Репост из: Аллохим мангу саждангдаман
Кейинчалик орият устида ўзи Амир Музаффарга ўзини топширганини эшитиб Нусрат бу йигитнинг жасорати, қўрқмаслигига яна бир бор қойил қолган эди. Эл орасидаги гаплардан ортида қизи қолганини эшитиб шу қизга уйланишни орзу ҳам қилган, хаёлан шу қизни тасаввурида жонлантиришга уринарди. Мана у ҳозир унинг хонадонида. Шундай мард инсоннинг қизи унинг эшигида бемор хотинига книза. Мукаммал ҳусн, гўзал ахлоқ, чуқур илми ила чўриликка маҳкум!Гўзал чеҳрага қизиқиш ортидан суриштириб билган ҳақиқати энди оловга айланди юрагида.Мабодо унга уйлансачи? Энди у ҳам мажбур олиб кетилган аскар эмас, Нусратбой!Амирлик ҳудуди,икки хонликдаги даромади кундан кун ошиб бораётган савдогарлардан.Эшигидаги чўрига уйланибти деган кинояга қолиши аниқ. Насаби--наслини очиқлаб уйланажак бўлса унда Амират душманининг қизига уйлангани учун ошкора бўлмасада пинҳона таъқибга тушади.
Балки уни Бухоро дарвозасидан чиқармаслар ҳам.
Ҳар қанча мардлику пастликни, ҳалолу ҳаромни кўрган ва яхши--ёмонни фарқлайдиган бўлмасин Нусратбой ҳам нафсга қул банда эди. Ўй хаёли Гулруҳда бўлиб қолди. Қизни зимдан кузатар, ҳар баҳона гоҳ ташқари гоҳ ичкари ҳовлида юзма келиб бирон нима сўраш, гаплашишга ҳаракат қилар эди. Бу орада яна Хуршидабонуни тутқаноқ тутди. Хотининг хасталиги ва дорую дармон ҳам баҳона бўлиб онасига тайинлади:
---Гулруҳга айтинг, мандан тортинмасун. Баъзан савол сўрай десам ўзини олиб қочадир.
---Аслида хизматидагиларга хўжаси маҳрамдур.
Онасининг гапига Нусратбой жилмайиб қўйди. Зийрак Нигорхон сезиб, пайқаб юрганини ўртага солмоқ фурсати етганини билиб кўнглини очди:
---Кўнглингиз шу қизга мойилга ўхшайдур болам. Илоҳим адашган бўлайку аммо ҳавасдан кўра ҳисга кўпроқ ўхшайди.
Нусратбой кўзини олиб қочди. Жавоб кутиб оғзига термилиб турган онага ҳаммаси аён бўлиб ростакамига қўрқиб кетди.
---Яна бошқалар каби хаёлингизга бадлик келмасин? Гулруҳ наинки Сиз, Амир саройига муносиб қиз!
Ҳақиқатда бойлар ва давлатманд оиланинг ўғиллари томонидан уйидаги хизматкор жувон-- қизларни номусига тегиш кўп учрарди. Хўжайинлари, уларнинг ўғлидан ҳомиладор бўлиб туғиб тавқи--лаънатга қолган айбсиз айбдорлар қанча. Айтса уларнинг хотининг зулмидан чўчиб, айтмаса шармандаликдан қочиб ўзини осган, томирини очган қанча!
Нигорхон ҳозир Гулруҳнинг шу кунга тушмагидан қаттиқ хавотирга тушиб
ўғлига илтимос қилгандек гапирди:
---Қиз билимда ҳам, ақлу--фаросатда ҳам, ҳуснда ҳам тўкис. Ҳеч йўқса шунинг ҳурматини қилинг болам. Ниятим бирор обрўли хонадондан тенги чиқса қизим қатори узатмак. Инсоф билан иш қилинг ўғлим.
Нусратбой онасига қарамай маъқул маъносида бош қимирлатди. Ҳар не бўлса ҳам ўғли сўзини икки қилмаслигига она ишонди. Бир йўлини топмоққа, Мастонни ишга солиб бўлса ҳам қизга эришишга ўғил ишонди. Шу билан бу мавзу ёпилди. Мавзу ёпилгани билан кўнгилдаги олов кучайса кучайдики ўчмади. Хуршиданинг тутқаноғи тобора кўп тутадиган бўлиб қолди. Нусратбой Амир Аркидан бир эркак ва бир аёл табиб келтиртирди. Ҳар икки табиб обдон текшириб, тафсилотларни суриштиргач хулосаларини айтишди.
---Ёш бўлса ҳам каниза қиз тўғри муолажалар қилиб келибти. Лекин бу хасталикда сиқилиш,хафагарчиликдан ташқари ҳаддидан бисёр ҳаяжон ҳам тутқаноққа сабаб бўлади. Эр ва хотин орасидаги нозик муносабатлар шунингдек. Шу сабаб....
Ва яна уларнинг айтишича ҳомиладор бўлиш ҳам Хуршиданинг ҳаётига хавф солар эмиш.
---Унда уйимда бемор сақламаклик манга не лозим?!---жаҳл билан деди ўша кун Нусратбой онасига ва Маъмурага ўшқирди:---Сен!!!... Ҳаммасига сен айбдорсан! Илмли эркан, фозила эркан деб! Хуб фозилалигидан баҳра олдик!
Охирги икки ҳафта ичида шўрлик Гулруҳ икки аёлга гўё хавф соларди. Бири ўзини катта қилган Бойбекага: Агар Хуршидани режа қилинаётгандек уйига қайтарсалар демак у ҳам қайтади. Қосимбой яна кўзи ёниб кўнгли ошуфта бўлиб қизга уйланишни ихтиёр қилмоғи эътибордан холи эмас.
Давоми бор
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.