قمر | Qomar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Ilmning avvali sukut, so'ng amal qilish, so'ngra esa tarqatishdir.
Sodiq bo'lsangiz biz bilan qoling.

Admin bilan bog'lanish
@qomar_admin
Mahsulotlar
@qomar_market

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Juma_muborak

🌙Assalomu alaykum, Eng Yaqin insonim Juma ayyomingiz muborak boʻlsin!

Allohumma solli ʼala sayyidina Muhammad…

Eng yaqinlarni birinchilardan tabriklang


Biz sezmagan jazolar

Bir odam solih kishilardan birining oldilariga kelib:
- Har bir gunoh uchun jazo bor deb eshitganman. Men Allohga koʻp gunohu maʼsiyat qilganman, lekin, hech jazolamadi-yu? - dedi.

Solih kishi:
-Ey, oʻgʻlim! Balki Alloh sen oʻzing bilmagan holatda jazolab boʻlgandir!- deb javob qildilar.
Boyagi kishi “Qanaqasiga?!” deya taajjublandi.
Solih odam:
- Seni gunoh-maʼsiyatlardan lazzat oladigan qilib qoʻymadimi?!
- Qurʼon tilovatisiz haftalar, oylarni oʻtkazib yuboradigan qilmadimi?!
- Qanchadan-qancha tunlarda qoim boʻlishdan mahrum etmadimi?!
- Tilingni zikrdan toʻsib qoʻymadimi?!
- Seni mansabparast, dunyoga mehr qoʻygan, puldan oʻzgani sevmaydigan qilib qoʻymadimi?!
- Toat-ibodatlarni sen uchun ogʻir qilib qoʻymadimi?!
- Tilingga gʻiybat, chaqimchilik, yolgʻonni oson qilib qoʻymadimi?!
- Oxiratni unuttirib, dunyoni eng ulkan tashvishing qilib qoʻymadimi?!

Mana shu xorliklarning barchasi, Allohning sen sezmagan jazolaridir, - deb javob berdilar.

@all_qomarun


Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Алий Тантовий роҳимаҳумуллоҳ

@all_qomarun


#Juma_muborak

Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин.

✨Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
✨Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
✨Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.


Жума айём муборак...


Allohim, xayrlisi deya jim qolganlarim va
adolatingga ishonib ko‘z yumganlarim bor.
Sabrimga javoban Sen ham eng xayrlisini nasib et!..

@all_qomarun


Олти нарсани эсласанг, мусибатинг енгиллашади:

Ҳамма нарса Аллоҳнинг қазо ва қадари билан бўлади.

Сабрсизлик қазои қадарни ортга қайтармайди.

Бундан ҳам оғир мусибатга учрашинг мумкин.

Йўқотганинг йўқотмаганингдан камроқ.

Ҳар бир қазои қадарда ҳикмат бор. Уни билганингда, мусибатни айни неъмат деб билардинг.

Мўминга етган мусибат албатта ё савоб, ё мағфират, ё покланиш, ё шаъни улуғ бўлиш, ё каттароқ балонинг даф этилиши бўлади.
Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ, боқий
қолувчироқдир.

@all_qomarun


Onajonim sizni judayam sog'indim...

@all_qomarun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Кириб келган энг яхши кун ЖУМА муборак!

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!


Ona farzandini sog'insa, qalbi tipirchilab tinchilik bermaydi...

@all_qomarun


Суннат намозларини ўқимайдиганларга эслатма

Бир йил давомида равотиб суннатларни ўқийдиган киши билан ўқимайдиган кишида ракатлар ўртасидаги фарқ 4380 ракат (!) бўлади.

Бир кунлик  витрни ўқийдиган киши билан витрни ўқимайдиган киши ўртасидаги фарқ бир йилда 1095 ракат бўлади.

Бир кунлик пешин намозини икки ракат суннатини ўқимайдиган киши билан ўқийдиганнинг ўртасидаги фарқ 730 ракат бўлади.

Суннатларга риоя этадиган ва риоя этмайдиганларнинг ракатларидаги фарқи 5475 ракат (!)ни ташкил этади. (3 ракатлик витр билан бирга)

Дангасалигимиз ва ҳаракатсизлигимиз сабабли бу улкан фарқни сезмаймиз. Шунинг унутмангки, ҳар бир ракатда икки марта сажда ҳолати бор. Демак, ҳар бир ракатни адо этиш билан жаннатда икки ўринга кўтарилиш бордир.

