Фильтр публикаций


29 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари ҳамда Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновациялар масалалари қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди. Мажлисда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида Жўқорғи Кенгес депутати Қ.Баймуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ мажмуасида тегишли масалалар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 4 қаватдан иборат, 90 ўринли янги туғруқ мажмуасининг 1-қавати 2024 йил декабрь ойида ишга туширилиб, аёллар патологияси бўлими аввалги бинодан янги бинога кўчирилган. Ҳозирда бу ерда 35 ўринли ҳомиладор аёллар патологияси бўлими фаолият юритмоқда.


Туғруқ бўлимининг 4-қаватида жойлашган жарроҳлик ва туғруқ қабул қилиш хоналарида “Ишонч—2030” лойиҳаси доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда дезинфекция ишлари амалга оширилиши сабабли бўлимни 2025 йил 10 февралдан бошлаб кўчириш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида Жўқорғи Кенгес депутати Қ. Баймуратов томонидан масъулларга зарур тавсиялар берилди.

Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube


Амударё туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган тегишли Фармон ва Қарорлар айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, мамлакат бўйлаб “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида муҳим вазифалар амалга оширилмоқда.


Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг иш режасида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги Фармони ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Амударё туманидаги ижросини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Дастурнинг амалий ижроси ва натижаларини муҳокама қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Давоми:
https://amunews.uz/news/10263

📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube


МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 150 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Президент мактаблари тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактабида ноанъанавий услубдаги дарс машғулотлари, дарсдан ташқари ташкил қилинаётган турли факультатив курслар ва иқтидорли ёшларнинг қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ўқувчиларнинг истиқболи учун ўзининг самарали таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда мактабда жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кечалар ўтказилиб, бу тадбирларга деярли барча синфларнинг ўқувчилари қамраб олинмоқда. Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.


Давоми:
https://amunews.uz/news/10262

📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube


Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан республика миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлашга энг устувор вазифалар сифатида алоҳида эътибор қаратилиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бу борада муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Амударё туманида ташкил этилган республика миқёсидаги семинар ҳам айнан ушбу масалаларга бағишланди.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши масъуллари, вазирликлар, республика ва туманлар миқёсидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари иштирок этди. Ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсади кўзланган семинарда сўзга чиққанлар кун тартибидаги масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.


Давоми:
https://amunews.uz/news/10261

📌Amudaryo tumanining https://t.me/amunewsuz kanaliga a’zo bo‘ling!

Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube



Показано 5 последних публикаций.