Ajr Islom🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🎞YOUTUBE каналимиз:
https://www.youtube.com/channel/UCFbXBY2tzb7VeZAHiN8eErw
📌📷INSTAGRAM каналимиз:
https://instagram.com/AlAqso.Tv
https://instagram.com/alfajr.media

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


«Роббиғфирлий ва ливалидайя» (Роббим, мени ҳам, ота-онамни ҳам мағфират қил) деб кўп айтинглар, чунки бу дуода уч ибодат бор:
1. Дуо қилиш.
2. Ота-онага яхшилик қилиш.
3. Истиғфор айтиш.

@RamazonniQarshilab




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#электрон_китоб #ислом_ақидаси

Зиёвуддин Раҳимнинг «Ислом ақидаси» китобини «Hilol eBook»да ўқинг

«Ислом ақидаси» китобида Ислом дини асослари, ақида ва имон масалалари жамланган. Инсон қайси йўлдан юрса, эътиқоди тўғри бўлиши, Аллоҳ розилигини топиб, жаннатга кириши баён этилган.
Бу китоб ўзининг қисқа, лўнда услуби, муҳим масалаларни қамрагани билан ўқувчи эътиборини тортади. Мавзу охирида савол-жавобларнинг берилиши ўрганилган маълумотларни мустаҳкамлайди, очилмай қолган жиҳатларни англашга кўмаклашади. Умид қиламиз, муҳтарам ўқувчилар бу китобдан кўп манфаат оладилар, Ислом ақидаси масалаларини яхшироқ тушунишга эришадилар.

👉Дастурни юклаб олиш

Facebook / Instagram / Telegram


Жаннатда уйингиз бўлишлигини хоҳлайсизми?

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй (қаср) бино қилади». Термизий ривоят қилган.

Сиз ҳам Аллоҳ байтининг қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Пластик карта рақами масжид имом-хатиби UMIRZAKOV KOMILJON номида

💳 Uzcard: 8600 0304 1645 6501

☎️ тел: +99899 325-70-07
(иш юритувчи)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг


ЗЕҲННИ МУСТАҲКАМЛАШ

@Savollar_kanal 7435-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, киши Қурьони каримни ёд олиш мақсадида ўз зеҳнини қай тарзда мустаҳкамлаб олиши мумкин. Хотира, эслаб қолиш ва ёдлашда инсон ёшининг аҳамияти борми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Аҳамияти йўқ. Имом Шофеъий айтадилар :

شَكَوْتُ إلَى وَكِيعٍ سُوءَ حِفْظِي - فَأرْشَدَنِي إلَى تَرْكِ المعَاصيوَأخْبَرَنِي بأَنَّ العِلْمَ نُورٌ - ونورُ الله لا يهدى لعاصي

Зеҳнимдан Вакиъга қилдим шикоят, «Гуноҳни тарк эт», деб буюрди у зот. Зеро, зеҳн – илоҳий фазилат асли, Гуноҳкорга берилмас Аллоҳнинг фазли». Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


Ривоят этилишича, буюк олима Сакина Шаҳобий (1933-2006) турмушга чиқмай ўтган эканлар. Бунинг сабаби олима имом Ибн Асокирнинг китобларини тадқиқ этган бўлиб, жаннатда у зотга турмушга чиқиш умидида бўлган эканлар.

©Айман Ёғий


40 КУН ЧИРОҚ ЁҚИШ ҲУКМИ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Отам хаётдан куз юмганларида катталар отам яшаган хонанинг чироғини 40 ёқиб қўйиш кераклигини айтишяпти. Бу бидат ва исроф эмасми?

ЖАВОБ:


- Ва алайкум ассалом! Исрофдан бошқа нима бўлиши мумкин. Исрофнинг каттаси ҳам кичига ҳам ози ҳам кўпи ҳам ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


ТЕЛЕФОНДАГИ ҚУРЪОННИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Биламизки таҳоратсиз Қуръонни ўқиш-ушлаш мумкин эмас. Баъзи жавобларда Қуръони карим суралари ҳам келади, бунда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ:


- Ва алайкум ассалом! Қуръонни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Уни таҳоратсиз ўқишда ҳеч қандай зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


Ҳаётимдаги бурилиш, ўзгариш нуқтаси — онам телевизорни ўчириб, беркитиб қўйиб, мени ўқишга мажбур қилган куни бўлди.

