"ALOQALOYIHA" DUK


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


ГУП ALOQALOYIHA канал для соотрудников и заказчиков:
- тесты;
- новости;
- мотивация;
- психология;
Связь с администратором +998935921005

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций






Ҳуқуқий тарғиботимиз давом этади, мустақил ўқиб ўрганишингиз учун








ЎЗБЕК ТИЛИМИЗ

2020 йил 21 октябрь куни Ўзбек тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлганлиги муносабати билан “ALOQALOYIHA” Давлат унитар корхонасида барча ишчи-ходимлар иштирокида ўтказилган байрам тадбирида соф ўзбек тилининг ҳаётимиздаги ўрни, Вазирлик тизимидаги корхоналараро хат-ҳужжатларда хизмат ёзишмалари, ички иш юритиш ҳужжатларининг давлат тилида тўғри юритилиши, қўлланилиши, йўл қўйиладиган кўплаб имловий хатоларни олдини олиш ва сўзларни нутқий тўғри талаффуз этиш тўғрисида сўз борди.
Жаҳон, давр ва дунё ривожланиши миллатнинг ўзлигига, уни ўзига хос хусусиятларига таъсир ўтказмаслиги лозимдир. Миллатни миллат қилувчи ҳам тилдир.
Бўлиб ўтган ушбу тадбир - ўзбек тилига бошқа тиллардан турли-туман сўзларнинг кириб келиши, ёшларимизнинг тилга беэътиборлиги тилимизнинг ўзлигини йўқотишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги қизғин мунозараларга бой давра суҳбати - ўзига хос байрам сифатида ҳам эсда қоладиган бўлди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, янги Ўзбекистоннинг янги замонавий инсони бўлиш билан бирга, ўзбек тилида соф сўзлашув, мулоқот ва суҳбатлашишни чин маънода юқори даражага олиб чиқадиган хоҳ раҳбар, хоҳ оддий ходим бўлсин хизмат жараёнида ҳам, оила даврасида ҳам давлат тилида сўзлашишни ва ёзишни ҳам бирдек ўрнига қўя олиши билан ўзига нисбатан ҳурмат уйғотиши табиий.
Соф ўзбек тилида суҳбатлашиш ҳар доим урфда. Бу орқали биз миллатимиз, тилимиз, аждодларимизга бўлган ўз ҳурматимизни изҳор этган бўламиз. Қонун ижросини тезда амалга ошишига ватанпарварлик ва инсоний бурчимизни юксак ҳисоблаб ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз.

Н.ХАМДАМОВА,
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича маъсул ходим


-Яна компьютер ўйнаяпсанми? Ўрнига дарс қилсанг бўлмайдими?
-Ойииии!
-Ўчир компьютерни! Бор, китоб ўқи!
-Яна беш дақиқа!
-Ҳозироқ!
-Ойиии, йўўўқ!
-Бўлди энди, эртагача компьютер ҳам, планшет ҳам, телефон ҳам йўқ! Ғирт иккичига айландинг!
-(ичида)😡 Сизни ёмон кўраман! Мени мазза қилаётганимни кўролмайсиз! Мени айтганимни қилмаяпсизми, мен ҳам яхши ўқимайман!

Бу - ҳозирги даврда аксарият ота-оналар ва болалар ўртасидаги одатий ҳолга айланган диалог. Афсуски таъқиқлар, жазо ва шунга ўхшаш бошқа методлар самарасиз. Бу жазавага тушишлар, асаббузарликлар сизга ҳеч нарсани эслатмаяптими? Боланинг бу ҳолати худди гиёхвандларнинг ҳолатига ўхшайди а? (Аллоҳ асрасин). Аслида ҳам шундай!

Лос-Анжелеснинг Калифорния универстиети (UCLA) нейробиолог олимлари доктор Питер Уайброу бошчилигида тадқиқот ўтказишди. Унда аниқланишича, гиёҳванд инсонлар гиёҳванд моддани кўрганларида қандай ҳолатга тушсалар, гаджет ўйновчилар ҳам ўзларининг севимли ўйинларини расмини кўришса шундай ҳолатга тушади, яъни ўзларидан дофамин- “роҳат” гормонини ишлаб чиқаришади.

Агар бола ҳар бир ўйин давомида дофамин ишлаб чиқарса ва компьютер ўйинларини тез-тез ўйнаса, у бу “доза”га мослашади ва энди завқ туймай қўяди. Энди у янаям кўпроқ вақтини ўйин билан ўтказади, яна, яна, яна... Шунинг учун ҳам доктор Питер Уайброу компьютер экранларини “электрон кокаин” деб номлади.

