Доктор Акрамов | Блог


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали.
🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин!
Админ @acroc
Дорилар хақида 👉 @Darmontv

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Доктор Акрамов | Блог
⚡️Қайси харорат ўлчагичлар аниқ кўрсатади?

Технология ривожланишига қарамай симобли градусниклар аниқ ўлчаш бўйича чемпионликни сақлаб қолишмоқда.

Инфрақизил градусник 3-5 градусгача нотўғри ўлчаши мумкин бўлса, электрон градусниклар 1-3 градусгача адашиши мумкин.

Айрим холатларда бир градус хам ахамиятга эга туфайли аниқ ўлчаш мухим. Аммо симобли градусниклар синса хавфли. Шу туфайли алохида эътибор талаб қилади.

Қолган гаплар ялонғоч маркетингни сафсаталари.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔹Рамазон ойидан фойдаланиб озишни бошлаш ва хаётни ўзгартириш вақти келди.

🔻Доктор Акрамовдан Метаболик тикланиш ва озиш қўлланмаси!

🌿Сиз кўп парҳезларни синаб кўрганмисиз, лекин натижа бўлмагани учун умидингиз сўнганми?

🌿Туну кун очлик, диеталар бузилиши, афсусланиш ва яна ортиқча овқатланиш...
Бу сизнинг айбингиз эмас!
Бу – нотўғри тизим эди.

Бу усул илмий асосланган усул бўлиб, мухсус ичимлик ва оғир спортларсиз вазн ташлашга ёрдам беради.

Сизда қуйидаги белгилaр бўлса, бу қўлланма айнан сиз учун:

🔹Ҳар қанча овқатни қисқартирсангиз ҳам семизлик давом этаётган бўлса

🔹Эрталаб оч қолиб уйғонсaнгиз, лекин кун давомида чарчоқ ва уйқу босишидан қийналсангиз

🔹Кечаси тўхтовсиз овқат ейиб қўйсangiz ва тонгда афсуслансангиз

🔹Ҳар сафар диетани бошлашдан аввал "эртадан бошлайман" деб ваъда бериб, яна бузиб қўйсангиз

🔹Ташвиш ёки стрессда кўп овқат ейиб юборсангиз

Афзалликлари:

✅ Рўза билан уйғунлаштирса бўлади.
✅ Инсулин даражасини пасайтириш орқали танангизни автоматик равишда ёғ эритишга ўргатиш
✅ Кун бўйи очликни ҳис қилмасдан, ўзингизни енгил ва кучли ҳис қилиш
✅ Фақат арзон ва оддий маҳсулотлар билан натижага эришиш

🍀 Қўлланмадаги усулни қўллаш осон ва тўғри қилсангиз ойига 5-8 кг гача соф ёғ камайишм кафолатли.

🔥 Қўлланма электрон шаклда (Pdf) ва пуллик.

Нархи 95 минг сўм.

Сотиб олиш учун админга мурожаат қилинг 👇

@acroc

каналга азо бўлинг @acramov


🔹Бахор келди, қандай витаминларни ичиш керак?

Баҳорда организм қишдан сўнг заифлашади ва витаминларга эҳтиёж ортади. Қуйидаги витамин ва минераллар айниқса керакли:

1. D витамини

Қишда қуёш кам бўлгани учун D витамини танқислиги юзага келади. Бу витамин иммунитетни мустаҳкамлайди ва кайфиятни кўтаради.
✅ Балиқ ёғи, тухум зариги, жигар

2. C витамини

Иммунитетни кучайтиради ва чарчоқни камайтиради.
✅ Лимон, киви, петрушка, булғор қалампири

3. B гуруҳи витаминлари

Энергия ишлаб чиқариш ва асаб тизими учун зарур.
✅ Жигар, тухум, ёнғоқлар, сабзавотлар

4. Omega-3 ёғ кислоталари

Қон томирларини мустаҳкамлайди ва юрак фаолиятини яхшилайди.
✅ Балиқ, зиғир ёғи, ёнғоқлар

5. Темир

Қон камайишнинг олдини олади ва энергия беради.
✅ Мол жигари, исмалоқ, ясмиқ

6. Магний

Асабийлик ва чарчоқни камайтиради.
✅ Ёнғоқлар, қора шоколад, банан

Қандай ичиш керак?

