AL-AMIN.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳахудан:

- "Фитналар қачон тўҳтайди", - деб сўрашганида: -

" Жоҳиллар илм масаласига аралашмаганда", - деб жавоб берган эканлар.

https://t.me/al_aminuz


Тарбия қилишликка энг муҳтож одам бу - ўзингдир. Ўзлигингни англаб ет. Сенга ўзингдан ўзга ғаним йўқ. Агар ўзингни ўзинга ташлаб қўйсанг, ўзлигингни хароб қиласан.
Ўзгани қўй, ўзингни англа, ўзингни ислоҳ қил.

https://t.me/al_aminuz


ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Дуо қилар экансиз албатта, эл-юртни барча мўмин-мусулмонларни ҳам қўшиб дуо қилинг. Дуода зиқналик қилманг. Мусулмоннинг мусулмонга дуоси ижобат.
Қуйидаги ҳадиси шарифни англаган инсон асло ғоибдаги биродарларини дуода унутмади.

Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир.

(Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Исломни гўзаллигини қаранг, ўзга кишига қилинган дуо ортидан фаришталар сизга дуо қилса, субҳаналлоҳ!

Азизлар, дуоларда бир- бирларимизни унутмайлик!

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ:
Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин"

(Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

https://t.me/al_aminuz


✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/al_aminuz


Хаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди...
Хар куни янги саҳифа...

Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…
Шунинг учун хам хавотир олманг!
Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади...

https://t.me/al_aminuz


Солиҳ амал киши қалбига нур юзига зийнат танасига қувват бўлади. Ризқида кенглик, яралмишлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.
Ёмон амал эса киши қалбига зулмат юзига доғ бўлади. Танасида заифлик ризқида торлик бошқалар қалбида эса нафрат пайдо қилади.

https://t.me/al_aminuz


#ҳикмат

Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди.

https://t.me/al_aminuz




وَاذْكُرِ اسْمَ رَبِّكَ بُكْرَةً وَأَصِيلًا ﴿25﴾ وَمِنَ اللَّيْلِ فَاسْجُدْ لَهُ وَسَبِّحْهُ لَيْلًا طَوِيلًا ﴿26﴾

"Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбеҳ айт".

Инсон сураси, 25-26-оятлар

https://t.me/al_aminuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрулла Ҳамидов & Юсуфхон Нурматов - Тушимда!


ЮЗИ ҚАРОЛИК

#бемазҳабларга_раддия

Қуръони каримдаги "Оли Имрон" сурасининг 106-оят мазмуни қуйидагича:

"Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (қиёматни) эсланг:
Юзи қорайганларга (ҳужжат-исботи учун шундай дейилур):
" Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг энди! ".

Айни шу ояти каримадаги: -
" оқарадиган юзлар" билан "қораядиган юзлар" ибораларига Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай изоҳ берган эканлар:

"Оқарадиган юзлар" - яъни нурли юзлар, бу аҳли суннат вал жамоадир.
"Қораядиган юзлар" эса бидъат ва залолат аҳлидир.

1400 йилдан зиёд бардавом бўлиб келаётган аҳли суннат вал жамоадир. Бу жамоада бўлган мусулмон нажот топади. Ушбу йўл энг тўғри кенг ва равондир. Бундан мурод - ақийда, шариат ва руҳий тарбия бўйича мусулмонлар ихтиёр қилган иждиҳодий йўллар ~мазҳаблардир.

Ушбу йўлдан адаштираётганлар эса ўша - юзи қаролардир.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


Қуръоний дуолар

"Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни тўғрилагин"

https://t.me/al_aminuz


ШАРОИТ БЎЛМАСА ТАЯММУМ ҚИЛИБ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

❓843-CАВОЛ: Қуръон ўқийдиган киши жунуб бўлиб ғусл қилишга шароити бўлмаса таяммум қилиб намоз ўқиганда имомликка ўтса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар шаръий ҳукмларга кўра таяммум қилишга ҳақли бўлган киши жамоатда бўлса ва бундан бошқа имомликка ҳақлироқ одам топилмаса, бу кишини имом бўлиши ва бошқалар бунга иқтидо қилиши жоиз. Бу ҳақда Мухтасарул виқоя китобида шундай дейилади:

و يقتدي المتوضىء بالمتيمم والغاسل بالماسح والقائم بالقاعد والموميء بالموميء والمتنفل بالمفترض

“Тоҳаратли таяммумлига, ювган масҳ тортганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо қилувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилади”.