Мен буларни нега ёзяпман? Чунки биз интернет қарамликнинг бу даражада долзарб ва муҳим муаммо эканлигини билмаймиз. Вақтимизни, илмимизни баракаси кетаётганини, бу нарса нотўғрилигини биламиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз. Энг ёмони, фарзандларимизни ҳимоя қилишга кучимиз етмаяпти.

Хўш, нима қилиш керак?🤔

Европада бу муаммо билан курашилмоқда, аммо қайси методлар ҳақиқатдан ёрдам беради, синалган ва натижа берган?
Бизнинг шароитда қайси методлардан фойдаланган маъқул?

Бу ҳақида билишни ҳоҳласангиз, “Мустақи/ул болалар” вебинаримиз айнан сиз учун😊

Вебинар ҳақида маълумот олиш учун слайдларни кўриб чиқишингиз мумкин👆👉


Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
#Антикоррупция


Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
#Антикоррупция


Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
#Антикоррупция


Репост из: Spot.uz – бизнес и технологии
Опубликован список IT-курсов по программированию. Один год обучения в центре даст гораздо больше, чем несколько лет обучения в вузе, отметили в IT Park:

https://www.spot.uz/ru/2020/10/12/it-park/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@spotuz


Репост из: Daryo | Расмий канал
UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги автомобиль нархлари билан боғлиқ навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди.

Батафсил — http://dy.uz/bxPKZ


Репост из: Times.uz
Агар организмда рух моддаси етишмаса, нималар истеъмол қилиш керак?

Барно Одилова, Штаб аъзоси:

➖ Одам организмида рух, яъни цинк моддаси танқис бўлса, аввало сезиш қобилиятлари — кўриш, ҳидлаш, таъм билиш издан чиқади. Бу эса ўз навбатида иштаҳа йўқолишига, овқат ҳазм қилишнинг бузилишига, шапкўрлик каби касалликларга олиб келиши мумкин.

🌀 Тушкун кайфият, чарчоқ, ҳаётга бўлган қизиқишнинг сўниши — рух етишмаслигининг асосий белгиларидир. Соч тўкилиши, тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши, дерматит ва яраларнинг секин битиши, суякларнинг мўрт бўлиб, ревматизм ва артрит касалликлари келиб чиқиши ҳам рух етишмаслиги туфайли келиб чиқади.

🥗 Касалликнинг олдини олиш учун таркибида рух элементи кўп бўлган табиий мева-сабзавотлар, кўкатлар, зираворлар, дуккакли дон маҳсулотлари ҳамда улардан тайёрланган миллий таомларни истеъмол қилишга одатланиш керак.

✅ Узум ва тут шинниси, ўрик ва аччиқ бодом данаги, қора майиз, туршак, ёнғоқ, кепакли нон, сумалак, картошка, помидор, нўхат, сут ва гўшт маҳсулотлари ҳамда тухум сариғининг таркибида рух моддаси кўп.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Репост из: Times.uz
Коронавирус енгил туридан касалланиб тузалган бемор оила аъзоларидан қанча вақт изоляцияда бўлиши лозим?

Ботир Қурбонов, Штаб аъзоси:

➖ Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиққанда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.

🏠 У билан мулоқотда бўлганлар эса 14 кун уй шароитида карантинга олиниб, касалллик белгилари аниқланмаса, улар ҳам уй карантинидан чиқарилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Репост из: Times.uz
ССВ матбуот котиби Штаб аъзоси Севара Убайдуллаева билан суҳбатлашди:

❓Коронавирус ёки гриппга чалинганда тезроқ тузалиш мақсадида антибиотикларни ўз билганича қабул қилиш тўғрими?

Нотўғри. Гриппда ҳам, коронавирусда ҳам касаллик чақирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни қабул қилиш икки касалликнинг ҳам асоратланишини келтириб чиқаради.

‼️ Антибиотиклар ҳеч қачон вирусларга таъсир қилмаган, уларнинг таъсирида организм учун керакли бўлган микроорганизмлар ҳалок бўлади.

🩸Қонда керакли микроэлементлар парчаланишини ва организмдан чиқиб кетишини кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида, инсон организмида иммунтанқис ҳолатни келтириб чиқаради ва организмга қўшимча бошқа инфекциялар қўшилган ҳолда бошқа юқумли касалликлар ривожланишини келтириб чиқаради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Репост из: Times.uz
Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани компьютер томограммаси (МСКТ) қилиш қанчалик муҳим?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Коронавирусга гумон қилинганлар касаллик аломатлари сезилган биринчи кундан оилавий шифокорга мурожаат қилиши керак. Шифокор беморнинг шикояти, умумий кўруви, эпидемиологик анамнезидан келиб чиққан холда, касалликни тасдиқлаш учун қўшимча текширувлар буюради.

