ИСЛОМ ТАРИХИДАН ОЧИҚ ДАРС
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015-йил 19-август кунги 01А/063-сонли "Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли диний таълим муассасаларида "Очиқ дарсларни намунали ташкил этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ 2025-йил 28-апрель куни билим юрти "Ислом тарихи" фани ўқитувчиси Низаматдинов Толеген устознинг билим юрти 4б-курс талаба ёшлари учун навбатдаги "Очиқ дарси"ни тақдим этди.
Ўтказилган ушбу "Очиқ дарс" жараёнини баҳолаб бориш учун эксперт сифатида билим юрти Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Кудайбергенов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Инглиз тили кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD С.Сапаров, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD Қ.Мамбетов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси, География фанлари номзоди, доцент К.Алланазаров,
билим юрти "Ақоид" фани ўқитувчилари Е.Низаматдинов, О.Шамуратов, "Фиқҳ" фани ўқитувчиси А.Якупов ва бошқа устозлар қатнашди ва дарс жараёнини таҳлил қилиб ўтирди.
Очиқ дарсни ўтказишдан асосий мақсад, бу таълим муассасаси ўқитувчиларининг тегишли фан бўйича ютуғи, талаба ёшларнинг дарс бўйича янгиликлардан хабардор бўлиши, янги педагогик технологиялар, шу асосда янги методлардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнини пухта тайёрланган ҳолда дарсни қизиқарли ўтказиш ва шу орқали сифатли таълим беришни жорий этишдан иборат.
Дарс якунида эксперт устозлар томонидан дарснинг бориши, ютуқлари, камчиликлари, фикр ва тавсиялари бўйича таҳлил ўтказилди. Унда билим юрти ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Кудайбергенов сўзга чиқиб, ўқитувчи Толеген Низаматдиновнинг ютуқлари, келгуси дарс жараёнида эътибор қаратиши керак бўлган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг Очиқ дарс бўйича Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Инглиз тили кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD С.Сапаров, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD Қ.Мамбетов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси, География фанлари номзоди, доцент К.Алланазаров, билим юрти "Ақоид" фани ўқитувчилари Е.Низаматдинов, О.Шамуратов, "Фиқҳ" фани ўқитувчиси А.Якупов дарс бориши бўйича фикр ва тавсиялар бериб ўтди.
Эксперт устозлар томонидан Ислом тарихи фани ўқитувчиси Т.Низаматдинов томонидан ўтказилган очиқ дарс "аъло" баҳо билан баҳоланди.
Билим юрти матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг !
🧿alberuniy.uz 🟥youtube
🌐instagram 🌐facebook
Каналга аъзо бўлинг !
✈️alberuniyuz