Abduqahhor


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


“Ko‘proq yozish uchun ko‘proq o‘qish kerak. Yaxshiroq yozish uchun esa yaxshi narsalarni”.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: A X — live
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bugungi tirbandliklarni ko'rgan bo'lsangiz kerak. Oxirgi paytlarda Toshkent barchani urbanistikaga qiziqishga majbur qilmoqda. Bu videoda biz Abduqahhor Qosimov bilan birgalikda Skandinaviyada ishlab chiqilgan Vision zero loyihasi haqida so'zlaganmiz.

Vision Zero’ning bosh g‘oyasi shundan iboratki, u javobgarlikni yo‘l harakati ishtirokchilari yelkasidan soqit qilib, uni transport infratuzilmasi loyihachilari va avtomobil ishlab chiqaruvchilar zimmasiga yuklashni nazarda tutadi.

Aytsak ishonmaysiz, Toshkentda mana shu loyiha bo'yicha loyihalashtirilgan ko'cha bor. Videoda shu ko'cha va Vision zero dasturi haqida so'z boradi.

t.me/axlive1


Репост из: Iqtisod4i
Spin сўзининг маъноси ҳақида

Нима ўқиймизнинг навбатдаги сонида Ҳамид Содиқ меҳмон бўлиб, яхши китобларни тавсия қилибдилар.

Уларнинг тавсиялари орасидан мен ўқиган китоблардан Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсоннинг (Why nations fail муаллифлари) The Narrow Corridor ҳамда Сергей Гуриев ва Даниел Трейсманнинг Spin Dictators китоблари ҳам бор экан. Ҳамид аканинг жамоаси иккинчи китобни ўзбекчага таржима қилган. Муаллифлар билан боғланиш бироз кечиккани туфайли тавсия қилмай турган эдим. Билишимча, ҳозир ҳамма жараёнлар тугаган ва китобни бемалол сотиб олиб, ўзбек тилида ўқишингиз мумкин.

Ҳозир китоб сарлавҳасидаги Spin сўзи ҳақида ёзмоқчиман. Бир неча кун олдин бу ҳақда иқтисодчи Константин Сонин ёзганди. Китобнинг русча номи «Диктаторы обмана». Лекин бу номда Spin сўзининг маъноси узатилмайди.

Spin бу «алдов» эмас. Spin бу ўзига қулай бўлган картинани шакллантириш учун бирор нарса ҳақида гапириш усули.

Масалан, «СССР 1939 йилда Польшага ҳужум қилмади» - бу ёлғон.

«Германия Польшага ҳужум қилгандан сўнг, СССР ўз манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўрди» - бу spin.

Бу контекстда СССР Германия билан келишилган ҳолда Польшага ҳужум қилгани атайлаб тушириб қолдирилган. «Ўз манфаатлари» сўзи ортида Польша ҳудудини босиб олиш ва фуқароларини тортиб олиш тургани ҳақида ҳам гап-сўз йўқ.

Ëлғонми, алдовми ёки Spin`ми, нима фарқи бор дейишингиз мумкин. Муаммо ҳам айнан шунда. Сонин айтаётганидек, рус тилида барча маълумотлар ёлғон ёки рост деган иккита катта саватга солинади (ўзбекчада ҳам шундай). Spin ичидан ҳақиқатни топиб олиш учун эса маълумот берилаётган вақтда нима ҳақида гапирилаётганига эмас, нима ҳақида сукут сақланаётганига ҳам эътибор бериш лозим, бу эса фикрлашни талаб этади. Фикрлаш - қийин жараён. Инсонлар кўпинча фикрлашга эринади.

Оқибатда одамлар дунёда ҳамма нарса ёлғон, ҳеч кимга ишониб бўлмайди деган фикрга бориб қолади. Ҳамма сизни алдашга уринаётгандек, ҳеч ким рост гапирмайдигандек туюла бошлайди. Лекин, аслида ундай эмаску, ҳақиқатни ёзадиган нашрлар, минглаб олимлар ёзган, ичида ҳақиқий илм бўлган китоблар жуда кўп. Инкор этиб бўлмайдиган фактлар мавжуд.

Ëлғон гапирмаётган, лекин ҳақиқатни фақат ўзига фойдали қисминигина кўрсатаётларга одамлар уларга ишониши эмас, ҳеч кимга ишонмаслиги, шубҳалар остида яшаши муҳим. Чунки, ҳақиқати бўлмаган инсон ҳеч қандай савол бермайди.

Spin диктаторлари бошқараётган мамлакатларда одамлар «Ҳаммаси ёлғон, мен ҳеч кимга ишонмайман» дейди. Spin маълумотлар ичидан ҳақиқатни топиш ўрнига шунчаки уларни ҳам ёлғон деб қабул қилади (одамнинг осон ечимларга интилиши) ва умуман маълумотсиз яшашни давом эттиради.