🚫 Энди мультиспирал компьютер томограммасига келсак, биз унутмаслигимиз керак, бу инсон организмига қандайдир миқдорда бўлса ҳам нурланиш беради. Тўғри, у нурланиш дозаси назорат қилинади, лекин қайта-қайта МСКТга тушиш ҳам ХАВФЛИ.

⏳ Айниқса, агарда касалликни илк кунларида МСКТга тушсангиз, унда деярли ўзгариш кузатилмаса, кейин аниқ касаллик аломатлари кучайганидан сўнг, бир ёки икки ҳафта оралиғида МСКТга яна тушишингиз керак бўлади. Бундай ҳолатларда нурланиш кўпаяди, имкон қадар МСКТга қайта тушиш учун орада КАМИДА ИККИ ОЙ ўтиши лозим.

〰️〰️〰️〰️
🦠 Коронавирус ўпкани жароҳатлашни касалликнинг илк кунларидан бошлайди. Ташхис қўйиш учун касалликни биринчи кунларида МСКТни ўтказиш мумкин. Лекин бу жараёнда ҳали касалликнинг илк кунлари бўлгани боис, ўпканинг фиброз жароҳатланиши ҳали кузатилмаган бўлади, айтиб ўтганимиздек, фақатгина вирусли яллиғланиш жараёни намоён бўлади, холос.

‼️ Нима учун, буни тўлиқ гапиряпман, сабаби, кўп юртдошларимиз шифокорга мурожаат этмасданоқ касалликнинг илк кунларида МСКТдан ўзлари мустақил ўтадилар, МСКТда фиброз жароҳатланиш деган ёзувни кўрмайдилар ва менда жароҳатланиш йўқ экан деган НОТЎҒРИ ФИКР билан, ҳаттоки шифокорга ҳам бормай қўядилар ва ўз иммунитетим билан тузалиб кетаман деган фикр билан даволанмайдилар ҳам.

〰️〰️〰️〰️
🌀 Коронавирус шунчалик айёр вируски, у биринчи 5-7 кун шамоллаш аломатини олади, шу даврда унчалик кучли белгиларни юзага чиқармайди, тана харорати бир ёки икки марта 38 даражадан юқори бўлади, бир ёки 2-3 кун диарея кузатилади, 4, 5, 6 кунлар инсонда касаллик аломатлари гўё тузалаётгандек бўлади.

📈 Айнан 7-10 кунларда яширин аутоиммун жараён бошланади. Унда йўтал пайдо бўлади ва у кун сайин кучайиб боради, ҳансираш қўшилади, баъзиларда бирданига тана ҳарорати 39 ва 40 даражагача кўтарилмоқда, ҳолсизлик ва мушаклар, бўғимлардаги оғриқлар кучайиб боради.

🔎 Шундай ҳолатда МСКТ текшируви жуда муҳим, айнан шу даврда ҚОН ҚУЮЛИШ элементларини ўрганиш жуда муҳим. Яъни, қоннинг умумий таҳлили, биокимёвий таҳлили ва пешоб, керак бўлса, ахлатнинг умумий таҳлилларини ўтказиш керак. Ушбу текширувлар натижасига кўра, қон суюлтирувчи дори воситалари, Глюкокортикостероидлар, антибиотикларни қўллаш мумкин.

❌ Кўриб турибсизки, касалликнинг айнан 7-10 кунларида ўпкада фиброз жароҳатланишлар кўринар экан. Шу боис, МСТКга касалликнинг биринчи аломатлари пайдо бўлган даврда бориб, ҳам маблағ кетказиб, ҳам вақтни кетказиб, кейин эса янглиш хулосалар билан ЎЗ АҲВОЛИНГИЗНИ ЁМОНЛАШТИРМАНГ. Касалликни биринчи аломатлари бошланиши билан оилавий шифокорингизга мурожаат этинг, уларнинг тавсияларига кўра, ўз вақтида дори воситаларини қабул қилинг, текширувлардан ўтинг.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Репост из: davletovuz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бабаходжаев Сарвар Наджимович Тошкент ахборот технология университети ректори лавозимига тайинланди.

ТАТУ ректори лавозимида фаолият юритиб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинлангани боис ҳозирги лавозимидан озод этилди.


9 октября 1967 года в Боливии казнили легендарного Че Гевару. Рассказываем #заминуту о команданте, который освобождал Кубу от диктатуры, дружил с Советским Союзом и разоблачал Соединенные Штаты.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.

41

подписчиков
Статистика канала