#Андижон_вилоят_Кенгаши
Андижон аёллари атласда
Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Миллий кийимларимиз дунёнинг қай бурчагида бўлмасин ҳар қандай халқнинг ҳавасини келтириб, ўзига маҳлиё қилади. Миллатнинг ўзига хослигини кўрсатувчи қадрият ва тимсоллар, мезон ва манбалар мажмуида миллий либослар алоҳида ўрин тутади.
Андижонда ҳафтанинг ҳар жума кунлари миллий либосларимизни тарғиб этишга қаратилган “Хон атлас” кунларини ўтказиш анъанага айлангани бежиз эмас. Турли ташкилот, муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар шу куни атлас ва адрас либосларида иш бошламоқда. Улар орасида “адолатчи” хотин-қизлар ҳам бор.
Тўйдихон Алибоева, “Адолат” СДП фаоли:
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

-Ушбу кун миллий ижод намуналари ҳамда хон атласидан тикилган либослар гўзаллигини намойиш этиш имконини беряпти, десак муболаға бўлмайди. Эгнида миллий либос кийган аёл гўзал бўлиш баробарида ўзбекона қарашларни ҳам ўзида ифодалайди. Асосийси, бу ёшларимизга миллий қадриятларимизни ўргатишга ҳам хизмат қилади.