Диктаторларга эса айнан шу керак, афсуски.

Фақат очиқ-ойдин ҳақиқатни кўрсамгина ишонаман, қолган барчаси ёлғон дейиш ўрнига, ёлғон аралашган ёки кимнингдир мақсадлари йўлида манипуляция қилинаётган маълумотлар ичидан ҳақиқатни ажратиб олиш лозим. Кимдир маълумот бераётганда нафақат у нималар ҳақида гапирганига, балки нималар ҳақида гапирмаётганига ҳам эътибор қаратиш керак.

Гуриев ва Трейсманнинг китобида шу ҳақида яхши жумла бор:

Бугунги кунда асосий эҳтиёж кўпроқ маълумот кераклиги эмас. Асосий эҳтиёж биринчидан ахборотнинг текширилганлиги ва қандай талқин қилинаётгани, иккинчидан эса диққатни қаерга қаратаётганини тушуниш ҳисобланади.


Nafaqat ko‘rinishi, balki umumiy tartibi ham o‘zgaryapti ekan.


Lyuk Bessonning «Taksi» franshizasi orqali tanilgan aktyor Frederik Difental Toshkentga kelarkan.

Manbalarimning aytishicha, Sami Naseri ham keladi u bilan. Emilien va Danielni Toshkent xalqaro kinofestivalida qanaqa sarguzashtlar kutib turganini tez orada bilvolamiz.

#


Erta-indin havolarimiz yaxshilanib, osmonimiz musaffo bo‘lib qolarkan.

Mana shu ma’lumotlardan aytish mumkinki, havo ifloslanib, atmosferaga chang ko‘tarilgan kunda shamol tezligi ham kuchli bo‘lgan ekan. Bir-biriga bevosita bog‘liq shekilli.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Chelsi” klubining sobiq xo‘jayini Roman Abramovich milliarder Alisher Usmonovni tug‘ilgan kuni bilan tabriklash uchun Toshkentga kelganmush, shunaqa deyishyapti. Lekin videodan O‘zbekistonga oid biror narsa topolmadim.

PS: Rossiya sobiq prezidenti va bosh vaziri Dmitriy Medvedev ham kelgani haqida uzun-quloq gaplar yuribdi.

#


“To‘g‘ri ovqatlanish guruhi ish boshladi”. :))


Parkent. SSSR vaqtida qurilgan “Chotqol” madaniyat uyining avvalgi va hozirgi ko‘rinishi ekan.

#


O‘zbekistonlik, Boysunda tug‘ilgan yigit indoneziyalik qizga turmushga chiqibdi. Ular avval til o‘rganish dasturi orqali onlayn tanishgan, keyinchalik ayni bir Turkiya universitetda o‘qishlarini bilib qolishgan ekan. Qoyil! :)

UPD: uylanibdi, hay, uzr. )

#

699 0 10 8 10

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лукашенко Мирзиёев ҳақида Норбоевага:

«Сизларда жуда яхши президент бор. Мен унинг кўзларига қараб айтаман: ‘сенга ишонадиган халқингга панд берма’. Сизларга маслаҳатим: президентингизни лавозимида имкон қадар узоқроқ сақлашга ҳаракат қилинг. Унда катта келажак бор. Нималарга қодирлигини кўрсатишига вақт керак».

#


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қатағон қурбонларидан бири бўлган Рустамказиев Абдусалом Максум хонадонида бўлиб, унинг авлодлари билан суҳбатлашибди.

Видеодаги бир жиҳат эътиборимни тортди. Мезбонлардан бири ҳовлидаги сўри (яъни тапчан) тарихий эканини айтиб, “Алихонтўра Соғуний ётган сўри” деяпти.

ПС: негадир Абдураҳмонов каналидаги бу пост ўчиб кетибди, қизиқ.

UPD: қайта жойлашибди, янги видеода ҳокимнинг президент топшириғи ҳақидаги гаплаги кесилибди. Ажойиб.


​​Ҳали кичкина тарихимизда бунақа ҳолат кузатилганми ё йўқ, билмадиму, 23 август куни ўзбек медиаси билан боғлиқ оламшумул воқеа содир бўлибди. Гап шундаки, Буюк Британиянинг энг олд прессаларидан ҳисобланадиган The Times интернет-нашри шу куни эълон қилган Россияда мигрантларни урушда жанг қилишга мажбурлашаётгани ҳақидаги хабарида бир олди-қочди (узр энди, тўғрисиям-да) ўзбекча телеграм-канал — OPER UZ’дан (@oper_uz) иқтибос олибди!

