Alkavsar.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Наманган вилояти Поп туман Чодак қишлоғи "Саиджалолхўжа" жомеъ масжиди расмий телеграм канали
Саволлар ва таклифлар учун: @Alkavsaruz_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.
@alkavsaruz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ДУОСИ ҒАНИМАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz


#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 6-куни

🗓 6-март, пайшанба

🕐Ифторлик вақти: 18:22

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

✅Манба: @mehrob_uz

@alkavsaruz


Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Айтилди: "Рамазон деб номланиши боиси, у гуноҳларни куйдириб юборади. Яъни солиҳ амаллар билан ёқиб юборади"».

📚 «Ал-Жомеъ лиаҳкамил Қуръан» китобидан.

@alkavsaruz


ОЧЛИК ФАЗИЛАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:


«Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар.
Шунда, бир киши:
«Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди.
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар.

Қачонки, қорин тўқ бўлса, у ҳолда банда ўз ҳаддини унутади. Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларига ўз ҳаддимиз ва мавқеимизни ёдга солишлик учун Рамазон рўзаларини фарз қилди. Токи, бизга бироз очлик ҳам етсин ва чанқоқлик ҳам етсин. Шунда биз икки маҳал овқатланишлари мушкул бўлган, ғариб, бечора мискинларнинг оғир ҳолатларини ҳис қиламиз. Демак, рўзада жуда кўп ҳикматлар бор. Машааллоҳ».

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.
(“Баркатэ Рамазан” китобидан)


@alkavsaruz


Фиръавн Мусо келмаслиги учун минглаб болаларни ўлдирди. Ниҳоят Фиръавн Мусони ўз уйида тарбиялади.
Аллоҳ таолонинг тақдирлари башарият тадбирларидан кучлидир.


@alkavsaruz


Рамазонда бир кун сабабсиз рўза тутмаслик

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини адо эта олмас», дедилар».

(Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий).

@alkavsaruz


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «إِنَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ صَاحِبِ الْإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ، إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا، وَإِنْ أَطْلَقَهَا ذَهَبَتْ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига ўхшашдир. Агар ундан хабар олиб турса, уни тутиб қолади. Тек қўйса, кетиб қолади», - дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

* Қуръон соҳиби деганда Қуръонни ўқишга одатланган киши назарда тутилади. Қуръонни ўрганиш, уни доим тиловат қилиб туриш қочиб кетиши мумкин бўлган туяни боғлаб қўйишга ўхшатилган.

@alkavsaruz


​​#Бомдод

Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

@alkavsaruz


#ramazon

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.

🤲 Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

🗣 Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

🤲 Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

🗣 Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz


#Чодак «Саиджалолхўжа» жомеъ масжидида намоз вақтлари: 📆

«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
Нисо сураси: 103-оят.


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

Т о н г — 05 : 32

Б о м д о д       —       06 : 10

Қ у ё ш — 06 : 49

   
П е ш и н          —       13 : 00

А с р                  —       16 : 50

Ш о м                —       18 : 22

Х у ф т о н       —        20 : 20


•┈┈┈┈•✿🕌✿•┈┈┈┈•

💠 Ҳасан Басрий айтадилар:

❗️ «Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!»


Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️👉@alkavsaruz


ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ

🌙 Рамазон кечаларида қоим бўлиш – улуғ ибодат бўлиб, Аллоҳ таоло тақводор бандаларини сифатлар экан, уларнинг кечаларини ибодат билан ўтказишларини алоҳида зикр қилади: "Улар кечалари оз ухлар эдилар" (Зориёт сураси, 17-оят).

🧎‍♂️ Бошқа оятда Аллоҳ таоло суюкли бандаларини бундай васф этади: "Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛГАН КИШИ ВАҚТ ОЗ БЎЛСА БИРИНЧИ ҒУСЛ ҚИЛАДИМИ ЁКИ САҲАРЛИКМИ?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ДУО ИБОДАТНИНГ ИЛИГИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@alkavsaruz


Репост из: Muslim.uz
🌘 КИМ РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛСА, УНИНГ АЖРИЧА САВОБ ОЛУР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.

🌙 Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.


📝 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифторлик бериш улкан савобли иш эканлиги таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унинг учун ифторлик ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзи учун алоҳида савоб берилади.

💬 Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик тайёрлаб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўз рўзасини ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам мана шу амалига яраша савоб олади...

🖥 БАТАФСИЛ

#mutolaa #ramazon #hadis #kun_hadisi

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌐 Насиҳатимни бутун дунё тинглаб турибди

    🤲 Сенинг иноятларинг бор

    🌙 Рамазоннинг 22 баракаси
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 5-куни

🗓 5-март, чоршанба

🕐Ифторлик вақти: 18:21

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

✅Манба: @mehrob_uz

@alkavsaruz


РЎЗАДОРЛАР ВА ХИСОБ КУНИ

"Танбеҳул ғофилийн"да келтирилишича, рўзадорлар қабрларидан чиқиб, тутган рўзаларини танийдилар. Сўнг ҳар хил туҳфалар берилгай, дастурхонларга таклиф қилингайлар, шунда уларга:
–"Сизлар инсонлар тўқ бўлиб, сувга қониб юрган вақтда оч ва чанқоқ эдиларингиз. Мана энди мазза қилиб еб-ичинглар, бошқалар эса ҳисоб-китобдадир" деган овоз эшитилади.

@alkavsaruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОР ОДАМНИНГ ҒАРҒАРА ҚИЛИШИ
Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига
сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

@alkavsaruz


Иброҳим ибн Адҳам ғамга ботиб ўтирган бир кишини кўрди. Унга "Эй биродар, сендан уч нарса сўрайман жавоб берасанми?" деди. У "Сўранг, майли" деди.
Иброҳим "Ушбу коинотда Аллоҳнинг иродасидан ташқари иш бўладими?" деб сўради.
У "Йўқ" деб жавоб берди.
Иброҳим "Аллоҳ сенга тақдир қилган ризқни камайтира оладиларми?" деб сўради.
У "Йўқ деб жавоб берди".
Иброҳим "Умринг Аллоҳ таоло ёзган ажалдан олдин тугаши мумкинми?" деб сўради"
У "Йўқ" деб жавоб берди.
Шунда Иброҳим ибн Адҳам "Унда нега бунчалик ғамга ботасан, эй биродар?" деди.

@alkavsaruz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ДИНДОШИМ! РАМАЗОН ОЙИНИНГ БЕШИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сахар вақтида эсган бу майин шабода,
Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир.
Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама.

Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас!
Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир.
Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама!

Қилган ибодатимиз,тутган рўзаларимиз  даргоҳида қабул ва мақбул бўлсин.
Раззоқ ва Роҳийм бўлган Роббимиз бизларни ўз холимизга ташлаб қўймайди иншааллаҳ.
Дуолар қабул бўладиган онлар бу...
Сиз учун мен ҳам дуодаман яхши инсоним...
Сиз ҳам дуода бўлинг


@alkavsaruz


#Саҳарлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 5-куни

🗓 5-март, чоршанба

⏰ Саҳарлик вақти: 05:33


Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

✅Манба: @mehrob_uz

@alkavsaruz

Показано 20 последних публикаций.