⏳Ёшлигимда фақат қариялар вафот этади деб ўйлар эдим. Бугун улғайдим. Ўлим мен тенгиларга ҳам, мендан кичик, ҳатто ёш болаларга ҳам шафқат қилмаётганини кўрдим. Ўлим гўё менга шундай деб пичирлаётгандек:
"Ҳеч кимга зулм қилма, ҳеч кимни ғийбат қилма, ҳеч кимни жароҳатлама, ўзингни одамлардан тепада кўрма!".
Роббим! Хотимамизни чиройли қил!
📝”Ҳар-бир жиноятнинг жазоси бор, дейман. Менга "Мана шунча одам гуноҳ қилаяпти, жазосини олмаяпти-ку! Қандай қилиб бу гапни айтаяпсан?!", дейишади.
Менинг гапимни мутлоқ ҳамма гуноҳга умумлаштириб юборманг. Аллоҳ раҳмли. Мен Аллоҳга ҳукмимни ҳеч қачон ўтказа олмайман. Ҳар-бир гуноҳкор жазоланади дея олмайман. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз.
Мени хато тушундингиз ёки ишни кенг олмасдан мен хато қилдим. Тафсилотини айтмасдан ишни мужмал ҳолда қолдирдим. Сизнинг ақлингизни уёқ-буёққа овора қилдим.
Мен жазо деганда ҳар-бир гуноҳкор бошига самодан тушадиган чақмоқни назарда тутмадим. Бундан баттар жазолар ҳам бор. Булардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан буриб қўйишидир.
Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиши, Намрудники сингари чивин бўлавермайди. Булар Жабборнинг интиқоми дейилади.
Мен айтаётган жазоларнинг ўзгача юзи бор. Бунда ўзингиз тирик бўлсангизда, қалбингиз ўлади. Олдингиздан жаноза ўтсада титрамайсиз. Ўлим таъсир қилмаганларни бошқа ҳеч нарса қимирлата олмайди.
Қуръон оятларини эшитасиз, аммо таъсир қилмайди, кипригингиз қимирламайди. Буни тоғлар кўтаришдан, гарданига олишдан қўрққан аслида. Бундан катта жазо бўладими?!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг бир гапи бор:
"Бандага қалби қаттиқликдан-да ортиқроқ жазо йўқ!".
Йиллар ўтади, бирор кеча туриб Роббимиз учун ибодат қилмаймиз. Бундан ортиқ мусибат борми?!
Муаззиннинг овозини эшитамиз, аммо қалбимиз бизни масжид сари ҳаракатлантира олмайди.
Рамазон ўтади, аммо биз уни ғанимат билмаймиз.
Намозга худди елкадан оғир тошни ирғитиб ташлагандек, оғир юкдан қутилишни истагандек дангасалик билан турамиз.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти бўлса муаззинлари Билол розияллоҳу анҳуга: "Эй Билол! Бизни роҳатлантир!", дер эдилар. Охирги марта намоздан қочон роҳат туйдик?!
Интернетдаги арзимаган видеолар билан машғул бўлиб вақт ўтказишдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Арзимаган блогерлар ҳаётини кузатишдан ва бунинг натижаси ўлароқ ўз ҳаётингизни унутиш ва бой беришдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Кўздан ёш чиқмаслигидан, қўлларнинг холис дуога кўтарилмаслигидан, тилларнинг тасбиҳ ва зикрсиз қолишидан ортиқроқ жазо борми?!
Жазо деганда фақатгина чақмоқни, сел ва дўлни, ёниш ва чўкишни тушунмаслигимиз керак. Роббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазо аслида!”.