Жорий йилнинг 27 январь куни туман прокурори
Б.И.Машарипов томонидан туман ҳокимлиги фаоллар залида давлатимиз раҳбари томонидан 03.01.2025 йилда имзоланган
"2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сон Қарорининг маъзмун-моҳияти ҳамда мазкур қарор асосида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида сектор раҳбарлари, туман миқёсидаги маҳаллалар "еттилиги" иштирокида онлайн тарзда йиғилиш ўтказилиб, тушунчалар берилиб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида мазкур қарор асосида ҳар бир раҳбар ходим ҳамда маҳалла "еттилиги" амалга ошириши лозим бўлган ишлар, уларни амалга ошириш механизми ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
📲
telegram |
instagram |
facebook|
twitterАмударё тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларига аъзо бўлинг