«Уйқу – мўжиза ва неъмат»
Биз ҳаммамиз биламизки, дунёда уйқу бор, уйғониш бор. Эрталаб одамлар уйқудан турадилар. Кечаси бўлганда яна уйқуга кетадилар.
Ҳаётда туғилиш ҳам бор, вафот этиш ҳам бор. Онадан туғилиб, дунёга келган ҳар бир одам бир кун ўлади. Дунёда ҳеч ким абадий яшамайди. Бу – ҳаёт қонуни. Вафот этган инсонлар учун эса Қиёмат куни қайтадан тирилиш бор.
Азизлар, биз ҳозир 5та нарсани эсладик: уйғониш, ухлаш, туғилиш, вафот этиш, қайта тирилиш… Мана шу нарсалардан қайсилари бир-бирига ўхшаб кетади?
Уйғониш билан туғилиш бир-бирига ўхшайди. Эрталаб уйғонган одам дунёга янги келгандек бўлади.
Уйқуга кетиш билан вафот этиш ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Маълумки, одам ўлса, қимирламай қолади. У энди ўрнидан турмайди. Инсон ухлаган пайтда ҳам қимирламай қолади. Унинг аъзолари вақтинча ҳаракатдан тўхтайди. Уйқу – кичик ўлим.
Ухлаган одам уйқуга тўйгач, эрталаб уйғонади. Кейин яна юришга, гапиришга бошлайди. Вафот этган одам ҳам Қиёмат куни қайтадан тирилади. Сўнг Аллоҳ у билан савол-жавоб қилади. Демак, уйқудан туриш ўлгандан сўнг ҳақиқатан тирилиш борлигини билдириб туради.
Ухлаш ва уйқудан уйғониш
Аллоҳнинг мўжизаси ва неъматидиp. Ўйлаб кўринг, агар инсон ухласаю қайтиб турмаса, нима бўлади? Бу – жуда ҳам ёмон воқеа. Чунки у ўлган бўлиши мумкин. Шунинг учун мусулмон одам уйқудан уйғонган пайтда Аллоҳга ҳамд айтади ва дуо ўқийди.
Уйқудан эрта туришни ўрганинг
Уйқудан эрта туриш – яхши одат. Эрта туришнинг жуда кўп фойдалари бор.
Расулуллоҳ эрта турган умматларининг ҳаққига дуо қилганлар:
«Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил»
«Бизни ўлдириб, яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин»
Барчангизга хайрли барокатли кун тилаб қоламиз! Кунингиз хуш кайфиятда аъло ўтишида тилакдошмиз азизлар! Каналимизни кузатиб Боринг.
@amrqalb