Ватан ҳимояси – муқаддас бурч.🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва Сирдарё тумани ёшлар ишлари агентлиги хамкорлигида Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда ,тумандаги ёшлар, ҳарбий хизматчилар иштирокида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
🔹Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64-моддасида: Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурлиги кўрсатилган: шу моддага асосан ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, ҳарбий касбга бўлган қизиқишини ошириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш мухим саналади.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻
@adolatsdp_sirdaryo