Adolatxon Raufzoda


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Sen meni shunchaki yaratganing yoʻq.
Shunchaki yashashni men odat qildim.
Shundanmi xush'usiz xuz'usiz, quruq
Shunchaki joʻngina ibodat qildim

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ustoz Kundaligi
Фойдаланиш мумкин бўлган нарсалар) 😂

@Ustoz_kundaligi


Don’t wait for later. Later, people drift apart. Later, words lose their meaning. Later, passion fades. Later, opportunities vanish. Later, the sun sets on your plans. Later, regret takes root. Later, life moves on, and the moment is gone. Seize it now—because later is never guaranteed.

Hech narsani keyinga qoldirmang. Keyinroq, odamlar uzoqlashadi. Keyinroq, so‘zlar o‘z ma’nosini yo‘qotadi. Keyinroq, xohish so‘nadi. Keyinroq, imkoniyatlar g‘oyib bo‘ladi. Keyinroq, rejalaringiz quyoshi botadi. Keyinroq, afsus-nadomat ildiz otadi. Keyinroq, hayot davom etadi lekin vaziyat o‘tib ketadi. Fursatni g‘animat biling, chunki keyingi imkoniyat kafolatlanmagan.

@adolatxonraufzoda


Репост из: Muhammad Temur A'zam
#Насиҳатлар

Айтмасалар, сўрама.

Чақирмасалар, борма.

Кечроқ чақирсалар, рад эт. Чунки сен улар учун аввал-бошданоқ захирадаги одамсан.

Бу ҳаётда бўлсанг, асосий гуруҳда бўл. Бўлмаса, ўша гуруҳда бўлмай қўя қол.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-09-29

@temurazam


Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.
© Цезарь

Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.
© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.
© Конфуций

Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.
© Брюс Ли

Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.
© Бодо Шефер

Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!
© Чингизхон


Репост из: Otabek LC
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тарих
Юртимизда қишнинг биринчи куни, биринчи қор...

Ҳаво кескин совуди, қайноқ қалб ва қайноқ қаҳва билан деразадан ташқарига қаранг:
Ҳаёллар ўтмишга қайтмадими?!

❄️@otabek_lc


Репост из: Otabek LC
Кел, биримиз биримизни қадримизга етайлик! Чунки тўсатдан биримиз биримиздан айрилиб қолишимиз бор!..

© Жалолиддин Румий

😎 @otabek_lc


Репост из: AMINOVA G.
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Meni yig’latgan dars🥹


#Tafakkur

Aytiladi:
Hech qachon «qila olmayman» dema! Bu so‘z mag‘lublarning hujjatidir.
Allohga tavakkul qilib, urinib ko‘raver!

📚 @adolatxonraufzoda


Репост из: Ikrom Sharif
Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим.
Шунданми ҳушусиз, ҳузусиз, қуруқ,
Шунчаки жӯнгина ибодат қилдим.

Саодат асбоби Каломингда жам,
Йӯлга раҳнамо-ю, кӯнгилга малҳам,
Қуръон ӯқисам-да, ҳар он ӯқисам,
Бӯғзимдан ӯтказмай тиловат қилдим.

Расулинг сӯзига қулоғим тутдим,
Лекин қалб қулоғин қаттиқ бекитдим,
Асли кимлигимни анча унутдим,
Шайтон даъватини ижобат қилдим.

Дардларга дармоним истиғфор, аммо
Қуруқ оҳ-воҳларни бӯлар деб даво,
Хасдек ҳасратимни этиб муаммо,
Учраган ҳар касга шикоят қилдим.

Риё либосини кийиб танимга,
Мақтовлар ёғдириб ӯзим шаънимга,
Зарра амал қилмай ӯрганганимга,
Сайраб ӯзгаларни ҳидоят қилдим...

Шунча хато билан қараб кечамга,
Гуноҳлар юкидан ботганча ғамга,
Кӯзларим чирт юмиқ боқиб оламга,
Ӯзимни анчайин хижолат қилдим!

Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим...


Ўткирбек Муҳаммадсобир

@IkromSharif


Репост из: Нишондаги гаплар 🎯
#ибрат

Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди.


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий


Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
















Репост из: 🎧 Kitob eshitamiz
​​#Turkiston_qaygʼusi

📔 Nomi: "Turkiston qayg‘usi"

👤 Muallif:
Alixonto‘ra Sog‘uniy
♻️ Treklar soni: 7 ta
🗣 O‘qidi: Muxtor Umarov

Muallif «Turkiston qayg‘usi» (1966—1973) nomli bu asarida xalqimiz qanday qilib bosqinchilarga qaram bo‘lib qolgani va dinni, Vatanni, millatni asrash kerakligi, mustaqillikni qo‘lga kiritish uchun nimalar qilmoq zarur ekanligi to‘g‘risida o‘sha mustabid sovet tuzumi davrida yetuk siyosiy arbob sifatida chuqur siyosiy-ijtimoiy mantiq asosida mukammal bayon etadi.

️📼 @kitob_eshitamiz


Репост из: Kitob nuri
#Tafakkur

Odamlarni Alloh yoʻliga boshlab, soʻngra oʻzing yoʻlni yoʻqotib qoʻyadiganlardan boʻlib qolma!


Fuzayl ibn Iyoz

📚 @kitob_nuri


Репост из: Ikrom Sharif
“Хотимам чиройли бўлсин”, дейди аммо таҳоратсиз уйқуга кетади.

Ўқиб сергак тортдим…

@IkromSharif

Показано 20 последних публикаций.