🎓 “Антикоррупсия билимдони” билимлар беллашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27-ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 19-бандида кўрсатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда университетда коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик ишларни янада кучайтириш, талаба-ёшларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Антикоррупсия билимдони” билимлар беллашувининг университет босқичи ўтказилди.
Беллашувда Архитектура факультетининг “Ишонч”, Маданий мерос объектларини асраш факультетининг “Ҳалол авлод”, Қурилиш факультетининг “Таргет”, Иқтисодиёт ва бошқарув факультетининг “Квадрат”, Архитектура-қурилиш техникумининг “Адолат тарозиси” жамоалари иштирок этди.
Жамоалар ўртасида кечган баҳс-мунозараларни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Коррупцияга қарши курашиш “Комплекс-назорат” бўлими бошлиғи Аълам Ахмедов, Самарқанд вилояти Ёшлар ишлари агентлиги юрисконсульти Зиёда Ўринбоева, “Адолат” социал демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши Тарғибот-ташвиқот ишлари ва маҳаллий кенгашлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Улуғбек Собиров, Самарқанд вилояти Рус драма театри бош режиссёри, Санъат коллежи катта ўқитувчиси, Кино ва театр санъати аълочиси Илҳом Бўрибоев ҳамда “Ижтимоий ва табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Адолат Зиётовалар баҳолаб борди.
Беллашув натижаларига кўра, 1-ўринни — Иқтисодиёд ва бошқарув факультети “Квадрат” жамоаси, 2-ўринни — Архитектура-қурилиш техникуми “Адолат тарозиси” жамоаси ҳамда 3-ўринни — Қурилиш факультети “Таргет” жамоаси қўлга киритди.
Беллашув ғолиблари ҳамда “Энг билимдон талаба”, “Энг фаол талаба” номинацияларининг муносиб номзодлари, шунингдек тадбирга яқиндан ёрдам берган тюторлар, университет Ёшлар иттифоқи фаоллари диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Шунинг билан бирга, беллашувда иштирок этган барча талабаларга “Адолат” социал демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.
Мусаввара Ибрагимова,
Ўзбекистон "Адолат"СДП Самарқанд вилоят Кенгаши, Аёллар қаноти раиси.