🍅Помидор занг канаси
Мурожаат учун: 🌐 👉@mobetco_uz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 📱 Facebook | 🎬Youtube
Помидор занг канаси жуда майда, оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган бўғимоёқли жонивор бўлиб, етук зоти эса – 135-160 микрон келади. Помидор занг канаси йил давомида ривожланиши ҳам мумкин. Бунда очиқ ердаги экинлардан кузда иссиқхоналарга ўтиб ривожини давом этади. Зараркунанда учун энг мақбул шароит – бу ҳаво ҳароратининг 25-30°С, Бир мавсумда кана 15 дан 25 та гача бўғин бериши мумкин, шулардан 10-15 таси июн августда ўтади. Дастлаб ўсимликнинг пастки барглари, новдалари зарарлана бошлайди. У аста-секин юқорига тарқаб кетади. Зарарланган новда қўнғир тусга эга бўлиб силлиқлашади, баргларида эса сариқ доғлар пайдо бўлиб, умумий туси қўнғир бўла бошлайди. Зарарланган гул ва майда мева нишоналари ҳамда барглари қуриб тўкилиб кетади, йирик меваларнинг юзида тўр сингари расм пайдо бўлиб, тиришиб ёрилади. Бундай меванинг сифати ва кўриниши йўқолади, қисман чирий бошлайди. Қаттиқ зарарланган ўсимлик ҳосили 100% нобуд бўлади. Айниқса июл-август ойларида помидор ва кечки картошка кўп талофат кўради. Картошканинг ҳам новдалари силлиқлашиб, қўнғир тусга киради, барглари (пастдан бошлаб) қурийди, сарғаяди ва вақтидан илгари қуриб, ҳосил бермайди.
Мурожаат учун: 🌐 👉@mobetco_uz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 📱 Facebook | 🎬Youtube