Ҳақ учун, ҳалқ учун чопган тойчоқни,
Кўролмас четроқда қўйлар подаси.
Ўйлагин қазишдан олдинроқ чоҳни,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Сирдарёга тушиб, сир қидирган сен,
Чаманзорда юриб, қир қидирган сен,
Тирноқ орасидан кир қидирган сен,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Чегара очилди, оғангни кўрдинг,
Ўттиз йил кўрмаган тоғангни кўрдинг.
Қардош қолиб, кимни оғайни кўрдинг?
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Ўзингдек ғалати гапларинг бордир,
Шу элга балки хаф, хатаринг бордир,
Сенсиз ҳам иши кўп, хабаринг бордир,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Сен фақат қорниму, ноним деганда,
Ёшлар Юртга фидо жоним деганда,
Кексалар шавкату шоним деганда,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Кимдир том ёпмаса, унинг айбими?
Катта пул топмаса, унинг айбими?
Омадинг чопмаса унинг айбими?
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Олдин битта уйга, битта синч қўйгин,
Шу синчнинг отини сўнг соғинч қўйгин,
Тинчликка ёпишма, уни тинч қўйгин,
Сенга нима қилди, Юртнинг отаси?!
Мирзоозод Мирзанеъматов
@amrqalb
Кўролмас четроқда қўйлар подаси.
Ўйлагин қазишдан олдинроқ чоҳни,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Сирдарёга тушиб, сир қидирган сен,
Чаманзорда юриб, қир қидирган сен,
Тирноқ орасидан кир қидирган сен,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Чегара очилди, оғангни кўрдинг,
Ўттиз йил кўрмаган тоғангни кўрдинг.
Қардош қолиб, кимни оғайни кўрдинг?
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Ўзингдек ғалати гапларинг бордир,
Шу элга балки хаф, хатаринг бордир,
Сенсиз ҳам иши кўп, хабаринг бордир,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Сен фақат қорниму, ноним деганда,
Ёшлар Юртга фидо жоним деганда,
Кексалар шавкату шоним деганда,
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Кимдир том ёпмаса, унинг айбими?
Катта пул топмаса, унинг айбими?
Омадинг чопмаса унинг айбими?
Сенга нима қилди Юртнинг отаси?!
Олдин битта уйга, битта синч қўйгин,
Шу синчнинг отини сўнг соғинч қўйгин,
Тинчликка ёпишма, уни тинч қўйгин,
Сенга нима қилди, Юртнинг отаси?!
Мирзоозод Мирзанеъматов
@amrqalb