Мотивацион дарслар билан узоқ муддатга муваффақиятли бизнес қуриб бўлмайди. Тадбиркормисиз, дарс орқалими ёки китоблар орқалими қуйидаги 10та муҳим соҳани тизимли ўрганишингиз зарур. (ўзингизни ҳар бирида 10 баллик тизимда баҳолаб кўринг)
Кўпчилик бизнес фақат маҳсулот ва реклама деб ўйлайди. Аслида тадбиркор бир вақтнинг ўзида камида 10 та йўналишда ўзини ривожлантириши керак бўлади:
1. Маркетинг – мижозни жалб қилиш, бренд яратиш, рақамли реклама
2. Сотув (Sales) – мижоз билан савдо психологияси, савдо тизими
3. Молия (Finances)– фойда-зарар, пул оқими, бюджет ва KPI
4. HR – жамоа танлаш, мотивация, компания маданияти
5. Операцион жараёнлар – иш жараёнини стандартлаштириш ва соддалаштириш
6. Лидерлик – қарор қабул қилиш, эмоционал интеллект, жамоани илҳомлантириш
7. Мижоз тажрибаси (Customer experience) – хизмат сифати, мижозлар фикрини эшитиш
8. Маҳсулот бошқаруви (Product management) – эҳтиёжни аниқлаш, маҳсулотни яхшилаб бориш
9. IT – автоматлаштириш, ERP, CRM, IT воситалари
10. Бизнес стратегияси – рақобат, бозор позицияси, ўсиш режаси
Яхши тадбиркор ҳар бир йўналишда 7-10 баллга етишга интилади. Айнан шу билимлар бизнесни кучли, барқарор ва фойдали қилади.
Сиз ҳозир айнан қайси йўналишда устингизда ишлаяпсиз?
#biznes
@allaevuzb