💦💦💦
АРЗИМАС ДУНЁ
Шундай кун келишин кутяпсан аста,
Охират кунига тахлаб гулдаста.
Ибодатлар гўзал, диллар сурури,
Танангда оғриқлар, диллар шикаста.
Маърифат ўчоғи -- қўлларда Қуръон,
Шукур, ўқияпсан, дилларда иймон.
Баъзида дўстлардан кўриб озорлар,
Уларга меҳрни қўйибсан ёмон.
Мурувват қайда деб йиғлаяпсанми?
Бўҳтонга қоришиб инграяпсанми?
Ҳижроннинг дастидан кўзларингда ёш,
Соғинч азобида бўзлаяпсанми?
Соғинчлар висоли бўлган у макон,
Ширин дийдор билан сийлайди шодон.
Саодатли Боқий асли ўз уйинг,
Қадарни тан олгин, сенсан мусулмон.
Сабрдан иморат қургин муҳташам,
Шаробли қалбингдир азиз мукаррам,
Лаҳадга бормасдан дўстингни англа,
Аҳадга суянгин удир муҳтарам.
Муҳаббат бермоққа арзимас дунё,
Арзондир садоқат дунёда гўё.
Ёлғизман дейишинг асли яхшимас,
Фақат Ўзигина қилади вафо.
Яқининг кетдими Фанодан қочиб,
Жаннат томон шошиб, Роббни ахтариб.
Саховат халтасин олиб Боқийга,
Укажоним кетди кўзни ёшлатиб.
✍Олия Равшанова
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.
АРЗИМАС ДУНЁ
Шундай кун келишин кутяпсан аста,
Охират кунига тахлаб гулдаста.
Ибодатлар гўзал, диллар сурури,
Танангда оғриқлар, диллар шикаста.
Маърифат ўчоғи -- қўлларда Қуръон,
Шукур, ўқияпсан, дилларда иймон.
Баъзида дўстлардан кўриб озорлар,
Уларга меҳрни қўйибсан ёмон.
Мурувват қайда деб йиғлаяпсанми?
Бўҳтонга қоришиб инграяпсанми?
Ҳижроннинг дастидан кўзларингда ёш,
Соғинч азобида бўзлаяпсанми?
Соғинчлар висоли бўлган у макон,
Ширин дийдор билан сийлайди шодон.
Саодатли Боқий асли ўз уйинг,
Қадарни тан олгин, сенсан мусулмон.
Сабрдан иморат қургин муҳташам,
Шаробли қалбингдир азиз мукаррам,
Лаҳадга бормасдан дўстингни англа,
Аҳадга суянгин удир муҳтарам.
Муҳаббат бермоққа арзимас дунё,
Арзондир садоқат дунёда гўё.
Ёлғизман дейишинг асли яхшимас,
Фақат Ўзигина қилади вафо.
Яқининг кетдими Фанодан қочиб,
Жаннат томон шошиб, Роббни ахтариб.
Саховат халтасин олиб Боқийга,
Укажоним кетди кўзни ёшлатиб.
✍Олия Равшанова
👇👇👇
@amirsayyidolimxon.