ОТА-ОНАНГИЗ БОРМИ?..
Шайхдан шогирдларидан бири сўрабди:
-Устоз, дуоларим негадир қабул бўлмаётир, сабабини билолмаяпман.
Шайх:
-Ота-онанг борми?
Шогирд йигит :
-Ҳа бор, Аллоҳга шукр, икковлари ҳам тирик, ҳаётлар.
Шунда шайх такроран:
-Мен сендан волидаларинг борми деб сўраяпман.
Шайхнинг қайта қатъий сўровидан сўнг устоз шогирд ораларида бироз жимлик ҳукм сурди. Кейин йигит лом-мим демай бошлари эгик ҳолда шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетди...
Шогирд устозининг саволидан ақли етмаган жавобни олганди, хатосини англаб етганди. Энди қўлини дуога кўтарган заҳотиёқ аввало ота-онасининг нурли сиймолари кўз ўнгида гавдаланар, улар ҳаққига дуои хайр қиладиган бўлди. Кейин бошқа эҳтиёжларини зикр қилишни одат қилди.
t.me/shafoatuz