© Alisher ABDUMALIKXON


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Our goal is not to renew the Holy Motherland, but to build a truly Great Uzbekistan society!
• Youtube.com/@alisherabdumalikxon
• Instagram.com/alisherabdumalikxon
• Facebook.com/@alisherabdumalikxon
Team: @xonjamoasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳаёт кечиришимизнинг ўзи бир бизнес. Вақт — сармоя. Якунда муваффақият ёки касод бўлишимиз қанчалик ҳалоллигимиз билан боғлиқ ўта мураккаб бир жараён.

#tafakkur


Бизнесда омадинг мукаммал келишини, панд емасликни истасанг, ҳеч кимнинг кўнглига зарра озор берма. Ҳатто қоровулни ҳам...

#hikmat


Блокчейн ҳимоячи, сунъий идрок ҳужумчи. Улар бор экан, дарвозабон ва ярим ҳимоядагиларга эҳтиёж қолмайди.

Ўйин томошабинлари ўзларидан ҳавотир олишмаса, бўлгани.

#haqiqat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар кимга, ҳеч қандай вазиятга ишонманг.

Соддалик умр заволи. 😊

#istehzo


Биз интилаётган барча орзу-ҳаваслар ва ҳавотиримизни ошираётган ҳар қандай муаммоларнинг ечими IT технологияларида мужассам!

Сунъий идрок тез орада барчанинг асл ҳақиқатларини очиб ташлайди. Оз қолди.

#tafakkur


Дард берган комил шифо ҳам тақдим этади.

#hikmat


Бирор нарсага ҳам ақлий, ҳам нақлий далил келтиролмасанг, ҳеч қачон сўзлама.

#hikmat


Ўзини англаган Худони топибди.

#tafakkur


Умиди фақат Аллоҳдан бўлган инсоннинг нима дарди бор? Ишончи бошқадан бўлганнинг нима ютуғи бор?

#hikmat


Ризқ Аллоҳдан, деймиз. Ёки осмондан чалпак ёғишини кутиб, айтамиз. Ё бўлмаса, қўлимиз пул кўриб қолгач, ўзимизга ва сабабларига катта баҳо бериб юборамиз.

Қафас қўриқчилари шакар билан сийламаса ҳам тўтиқушдан фарқимиз қолмади. Фақат аниқ ҳис қилган нарсамизни гапирсак, ҳаётимиз осонлашиб кетармиди...

#tafakkur


Каттаю кичик мансабдор ва қўлида дунёси бор биродарларимизга маслаҳат: мен деган сўзни имкон қадар камроқ ишлатайлик.

Эҳтимол, шахсиятимизга берилган урғу: якунда ўша таъкидланган нўҳатчалик кибр бўлиб чиқса, ҳолимизга вой.

#haqiqat


Туз ва ҳукм ҳаққи улуғ. Агар керак бўлиб қолса, туғилиб ўсган, яшаётган Маконимизни ва раҳбарларимизни олдинги сафларда Биз ҳимоя қилиб берамиз.

Орқамиздан ҳар-хил гап-сўзлар юрибди...


#tafakkur


Репост из: Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир-икки сўм пул топиб ўзингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз

Манманлик, бировни менсимаслик туйғуси сизда пайдо бўлган бўлса шу видео сиз учун. 😭😢

Яхши кўрганларингизга юбориб қўйинг

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ

874 0 23 2 14

Оналаримиз бизни қандай кўрса, биз аслида шунақамиз. Моҳиятан нотўғри гапирса ҳам, биз аслида шумиз. Чунки, бу Ҳақдан билдирилган ҳақиқат.

#hikmat


Шу кунларда ким бахтсиз тасодиф натижасида вафот этса, ким қандайдир айби учун қамалса ёки навқирон ёшида ўлиб қолса, ҳолат аслида ундай эмас!

#SURISHKERAK

Кучим қолмади, уже!


Ёмон одам яхшига айланиши рост гап. Лекин, яхши одам ҳеч қачон ёмон бўлиб қолмайди. У бошидан аблаҳ бўлган, парда кўтарилгач, кўрдинг асл юзини.

Диққат! Жамиятларда ҳақ билан ботилнинг қиёфалари тобора ёрқинроқ шакл олмоқда.

#hikmat


Репост из: Mubaşşir Ahmad
"Эркинликликлар инсон ҳуқуқларининг энг юксак ҳақларидир. Лекин улар Аллоҳ таълимотларига бўйсиниш зиддига вазифалантирилгандир".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Ҳали бу машинани Илон Маскнинг ўзи ҳам ҳайдаб кўрмади.

"Ишлаб чиқараверинглар, Марснинг жиддий ташвиши биланман",

деб буюк ғоялар ичида юрибди у.

2006 йил Кореяда "Оптра" номи билан сотувга чиққан матоҳни Бизникилар сал кўзини қисиб, яна мияси ўсмаган "котта боллар" камида унга "777" рақам тақиб, мана шу ғам билан беш кунлик умрини ҳавога совуряпти.

Бу кетишда 2056 йилда ҳам фарзанларимиз жуда бўлса, шу тасвирдаги буюмга интилади холос. Ҳаёти бемақсад якунланади. Бўлди, шу.

#tafakkur


Репост из: 𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷
Бу яқин орада учратган энг яхши шеърим

Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир,
Қотиллик қилганлар қотилдир лекин,
Кузатиб турганлар асли қотилдир.

Шавкат Раҳмон

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Аллоҳнинг мағфирати ғазабидан устун. Лекин, Биз бу олий имкониятни суистеъмол қилиб юбормаяпмизми?

Чуқур фикр юритмай қилиб қўйган гуноҳларимизни истаса, Ўзи кечиради, иншааллоҳ.

Лекин Биз кўпинча қўлимиздан келиши аниқ яхшиликларни қилмаяпмиз. Ёмонлик қайтаришимиз шарт бўлмаган ўринларда эса, бировларнинг йиқилишига сабабчи бўляпмиз.

Биз ҳам инсонми энди?

#tafakkur

Показано 20 последних публикаций.