Комплекс витаминларни дорихонадан олиш мумкин

Табиий маҳсулотлардан олишга ҳаракат қилинг

Сув билан ичишни унутманг


@acramov 👈 обуна бўлинг


🔹Оёқларнинг увишиб қолиши (уйишиши, карахт бўлиши) парестезия деб аталади ва бу ҳолат қон айланиши ёки нервларнинг қисилиши билан боғлиқ бўлади.

Асосий сабаблар:

Қон айланишининг бузилиши
Кўп вақт бир ҳолатда ўтирганда қон томирлар сиқилиб, оёқларга етарли қон бориши қийинлашади.

Нервларнинг қисилиши
Нотўғри ўтириш ҳолати (масалан, оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш) асабларни қисиб қўяди.

Остеохондроз
Бел умуртқаларидаги муаммолар асабларга босим ўтказиб, оёқларда увишишга олиб келади.

Варикоз кенгайишлари
Қон айланиши секинлашса, оёқларда оғриқ ва увишиш пайдо бўлиши мумкин.

Витамин етишмовчилиги
B1, B6, B12 витаминлари етишмаса, асаб толаларининг озиқланиши ёмонлашади.

Давоси

Ҳар 30-40 дақиқада ўриндан туриб, енгил юриш ва бўғимларни чўзиш.
Магний, B витаминлари қабул қилиш.
Оёқ массажи ва контраст душ.
Агар доимий ва узоққа чўзилса, невропатолог ёки флебологга мурожаат қилиш.

🔻Қисқа муддатли увишиш хавотирга сабаб бўлмайди, лекин доимий бўлса, бу жиддий касаллик белгиси бўлиши мумкин.

@acramov


Зардобнинг фойдалари

✅ Ичакларни тозалайди – Организмдаги токсинларни чиқариб, микрофлорани тиклайди.
✅ Озишга ёрдам беради – Метаболизмни тезлаштириб, ортиқча суюқликни чиқаради.
✅ Иммунитетни мустаҳкамлайди – Антиоксидантлар ва лактоза орқали иммун тизимини қувватлайди.
✅ Жигарни тозалайди – Жигар ҳужайраларини қайта тиклашга ёрдам беради.
✅ Терини яхшилайди – Угри ва яллиғланишларга қарши таъсир кўрсатади.
✅ Суяк ва бўғимлар учун фойдали – Кальций ва магний таркиби юқори.

Тавсиялар

🔹Эрталаб оч қоринга 1 стакан ичиш.

10-14 кунлик курсларда қабул қилиш мумкин.

🌿 Ойша холани табиий зардобидан фойдаланамиз)).

@acramov 👈 обуна бўлинг


⛳️Пластик идишларда овқат сақлаш тестостеронга салбий таъсир қилиши мумкин.

Нима учун?

Пластик моддалар таркибидаги ушбу кимёвийлар эндокрин бузувчилар (endocrine disruptors) ҳисобланади. Улар инсон гормонал тизимига аралашиб, табиий гормонлар ишлаб чиқариш, фаолияти ва мувозанатига таъсир кўрсатади.

🔹Тестостеронга таъсири:

1. Эстроген сингари таъсир – BPA ва фталатлар танада эстрогенга (аёллик гармони) ўхшаш сигналлар юборади, бу эса тестостерон даражасини туширади.

2. Сперма сифати пасайиши – Бир қанча тадқиқотлар пластик моддаларнинг сперма концентрацияси ва ҳаракатчанлигига салбий таъсир кўрсатишини кўрсатган.

3. Ёғ йиғилиши – Эстрогенсингари таъсир орқали метаболизм секинлашади ва танада ортиқча ёғ йиғилишига олиб келади.

4. Тестостерон яралишига қарши – Тестикуляр ҳужайраларга тўғридан-тўғри таъсир қилиши мумкин.


🔹Қандай қилиб ҳимояланиш мумкин?

🌿Шишадан тайёрланган идишларлардан фойдаланиш

🌿BPA-Free ёзувига эътибор бериш, лекин "BPA-Free" маҳсулотлар ҳам бошқа турдаги зарарли моддаларни сақлаши мумкин.

🌿Иложи борича овқатни металл ёки шиша идишларда сақлаш.

🌿Пластик идишларда иссиқ овқат сақламаслик.

🎓 Аёллар эътиъорли бўламиз, эркаклар пластик идишларни фақат ювиш, чайиш жараёнида ишлатилишини назорат қиламиз.

Яқинларга улашинг.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🌿Ичакларни тозалашда 4P режими – бу ичакларни соғломлаштириш ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатиладиган босқичли усул.

1. Purge (Тозалаш)

Ичакларни токсинлар ва сингмаган озуқалардан тозалаш.
✅ Тавсиялар:

Табиий сорбентлар (активлаштирилган кўмир, энтеросгель)

Қабзиятда – псиллиум (сена ўти) ёки магний цитрат.

2. Probiotic (Микрофлора тиклаш)

Фойдали бактерияларни кўпайтириш.
✅ Тавсиялар:

Пробиотиклар (лакто ва бифидобактериялар)

Табиий маҳсулотлар: кефир, айрон, карам.

3. Prebiotic (Озиқавий муҳит)

Фойдали бактериялар ўсиши учун озуқа бериш.
✅ Тавсиялар:

Толали маҳсулотлар (писта, брокколи, чия уруғи)

Инулин ва олма толаси қўшимчалари.

4. Protect (Ҳимоя қилиш)

Ичак деворини тиклаш ва яллиғланишни бартараф этиш.
✅ Тавсиялар:

Омега-3 кислоталари

Глутамин қўшимчалари

Ромашка ва зираворли дамламалар

👉 4P режими ичакларни комплекс тозалаш ва тиклашда самарали усул ҳисобланади.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔹Тиббий саволларга қисқа жавоблар.

Коментда ёзилган тартиб бўйича жавоб бериб кетаман:

1. Доктор Берг яхши мутахассис. Айниқса, интервал очлик ва кето диета бўйича фикрлари тиббий асосли. Кузатсангиз арзийди.

2. Липомалар кўпинча семиришдан ва гармонал ўзгаришдан юзага келади. Агар сизда ортиқча вазн бўлса, шуни туширишга харакат қилинг, липома сўрилиб кетади ёки хажми халақит қилмайдиган даражада кичраяди. Олдирса кўпайиши мумкин.

3. Тизза қирсиллаши оғриқсиз бўлса ва харакатни чекламаса зарари йўқ. Агар оғриқлар, шиш бўлса 10 тача сабаби бор. Калцийдан бўлиш эхтимоли паст. Докторга кўринсин.

4. Тиззага кўпроқ хондроитин сулфат қилинади. Агар шу бўлса, айримлар умр бўйи олиши мумкин. Операция қилиш керак бўлса укол қилиш тўхтайди.

5. Давлениянгиз бевосита буйракка боғлиқ. Имкон қадар гармонад фонни тўғирланг. Буйрак усти безларини текширтиринг.

6. Томир ёрилиши ва ўт димланишни ўзаро боғлаш мумкин витамин етишмовчилиги билан. Ўтни димланишини тўхтатинг ва ангиопротекторлар қабул қилинг.

7. Бел грижаси операциясидан кейин ЛФК, оғир юк кўтармаслик ва йога билан шуғулланинг. Фақат секин аста.

8. Аввал Гастроэнтерологга кейин Дерматоллогга учранг.

9. Эргаш Ота клиникаси яхши жой. Даволаш услуби кето диета ва тозалашга асосланган. Лекин ўзига яраша минуслари хам етарли.

10. Умуртқа силжиши ва тиззада суяк емирилиши операциясиз даволаниши мумкин, лекин бу силжиш даражаси ва емирилиш босқичига боғлиқ. 2 босқичдан кейин операция.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Бугунги мавзу ва тиббиётга оид саволларни қолдирамиз.

Вақт бўлиши билан, аста секин жавоб бераман.

🔹Саволни аниқ, лўнда, тушунарли қилиб беринг.

👇👇👇


Жигар инфекцион касалликлари тузаладими йўқми?