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ўзингга кўп сажда қилишни лозим тут. Чунки Аллоҳга бирор сажда қилсанг, Аллоҳ ўша сажда сабабли даражангни кўтариб, хатоларингни ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

@all_qomarun


Uyda aslida kim boshliq ?

Hotin: Dadasi uyda kim boshliq ekanini bilasizmi ?

Er: Albatta er boshliq boʻladi. Chunki u uyga barcha kerakli roʻzgʻorlarni qilib keladi.

Hotin: Yoʻq adashdingiz dadajonisi

Er: Nega ?

Hotin: Unda savolimga javob berinchi !!! Erkak kishiga bu narsalarni olib kelishni kim aytgan boʻladi ?


@all_qomarun


Ҳаётий қисса

Халил Саййид бўйра тўқиб, сотиш билан шуғулланарди. Агар бирор масжидни бўйрасиз кўрса, дарҳол унга янги бўйра тўқиб берарди. Бир куни Халил ажойиб туш кўради. Тушида унинг умуртқа суяги бир бош узум шаклига кириб қолганини, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб келиб, ўша бир бош узумдан есалар ҳам тугамаганини кўради. Бу туш бир неча маротаба такрорлангач, катта устозлардан бирини олдига бориб, кўрган тушини айтиб беради. Шунда устоз ундан «Фарзандинг борми?» деб сўрайди. У «Икки яшар ўғлим бор» деб жавоб берди. Устоз «Уни Азҳарга ўқишга юбор, шаръий илмларни ўргансин, келажакда унинг шони ва манфаати буюк бўлади» деб тайинлайди. У ўғлини Азҳарга ўқишга юборади.

Маҳмуд Қуръони Каримни саккиз ёшида ёд олди. Кейинчалик инсоният тарихида биринчи бўлиб Қуръонни ўқиб, магнит тасмасига ёздирган қори бўлди. Маҳмуд бу иш учун ҳақ олишдан бош тортди. Бу ихлоси туфайли Аллоҳ таоло уни бутун дунёда мақбул бўлиш шарафи билан мукофотлади.

Бу ўша машҳур Маҳмуд Халил Ҳусорий эди.

@all_qomarun


#Juma_muborak

🌙Assalomu alaykum, Eng Yaqin insonim Juma ayyomingiz muborak boʻlsin!

Allohumma solli ʼala sayyidina Muhammad…

Eng yaqinlarni birinchilardan tabriklang


Bugun qalbingiz og‘riyotgan bo‘lsa, erta keladi.
Bu kunlar ham o‘tadi, mahzun bo‘lmang!


@all_qomarun


Hayot biz o‘ylandek, biz reja qilgandek bo‘lmaydi!
Allohning rejasi go‘zal shuni unutmang!

@all_qomarun


- Meni hech kim tushunmaydi, men hech kimga kerak emasman...

- "Ey bandam sen Menga kerakliging uchun seni yaratim".

@all_qomarun


Ba’zan shunday paytlar bo‘ladiki, hamma narsaga qo‘l siltab uzoqlarga ketging keladi. Lekin tashlab ketishga ko‘z qiymaydigan insonlarimiz borligi sabab jimgina ortga qaytamiz.

@all_qomarun


Samolyotni kim boshqarayotganini bilmay hotirjam uchasan...

Lekin hayotingni Alloh boshqarayotganini bilib nega bezovtalanasan...

@all_qomarun


Qalbga taskin beruvchi duo.

(suratga chiroyli olishni bilmaymanda)

@all_qomarun


ДАРСДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Толиб дарсни тугатганила мана буларни айтмоғи керак:

آمَنْتُ بِاللّٰهِ الْوَاحِدِ الْأَحَدِ الْحَقِّ لَا شَرِيكَ لَهُ وَكَفَرْتُ بِمَا سِوَاهُ.

Маъноси: “Ҳақ бўлган Аллоҳга, яккаю Ягона, мулку тасарруфотида ёлғиз, шериги йўқ Аллоҳга иймон келтирдим, унинг бору бирлигига, қудратига ишондим. Аллоҳдан бошқа барчасига ишончини бермадим, куфр келтирдим”.

«Илм олиш сирлари» китобидан

@all_qomarun

Показано 20 последних публикаций.