Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Жиззах_вилоят_Кенгаши
Жиззахда Конституция билимдонлари аниқланди
Ҳар бир жамият келажаги ўз бағрида вояга етаётган илмда салоҳиятли, касбда иқтидорли ва тарбияси юксак бўлган ёшлар билан ўлчанади. Ёшлар бизнинг келажагимиз, шундай экан мамлакатимиздаги ҳар бир йигит-қиз ўз зиммасидаги бу масъулиятни чуқур англаб етмоғи, илму тафаккурда етук ва жамият келажаги учун муносиб комил инсон бўлиб вояга етишга ҳаракат қилмоғи керак.
Уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишлари, ижтимоий шаклланиши ҳам камол топиши, эркин таълим олиб, ўзлари истаган касбни пухта эгаллашлари, ижодий иқтидорининг жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун мамлакатимизда ҳамма шарт-шароитлар яратилган ҳамда кафолатланган.
Сўнгги йилларда юртимиздa ёшлaрни ҳaр тoмoнлaмa етук фaрзaнд этиб тaрбиялaш, улaрнинг ҳуқуқий сaвoдxoнлигини oшириш вa жaмиятдa ҳуқуқий мaдaниятни юксaлтиришгa ҳам aлoҳидa эътибoр қaрaтилмoқдa.
Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз олдига ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, нутқ маданиятини ўстириш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришни мақсад қилиб қўйган.
Бош қомусимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Конституция билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилишидан ҳам айнан шу фикрлар мақсад қилинган.
Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида бўлиб ўтган мазкур танловда партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят ҳамда шаҳар кенгаши депутатлари, партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, ўқитувчилар, талабалар, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Батафсил
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube