Репост из: Fikratonline.uz
💬 79 ёшли абитуриент, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи Маматқул бобо Бердиалиевга
ОЧИҚ ХАТ
Ассалому алайкум, бобожон!
Очиғи, сиздаги шижоат ва иродага қойил қолдим, ҳавасим келди. Шу ёшда илм олишга бўлган интилишингиз, биз ёшлар учун ўрнак, намуна.
Бобо, маълум бўлишича, 30 йил қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, бой тажриба орттирибсиз. Эндиликда олий маълумотли агроном бўлиш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ҳужжат топширибсиз. Тасанно!
Бобожон, узр сўраган ҳолда, дилимдан кечаётган фикрларимни Сизга етказмоқчи бўлдим. Эҳтимол, фикрларим хатодир. Аммо...
Аввало, Сиздек бой ҳаётий тажриба ва амалиётга эга инсонга филиалдаги аксарият қуруқ назариячи домлалар арзигулик билим бера олармикан? Чунки амалиётдан буткул узилиб қолган олий таълимнинг бугунги аҳволини кўриб, эртага "Аттанг" деб қолишингиздан қўрқаман.
Шунингдек, хорижда чоп этилган адабиётлардан кўчирилган, ўғирланган, маҳаллий шароит ва омилларга умуман мос келмайдиган зерикарли маърузаларни тинглаб, бебаҳо умрингизнинг ғанимат онларини надомат билан ўтказмасмикансиз?
Сессиялар чоғида айрим таъмагир домлаларнининг хатти-ҳаракатларини кўриб, наҳотки, шу даражагача етиб келдик, деб ғамга ботмасмикансиз?
Курсдошларингиз девдай йигитлар бир-бири билан қўчқордек бош уруштириб кўришганларини, малакдек қизларнинг ярим-яланғоч кийимларда Сиздан олд қаторда тизилишиб ўтирганларида кўзларингизни олиб қочишга жой тополмай қийналмасмикансиз?
Бу шунчаки, олий таълимдаги кўнгилсиз ҳолатларнинг айрим кўринишлари ҳақидаги фикрларим, холос. Сизга бўлажак тест синовларида омад тилаб,
неварангиз Суқрот Тошкандий
Каналимизга уланинг ва дўстларга улашинг
👉 https://t.me/fikrat 👈