1. Вирусли гепатитлар
Гепатит A (Боткин касаллиги)

Одатда ўз-ўзидан тузалади.
Вакцина орқали тўлиқ профилактика қилинади.
Ечим топилган

Гепатит B (HBV)

Хроник ҳолатга ўтиши мумкин (10%).
Вакцина орқали олдини олиш мумкин.
Даволаш: Тенофовир, Энтекавир (давомли қабул қилиш талаб қилинади).
Тўлиқ ечим йўқ, лекин назорат қилиш мумкин

Гепатит C (HCV)

Билинмай тез кечиши хавфли! ва 80% ҳолатда хроникга айланади.
Замонавий дорилар (Софосбувир, Даклатасвир) орқали 95% ҳолатда тўлиқ даволанади.
Янги даволаш усуллари билан ечим топилган (ҳаммага эмас)

Гепатит D (HDV)

Фақат гепатит B фонида юзага келади.
Давоси қийин ва фақат интерферонлар билан даволанади.
Тўлиқ ечим йўқ

Гепатит Е (HEV)

Одатда ўзи ўтиб кетади, лекин ҳомиладор аёлларда ўлим хавфи юқори.
Ечим топилган, вакцина мавжуд (фақат баъзи давлатларда)

2. Паразитар инфекциялар
Эхинококкоз – эхинококк кирткинчағлари жигарга жойлашади.
Амёбиоз – ичак паразитлари жигарга тарқалиши.
Безгак (малярия) – жигар ҳужайраларида яширин шаклда бўлиши мумкин.
💥Даволанади, лекин даволаниш вақти узоқ ва комплекс ёндошиш талаб қилинади.

3. Бактериал инфекциялар
Бруцеллёз
Септик гепатит
Абсцесслар

❗️💥Антибиотиклар билан даволанади, лекин ортиқча чарчаш ва иммунитет тушишидан кейин қайта пайдо бўлиши мумкин.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔻Жигар ва ўт пуфаги оғриғида ва касаллигида уйда нима қилиш мумкин?

🔻Исталган аъзо касаллигида сиз қила олишингиз керак бўлган иш- унинг ишини енгиллатишдир.

Бунинг учун:

🔹Овқат ҳазм бўлишини енгиллаштириш:
🔹Ёғли, қовурилган ва аччиқ таомлардан воз кечинг.
🔹Кам-камдан, лекин тез-тез овқатланиш.
🔹Иложи борича кўпроқ сув ичинг (кунига 2 литргача).
🔹Кам тузли овқатлар ейиш.
🔹5 кунгача рўза тутиш

Ўт пуфаги оғриғида:

🔹Ўнг қовурға остига иссиқ харорат қўйинг (лекин фақат тошлар йўқлигига ишончингиз комил бўлса).

🔹Фаоллаштирилган кўмир ичиш

НИМА ҚИЛМАСЛИК КЕРАК:

❌ Жисмоний кучаниш.
❌ Тузли, ёғли ва қовурилган овқатлар.
❌ Қора қаҳва ва алкогол.
❌ Қоринга кучли босим ёки массаж.

🌿 Бу касалликларни Гастроэнтеролог, Гепатолог, Терапевт, Хирург, Инфекционист даволайди.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔹Жигар ва ўт пуфаги касалланса қандай белгилар кузатилади?

🌿Жигар касалликлари белгилари:

Оқарган тирноқлар ва терининг сариқ зардоб тусга кириши (сарғайиш) – жигар билирубинни қайта ишлашни тўхтатганда пайдо бўлади.

Қориннинг юқори ўнг томонида оғриқ ёки оғирлик ҳисси – жигар шишганда ёки яллиғланганда кузатилади.

Қоринни сув йиғилиб чиқиши (асцит) – жигар циррози ёки суюқлик йиғилиши натижасида.

Жуда кучли чарчоқ ва кучсизлик – моддалар алмашинуви бузилиши билан боғлиқ.

Терини ва танада қичишиш – организмда токсинлар йиғилганда.

Ҳазм бузилиши ва қусиш – жигар етишмовчилиги сабабли ошқозон-ичак тизимига таъсир
қилади.

🌿Ўт пуфаги касалликлари белгилари:

Қориннинг ўнг томонида тўсатдан кучли оғриқ (билиар колика) – кўпинча ёғли овқатдан сўнг пайдо бўлади.

Оқарган ахлат ва қоройган пешоб – ўт оқими тўсқинликка учраганда.

Кўнгил айниш ва қусиш – айниқса, оғир ва ёғли овқатдан кейин.

Иситма ва қалтираш – инфекцион холецистит (ўт пуфаги яллиғланиши) белгиси.

