Фильтр публикаций


#Адолат_30_ёшда
#Жиззах_вилоят_Кенгаши

30 ёшинг муборак, менинг партиям
!

Бу йил “Адолат” социал-демократик партияси ташкил топганлигига 30 йил бўлади. Вақт тез ўтгандай туюлади, лекин ўтган давр мобайнида “Адолат” номи билан сиёсий майдонга чиққан партиянинг амалга оширган ишлари таҳсинга сазовордир.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси Шарофат Қаршибоева партиямизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва мавқеи, шунингдек, партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшаётгани ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


https://adolat.uz/news/753
Alisher Navoiy va Bobur merosi — beqiyos ma’naviy xazina - https://api.adolat.uz/media/images/poster_image_iFc1SjC.webp


Алишер Навоий ва Бобур мероси — беқиёс маънавий хазинадир

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида шеърият мулкининг султони, улуғ аллома Алишер Навоий таваллудининг 584 ҳамда атоқли давлат арбоби, шоҳ ва шоир, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги 16-умумтаълим мактабида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, шеърият мухлислари, ўқитувчилар,ўқувчи-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Навоийнинг маънавий ўлмас меросига атаб куй ва мақтовлар янгради ҳамда бобомизнинг ҳаёт йўлини очиб берувчи саҳна кўринишлари иқтидорли йигит-қизлар томонидан зўр маҳорат билан ижро этилди. Шунингдек,шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад сиймосини акс эттирувчи саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар иштрокчиларга ўзгача таассурот бағишлади.


💬 Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
#YIL_TANLOVI

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СИЁСИЙ ПАРТИЯСИ”

Ўтган 2024 йил Ўзбекистонда сиёсий йил бўлди. Сайлов жараёнларида фаоллиги, партиялар орасида етакчи илғор ғоялари, партия позициясини муносиб ҳимоя қилган Робахон Маҳмудова етакчилигидаги сиёсий партия танланди.

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СИЁСИЙ ПАРТИЯСИ”
— "Адолат" социал демократик партияси (Робахон Маҳмудова)

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Навоийни_биласизми

Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг таваллуд топганлигининг 584 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон "Адолат" СДП Шароф Рашидов туман Кенгаши томонидан тумандаги 16-мактабда "Навоийни биласизми?" рукни остида челленж ташкил этилди.



💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Биз_зўравонликка_қаршимиз

Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги "Турон" МФЙда "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ вакиллари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, "Оқила аёллар" ҳаракати вакиллари, психолог ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштироки ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини янада ошириш, таълим олиш, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тарйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, замонавий намунали оилани шакллантириш, ушбу йўналишдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашга қаратилган.



💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилоят_Кенгаши

Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 1-оилавий поликлиникада аҳолига хизмат кўрсатувчи бригадалар билан "Қандли диабетга қарши курашамиз" шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида мазкур поликлиника 4 та маҳаллага 30 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиши маълум бўлди. Шундан 443 нафар фуқароларда қандли диабет борлиги аниқланган бўлиб, ушбу беморларга қандли диабетни барқарор ушлаб туриш учун бепул инсулин ва микфармин дори воситалари билан доимий таъминланиши аниқланди.

💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax



Показано 8 последних публикаций.