#ZAKOT #FITR #FIDYA
🌙
2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ📢
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:✅
Закот нисобиЎзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб
61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади. 💬
Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса,
жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.✅
Фитр садақаси миқдориФитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈
2 кг буғдой унидан –
10 000 (ўн минг) сўм;
≈
4 кг арпадан –
16 000 (ўн олти минг) сўм;
≈
2 кг майиздан –
110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
✅
Фидя миқдориБир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
💬
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.
✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фатво маркази.
📤_____________________________________
📞 +998 95-155-22-22 | +99895-950-00-55
Faqat Zakot va Ehson beruvchilar uchun.
🗣 Faqat HOMIYLAR uchun aloqa!
+99890-350-01-00 | ✈️
telegram 📤_____________________________________
📱
Kanalga a'zo bo‘ling: @VAQFUZInstagram |
Facebook |
Youtube |
Telegram |
Tiktok