Муздек тер ва юрак уришининг тезлашиши – ўт тошлари ёки ўт пуфаги ўпкасининг тирналиши билан боғлиқ.

🎒Диагностика учун муҳим текширувлар:

⛳️УЗИ (ультратовуш текшируви)
⛳️Қонда билирубин ва АЛТ/АСТ ферментларини аниқлаш
⛳️Оқсил ва қанд миқдорини таҳлил қилиш
⛳️Магнит-резонанс холангиопанкреатография (МРХПГ)
⛳️ Фиброскан текшируви.
⛳️ Ахлат анализи.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔻Жигар ва ўт пуфаги. Кириш

Жигар – энг катта ички аъзо: Жигар инсон танасидаги энг катта ички орган бўлиб, унинг ўртача оғирлиги 1.5 кг ни ташкил қилади. У қонни фильтрлаш, моддалар алмашинуви ва детокс функцияларини бажаради.

Ўз-ўзини тиклаш қобилияти: Жигар инсон танасида ўз-ўзини тиклай оладиган ягона орган ҳисобланади. Унинг 25% қисми қолса ҳам, қайта тикланиб тўлиқ функционал ҳолатга қайтиши мумкин.

Ўт пуфаги – захира идиш: Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарадиган ўтни сақлайди ва озиқ-овқат ҳазм бўлиш жараёнида уни ичакларга чиқаради. Айниқса, ёғли овқат ҳазмида муҳим рол ўйнайди.

Жигар 500 дан ортиқ функция бажаради: Жигар организмда 500 дан ортиқ функцияни бажаради, жумладан, қон шакарини назорат қилиш, витаминларни сақлаш ва токсинларни зарарсизлантириш.

Оқсил ишлаб чиқариш фабрикаси: Жигар альбумин ва қон ивишини таъминлайдиган оқсилларни ишлаб чиқаради, бу эса организмда сув балансини сақлаш ва яралар битиши учун муҳимдир.

@acramov 👈 обуна бўлинг


Эртанги кунги тиббий мавзу нима ҳақида бўлгани яхши? Актив овоз берамиз.
Опрос
  •   Жигар ва ўт касалликлари
  •   Аралаш мавзу
  •   Бўғим оғриқлар
  •   Озиш
  •   Жинсий мавзулар
210 голосов


❗️❗️Рамазон сабаб 50 фоизли чегирма!

🎯Шу кунгача уй шароитида, осон фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги қўлланмаларни тақдим этдим. ( Устига босилса кўринади👇)

1. Соғлом овқатланиш ва озиш
2. Дориларсиз бўй ўстириш
3. Эркаклар соғлиғини тиклаш
4. Жигар ва ўт пуфагини тозалаш.
5. Лимфа тозалаш дастури

✅ Ижобий натижалар жуда кўп. Ва келишда давом этмоқда.

🎍Қўлланмани сотиб олганлар нафақат ўз соғлиғингизни ижобий тарафга ўзгартиришга қадам ташладингиз балки Акрамов канали ривожига ҳам хисса қўшдингиз.

Аудиочатлар шу дастурни сотиб олганлар учун бепул тақдим этилади!

Сизга ташаккур.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔻2 тавсиявий постга изохлар.

🔹 Google play да юқоридаги расмдаги программаларни юклаб олинг. Улар ичида егуликлар жойлаштирилган. Гликемик индекси 25 дан паст бўлган махсулотларнигина есангиз бўлади. Идеали 10 дан паст бўлиши.

🔹 Сабрли бўлинг. Кетода натижа аниқ бўлади.

🔶 Бу билимларни сизга текинга беряммиз, Фойда олсангиз дуо қилиб қўйинг.

❗️ Яқинларга улашиб, каналга одам қўшилишига хиссангизни қўшинг.

Хурмат билан Доктор Акрамов.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🎓 Иккинчи тавсиявий пост.

❗️Рўза давридан фойдаланиб, кетоли менюга ўтинг ва бир махал овқатланинг.

🔹 Кетоли меню тузиб олинг ва ифтор пайтида енг.
🔹 Сахарликда оддий сув ёки туз билан оғиз ёпиб олсангиз бўлади
🔹 Ифтор қилгач ётиб олманг, бироз пиёда сайр қилиб келинг

🔻 Дастлабки 7 кунда қийин бўлиши мумкин аммо хаётингиз кейин мутлақо ўзгаради.