Қайтараман: THE TIMES нашри РОССИЯ ҳақидаги хабарида ЎЗБЕКЧА КАНАЛДАН иқтибос олган.

Скриншотларни қуйида келтиряпман. Нашр мамлакатда мигрантларга қарши рейдлар бошлангани ҳақида қандайдир ноунейм каналга таяняпти, ваув! Лекин линк беришмабди ярамаслар. :)

Бу ҳолатдан ўзим учун иккита феномен кашф қиляпман. Биринчиси — узоқ чириган Ғарбда, Лондондаги офислардан бирида ўтирган яхши журналистлар бизнинг қоракўз каналларни ҳам биларкан, кузатаркан, турли тасдиқланмаган тезкор маълумотлар айнан шунақа жойларда эълон қилинишига ақли етаркан. Аммо улар расмий манба эмаслигини, ёзганлари бирор оғирроқ тош босмаслигини билишмас экан.

Иккинчиси, жахонда катта обрўга эга нашрлардаям шунақа майда ғалатиликлар, тушунарсиз ишлар бўлиб тураркан. Чунки OPER UZ ёзган нарса ҳеч қандай инсайдмас, ҳеч қандай янгиликмас. У кўпинча ўзига ўхшаган, акахони бўлган, андоза оладигани — рус хайпожор каналларидан кўчириб қўя қолади видеоларни.

Умуман олганда, хурсанд бўлишга арзийди. Камида ҳозирги ўзбек матбуоти ҳозирги рус матбуотидан эркинроқ экани учун. Вазият шу даражага етиб келибдики, хориждагилар Россиядаги воқеаларни ўзбек каналлари орқали билволяпти, чунки мамлакатнинг ичида бунинг иложи йўқ.

Сўз якунида мен ҳам таъкидлайман: Мусофирда юрган дўстлар, ҳушёр бўлинглар.


«Қизларимиз йигитларга қараганда билимлироқ».

Бир донишманд танишим «бирор кимни мақташ учун бошқасини ёмонлаш шарт эмас» дерди. Қизлар ҳам билимли эканини, агар улар ҳам худди йигитларда бўлганидек эътибор билан ўстирилса, яхши натижалар кўрсатишини айтиш учун сексистлик қилиш, йигитларни ақлсизроққа чиқариш шарт эмас. :)

Биринчидан, бу бор-йўғи 2023/2024 ўқув йилида талаба бўладиган, тахминан, 17-18 ёшлардаги йигит-қизларнинг натижаси холос. Улар бир миллион нафарни ҳам ташкил этмайди. Фақат шу жуда кичик қисмга қараб хулоса қилиш, бир жинс бошқасидан билимлироқ эканини иддао қилиш хато бўлади.

Иккинчидан, статистикада қайсидир жинс вакиллари кўпроқ ёки камроқ топгани уларнинг ақллироқ ёки ақлсизрок эканини англатмайди. Умуман, билим жинс танламайди. Биз аввалдан шунга келишгандик шекилли.

Балки бу позитив дискриминациядир-у, лекин аслида эркаклар аёллардан уддабурон, ақлли эканини, шахматдаям аёллар алоҳида ўйнаши ҳақидаги тезисларни эшитганида тутоқиб кетадиган опаларимиз мана шундай ғалати фикрлар бераётгани — ғалати.

Ўзи бу постга реакция қилиш ҳам унчалик тўғри эмас, эйфорияда ёзилган бўлса керак. Чунки қизлар йигитлардан юқорироқ натижага эришганидан мен ҳам хурсанд бўлдим. Ва ҳайрон ҳам қолмадим. Мактабни битирганимга кўп бўлмагани учун яхши эслайман, юқори синфга ўтгач аксар ўғил болалар ўқишни ташлаб қўйишади, ёмон қилиқлари бошланади. Бу орада эса қизлар дарсда қолиб билимларни олади. Шу сабабли уларда тест жавоблари яхшироқ чиққанидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Ё мактаб билимлари роль ўйнамайдими, ҳамма репетиторда ўқийдими барибир?)

Қизлар ақлли, қизлар билимли, қизлар уддабурон. Шунчаки йўлига ғов бўлмаслик керак холос.

PS: постни ёзиб бўлгач билсам, бу гапларни Шаҳноза опа эмас, Хушнуд ака ёзган экан. Ҳай, унгаям шу фикрлар. Эътироз «билимлироқ» деган сўзга — чунки қизларнинг тестдан кўпроқ балл олгани шунчаки улар кўпроқ балл олганини англатади холос.


Раж Капур ва Тамара Хоним. 1982 йил, Тошкент.