ذهب جمهور أهل العلم – منهم الأئمة الأربعة – إلى جواز إمامة المتوضئ للمتيمم والمتيمم للمتوضئ؛ لأن المتيمم طهارته صحيحة وله أن يؤم القوم إذا كان أقرؤهم لكتاب الله أو أعلمهم بالسنة؛ لما روي عن عمرو بن العاص قال: احتلمت في ليلة باردة في غزوة ذات السلاسل فأشفقت إن اغتسلت أن أهلك فتيممت ثم صليت بأصحابي الصبح، فذكروا ذلك للنبي صلى الله عليه وسلم فقال « يَا عَمْرُو صَلَّيْتَ بِأَصْحَابِكَ وَأَنْتَ جُنُبٌ؟» فَأَخْبَرْتُهُ بِالَّذِي مَنَعَنِي مِنَ الِاغْتِسَالِ وَقُلْتُ إِنِّي سَمِعْتُ اللَّهَ يَقُولُ: وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا [النساء: 29] فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَلَمْ يَقُلْ شَيْئًا». صحيح أبي داود

Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаб имомлари (Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Молик) ҳам таҳорат қилган кишига таяммум қилган, таяммум қилганга таҳорат қилган киши иқтидо қилиши жоиз эканига иттифоқ қилишган. Чунки Таяммум ҳам тўлиқ покланишдир, шундай экан, шу жамоа ичида Қуръонни энг тўғри ўқийдиган, ҳадисларда баён қилинган намоз аҳкомларини яхшироқ биладиган киши таяммум қилган бўлса шу киши жамоага имомлик қилиши мумкин. Бунга далил сифатида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисни келтириш мумкин. У киши айтадилар: "Зотус саласил ғазоти пайти эди, совуқ кечаларнинг бирида эҳтилом бўлдим ва агар ғусл қилсам совуқдан ҳалок бўлишимни тушуниб таяммум қилдим. Сўнг шерикларимга имом бўлиб Бомдод намозини ўқидим. Шерикларим бу воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганларида Ул зот алайҳиссалом менга: "Эй Амр жунуб ҳолингизда шерикларингизга имом бўлиб намоз ўқиб бердингизми?" дедилар, мен эса ғусл қилишга монеълик қилган ҳолатни айтиб "Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир." дея Нисо сурасининг 29-оятини ўқидим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жилмайдилар ва ҳеч нарса демадилар"

(Имом Абу Довуд саҳиҳ китобларида ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


Яҳё ибн Муъоз роҳимаҳуллоҳ деди:

«Мўминни сенда учта насибаси бор:
Агар унга фойда беролмасанг зарар берма, хурсанд қилолмасанг хафа қилма, мақтолмасанг ёмонлама».

📚 «Аз-зуҳди вар-рақоиқ», Хатийб Бағдодий (91).


Диннинг вазифаси қоқилганни кўрганда, унинг ўрнидан туришига кўмаклашишдир. Туртиб, йиқитишга уриниш эмас.

https://t.me/al_aminuz


НУРЛИ ХОНАДОН.

Файзу-бараканинг мезони Аллоҳнинг зикрида. Айниқса, зикр ўз ҳонадонингизда бўлса.. Уламолар Аллоҳнинг зикри бўлмаган, тиловати Қуръон бўлмаган ва нафл намозлар ўқилмайдиган уйни қабристонга қиёс қилганлар. Шунинг учун банда доимо юқоридаги амалларни уйида бардавом қилмоғи керак. Аёл-қизларимиз бу ўринда асосий ўрин тутадилар.

Жамоатда кўп кузатамиз, одамлар қазо намозларини ва нафл намозларни ҳам масжидга келиб адо этадилар. Аслида бу намозлар уйда ўқилиши керак. Ҳатто, масжидга чиқишдан олдин суннат намозни ҳам уйда ўқиб бориш мумкин. Бомдоднинг суннатини ўқиб зикр билан масжидга фарз учун борилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Пайғамбар алайҳис саломнинг қуйида мавзуга оид ҳадиси шарифлари билан танишамиз:

وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لاَ يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، مَثَلُ الحَيِّ وَالمَيِّتِ».

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳни зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди тирик ва ўлик мисоли кабидир»

Имом Муслим ривояти.

Ха, зикр билан қалб, кўнгил мунаввар бўлганидек, зикр ва намоз билан уйларимиз ҳам нурга тўлади.

Аллоҳ таъоло барчамизни хонадонларимизни илоҳий нур ила мунаввар қилсин.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


   Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан:

Аллоҳумма ас’алука қолбан салийман”.

Аллоҳим, мен Сендан салим қалб сўрайман

https://t.me/al_aminuz


Ризқ дуоси

Эй, Аллоҳим!
Менинг ризқим осмонда бӯлса уни туширгин.
Агар ризқим ер (ичи)да бӯлса уни чиқаргин.
Агар (ризқим) узоқда бӯлса уни яқинлаштиргин.
Агар (ризқим) яқинда бӯлса уни осонлаштиргин.
Агар (ризқим) оз бӯлса уни кӯпайтиргин.
Агар (ризқим) кӯп бӯлса уни менга баракотли қилгин!

https://t.me/al_aminuz


Банда доим айтиб юриши зарур бўлган истиғфор:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

«Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм»


«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

https://t.me/al_aminuz

Показано 20 последних публикаций.