🔻 Оғир касалликларингиз бўлса тўғри келмайди.

🔻 7 кун ичида агар организм кетозни ёқса, бирдан очқамай қоласиз. Хотиржам тортасиз. Кетоз бошланганлигини белгиси шу.

Бахоналар қилманг ва семизликдан қутилишни бошланг.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔹Биринчи тавсиявий постга айрим изохлар.

Кетон таначалари мия ва тана учун тоза энергия манбаи ҳисобланади. Нега?

* Углеводлар орқали овқатланганимизда

1. Кўп мусор чиқади
2. Инсулин гармони кўп сарф бўлади ва бошқа ишларга етмай қолади
3. Ортиқча калория пайдо бўлади.
4. Тез хазм бўлгани учун тез очқаш ва очофатлик юзага келади.

* Ёғ ва оқсиллар билан овқатланганимизда.

1. Кам мусор чиқади
2. Инсулин овқат хазмида кам ишлатилиб, бошқа танадаги ишларга етарли бўлади.
3. Узоқроқ вақтда хазм бўлганингиз туфайли тўқ юрасиз.
4. Кетоз жараёни бошланса ( организм ёғли нарсаларни энергия сифатида фойдалана бошласа) овқат емаган пайтизда хам организм сизи ёғлариздан фойдаланиб туради. Натижада қориндаги ёғлар йўқолади.

🔻 Хулоса:

Углеводли овқатланишдан воз кечинг!

@acramov 👈 обуна бўлинг


🔻Биринчи тавсиявий пост

Рўзадан фойдаланиб кето Овқатланишга ўтинг!

🔹Кето овқатланиш — бу организмда углеводлар ўрнига ёғларни асосий энергия манбаи сифатида ишлатиш тизими.

1. Кето Овқатланиш Принциплари
Кето овқатланишда рацион қуйидаги таркибда бўлади:
70-80% ёғлар
15-20% оқсиллар
5-10% углеводлар

🔶2. Кетоз Нима?
Кетоз — бу организм углеводлар камайганда ёғлардан кетон таначаларини ишлаб чиқариш ҳолати. Кетон таначалари мия ва тана учун тоза энергия манбаи ҳисобланади❗️

3. Кето Овқатланишга Қадамма-Қадам Ўтиш
1-Қадам: 3-5 кун рўза орқали инсулин даражасини тушириш.
2-Қадам: Кетогеник менюга ўтиш.

3.Тана Реакциялари
Биринчи ҳафтада:
Кам энергия
Бош оғриқ
Организмни қайта созлаш

2-3 ҳафтада:
Онг равшанлиги
Вазн йўқотиш
Инсулин даражаси пасайиши

🔹 Кето менюлари интернетда тўлиб ётибди, аммо бунга босқичма босқич ўтиш хақида насиб бўлса қўлланма қиламан.

@acramov 👈 обуна бўлинг


🎒Рўзанинг Фойдалари

Рўза нафақат диний, балки соғлиқ ва руҳий жиҳатдан ҳам инсонга улкан фойда келтиради.

1. Физиологик Фойдалари

Инсулин даражасини пасайтиради — Инсулин резистентлигини йўқотиб, ҳужайраларнинг инсулинга сезгирлигини оширади.

Аутофагия — Рўза пайтида ҳужайралар ўзларини тозалайди ва янгиланади.

Ёғларни эритиш — Танани энергия билан таъминлаш учун ёғ заҳираларидан фойдаланиш механизми ишга тушади.

Гормонлар мувозанатини тиклайди — Рўзада тестостерон ва ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқилади. Аёллик гармонлари нормага қайтади.

2. Руҳий психологик фойдалари

Васваса ва нафс хоҳишларни жиловлайди.

Онгни тозалайди ва ишораларни қабул қилиш қобилиятини оширади.

Ўзини англаш ва ички тўсиқларни йўқ қилишга йўл очади.

🎓 Буни ёзишимдан мақсад:

Озмоқчи бўлганлар ва организмини тозалаб олмоқчи бўлганлар учун зўр имконият очилмоқда. Бахоналар ва сабрсизликни енгишингиз учун имкон.

Қандай овқатланиш маъқуллигини тавсия сифатида бераман.

@acramov 👈 обуна бўлинг

Показано 20 последних публикаций.