#


Бу энди ёмон видео. Аркони давлат Шуҳратбой Абдураҳмонов «Андижон» футбол клуби ўйинчиларининг ҳар бирига iPhone 14 беришини, албаниялик легионерга эса исталган машинасини танлашини айтибди. Албатта, жонажон ҳокимимиз ўртача нархи 10 миллион сўм турадиган камида 20 та телефон учун 200 миллион, энг қиммат машина учун тўланадиган 400-500 миллион сўмни чўнтагидан бермайди, пул андижонликларнинг кунни тунга улаб ишлаб топган маблағларидан сарфланади.

Бу абитуриентлари республика бўйича энг ёмон балларни йиғиб, таълими энг расво деган «унвон»ни қўлга киритган вилоят ҳокими учун унчалик ҳам ажабланарли бўлмаган ҳолат. Ўзи Андижон бир алоҳида хонлик, алоҳида беклик, тўртинчи Рим. Тўй-томоша, футбол, концертлар ўлкаси. Лекин абитуриентлари мактабда 11 йил ўқиган билимларидан тузилган тестнинг учдан бирини ҳам ишлолмайди. Буларнинг ҳаммаси учун раҳмат сизга, Шуҳрат Абдураҳмонов. Кетга тиқиш бўлса, шунчалик бўлар.

Лекин илтимос ва умид қилардимки, кеча мухлислик қилиш жиноят эмаслигини айтган одамларимиз эртага «Ҳоким машина тарқатиши жиноят эмас» деб ҳайқирмайди. Ҳайқирсаям нима, қопдаги пуллар уларники, ўзлари беряпти-ку, ҳай.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна битта яхши видео. «Андижон» футбол клуби мухлислари мана шундай акцияча, флешмобча ўтказишибди — «Мухлислик жиноят эмас».

Уларни бу гапларни айтишга ундаган мотивлардан хабарим йўқ, аммо ростданам қонун доирасидан четга чиқмаган мухлислик жиноят эмас. Қонун доирасидан четга чиқмаган ҳар қандай нарса жиноят эмас (шекилли?).

Шуни эслатиб, таъкидлаб қўйишаётгани яхши, албатта. Ҳозирча, ҳеч бўлмаса, стадионда бўлса ҳам.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши видео. Экология вазирлиги домино эффекти сабаб кўчаларимиз қай тарзда чиқиндихонага айланиб кетаётганини кўрсатиб берибди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мулоқот


Фожиа кўламини бироз бўлса-да яхшироқ тушунишимиз учун. Заҳарли сироп сабаб тахминан шу ёшдаги, эҳтимол, бундан ҳам кичикроқ болалар ҳалок бўлган. Кўчада бироз ўйнагани учун (ва ёки қишда уйи яхши исимаганидан) шамоллаб, ўз онаси қўлидан ичган доридан ўлган. Тушуняпсизми, доридан! Уларни соғайтириши керак бўлган нарсадан.

Аслида инсон энг асосий капитал бўлиши кутилганди, унга сармоя киритилиши, инсонда қадр бўлиши керак эди. Аммо бизга негадир итга қилингандек муомалада бўлишяпти. Мустамлака мамлакат аҳолисига ўхшаймиз, балки ростдан шундайдир.

Чиркин тизимнинг қурбони бўлган бегуноҳ болалар ҳурмати 22 декабрь санасини мотам куни сифатида белгилаш, ҳар йили уларни эслаб, оила аъзоларига маънавий ва моддий далда бериш, қилинган хатолардан тўғри хулосалар чиқариш керак, деб ҳисоблайман.

Худо асрасин. Мелисахонадан ўлиги чиқадиган ё оддий дори истеъмолидан ўлиб кетадиган кейинги одам ўзимиз ёки бирор яқинимиз бўлишидан бизни ҳеч нима ихоталаб турмаяпти, ҳаммамиз бир кемадамиз, бирмиз.


Репост из: Gazeta.uz - O‘zbekiston yangiliklari
Dorilardan vafot etgan oʻnlab bolalar xotirasi uchun motam e’lon qilinishi kerak

65 bolaning doridan vafot etishi — davlat miqyosidagi fojia. Kuchli va gʻamxoʻr davlat xatolarni tan olib, bunday fojia takrorlanmasligi uchun xulosalar chiqaradi. Halok boʻlgan bolalar xotirasi va ularning yaqinlarini qoʻllab-quvvatlash uchun Oʻzbekistonda motam e’lon qilinishi zarur. “Gazeta.uz” nuqtai nazari.

https://www.gazeta.uz/oz/2023/08/16/mourning/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Kanalga obuna boʻling
👉 @gazetauz_ozb

Показано 20 последних публикаций.

145

подписчиков
Статистика канала