Бен Карсон,
Врач, нейрохирург. Дунёда иккинчи бўлиб сиам эгизакларини бир-биридан ажратган доктор.

"Биринчиси ким экан?" деб ўйлаяпсизларми? Бу ишни илк бор қилган инсон - мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдир. У кишининг даврларида ҳам танаси ёпишиб туғилган эгизаклар бўлган экан. Эгизакларнинг бири вафот этгач, тиригини ундан ажратиб олиш керак бўлади. Шунда буюк имом ўлган тарафини ерга кўмиб қўйишни тавсия қиладилар. Тиригига эса бир неча кун давомида кўз-қулоқ бўлиб, овқат бериб туришади. Орадан кунлар ўтиб, ерда турганлиги сабабли улар ўртасидан ажралади. Шундай қилиб, эгизакларнинг ер устида тургани тирик қолади.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
══════════════


БЎЛАЖАК ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ҚОРИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

#Албатта_ўқинг

Бунинг йўли сиз ўйлаганчалик қийин эмас. Озгина диққат-эътибор қаратсангиз, қарабсизки, фарзандингиз Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримни тез ва осон ёд олишга эришади. Бу иш тажрибадан ўтган ва ўз самарасини берган.
Яқинда бир киши билан гаплашиб қолдим. Икки нафар фарзанди бўлиб, ҳар иккиси ҳам 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олибди. Тўғриси ажабландим. Ундан бунинг услубини сўраганимда, шундай жавоб эшитдим:
“Янги уйланган вақтимда турмуш ўртоғим фақат намоз ўқир аммо араб алифболаридан мутлақо бехабар эди. Унга аста-секин Қуръони каримни ўқишни ўргата бошладим. 3-4 ой деганда Қуръони каримни ўзи мустақил ўқийдиган бўлди. Биринчи фарзандимиз туғилгунга қадар Қуръонга меҳр қўйди, туну кун тиловат этарди. Бирор юмуш билан машғул бўлган пайтларида ҳам имкон қадар кассета ёки дисклардан тиловат эшитишни канда қилмасди.
Тўйимизга бир йил тўлар-тўлмас Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этди. Аёлим эса Қуръон тиловатида бардавом эди. Қуръон тиловати билан бешикни тебратарди, чақалоқни эмизарди...
Бир куни ажойиб воқеа рўй берди. Хуфтон намозидан кейин Мулк сурасини тиловат қилиш чоғида қайсидир оятда адашиб кетдим. Шунда уйнинг бурчагида ўйнаб ўтирган, эндигина 3 ёшга кирган ўғлим мен чалғиган оятни тузатиб қўйди. Бир муддат ўзимни йўқотиб қўйдим. Карахт аҳволда эдим. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Ҳали тўлиқ гапиришга ҳам улгурмаган ўғлим Мулк сурасида менга луқма берганди. Қувончим ичимга сиғмасдан уни қаттиқ бағримга босдим. Аёлим иккимиз бошқа кичик сураларни бирма-бир ўқисак, ўғлим биз билан бирга лаблари пичирлаб давом этарди.
Шу кундан бошлаб кучимизга куч қўшилди. Олдингиданда кўпроқ Қуръонга меҳр қўйдик. Бир йил ўтиб қизчамиз туғилди. У ҳам худди акасининг йўлини тутди...
Ана шунақа. Аллоҳ бизни икки нафар фарзанд неъмати билан сийлади. Ҳар иккиси 7 ёшида Қуръони каримни мукаммал ёд олишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда араб тилини ўрганишмоқда.
Агар бошқа фарзандларим ҳам бўлганида эди, иншааллоҳ, уларни ҳам қори қилишга астойдил бел боғлаган бўлардим”.


ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ҚИЛИНСА, ЛЕКИН УРУҒ ТЎКИЛМАСА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИМИ?

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Агар эркак аёли билан алоқада бўлсаю, маний аёлини жинсий азосига тушмаса, аёлнинг ғусл қилиши вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Хатна қилинган жойи аёлнинг қинига кириши билан иккисига ҳам ғусл вожиб  бўлади. Айни шу савол бўлганида Оиша онамиз “Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу иш содир бўлиб, иккимиз ҳам ғусл қилдик” деб жавоб берганлар. Шундан сўнг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўлишлигига фатво чиқарганлар ва бунга ҳамма саҳоблар эргашганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


БУ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЯРАТГАНИДИР!

СУБҲАНАЛЛОҲ!

• Ҳажми йирик узум донасидек;

• Ташқи кўриниши тарвузга ўхшаш;

• Ички кўриниши бодрингга ўхшаш (пишганда қизарса керак);

• Таъми лимон таъмига ўхшаш;

• Илмий номи cucamelon;

• Табобатда иситма тушириш учун қўлланар экан.

Аллоҳ таоло Буюк Мусаввир Зот! У битта меванинг ўзини бир неча хил мевага ўхшатиб яратган.


ҚУЛОҚ ЯХШИ ЭШИТМАСА

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Турмушга чиқмаганман. Қулоғим яхши эшитмайди. Туғма. Талаффузим жудаям хунук. Намоз ўқийман. Аллоҳдан шифоимни сўрайман. Уйимга совчилар келишмайди. Кўпчилик дилимни оғритади. “Нимага эшитмайсиз, нега унақасиз?”, дейишади. Азон эшитмайман. Азонни эшитишимни хоҳлайман.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


АЁЛНИНГ ТОПГАН ПУЛИ ЭРИНИКИМИ?

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Турмуш ўртоғим пластик картани олволадида, фақатгина йўл пулини беради. Тушлик ва кундалик чиқим (сир эмаски бизда йиғди йиғдилар кўп) ларга умуман бермайди. “Мен ишлашга рухсат берганим учун ҳар бир тийининг меники” дейди. 4 йил контакт тўлаб ўқитган бева онамга ҳам 2 дона нон олиб боришимга кўнмайди. 4 йилдирки битта пайпоқ ҳам олиб бермаган ўз маошидан. Ўзим ялиниб нақд пул чиққанида олволаман. Қийналиб кетдим, 1,5 млн топиб туриб, муҳтожликдан. Нима қилай? Бу ҳолатга бирор шаръий ҳукм борми? Имкон қадар кўп марта эълон қилинсинки, диний саводи саёз мулла акалар хотинга қулдай қараши камайсин. Андижонда бундай ҳолат табиий, яна қолмишига хотин ёки бола касал бўлса, отасиникида даволаниб келиши шарт!

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аёлнинг топган пулидан бир тийнида ҳам эрнинг ҳаққи йўқ. Қандай қилиб олишни имконини қилсангиз олишга ҳаққингиз бор. Болани даволаш отанинг зиммасидан фарздир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Хушхабар #Расман

5 сентябрдан бошлаб жума намозларига рухсат берилади.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 5-сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга муайян талаблар асосида
рухсат берилади.👇👇


https://t.me/joinchat/AAAAAFNsXVuo7mPoXbaOKw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ Оғиз ёпиш дуоси : Навайту ан асума совма шахри мухаррама минал фажри илал маг’риби холисан лиллахи таъла Аллоху акбар!
✅ Оғиз очиш дуоси: Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва ала ризқика афторту фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
// Diniy savollar uchun yordam 👈 //
||Telegram ||YouTube || Yordam xizmati|


#Эслатма
ТАКБИРИ ТАШРИҚ

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни яъни 30-июл бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни яъни 3-август аср намозига қадар айтилади.

30 -июл - 5 маҳал,
31 -июл - 5 маҳал,
01 -август - 5 маҳал,
02 -август - 5 маҳал,
03 -август - 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтишлик вожиб амалдир.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube

Показано 20 последних публикаций.

172

подписчиков
Статистика канала