Stat.uz I About Uzbekistan


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


▪️Дунё аҳлининг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурлари
▪️Ўзбекистон жаҳон матбуоти нигоҳида
▪️Энг ишончли ва аниқ статистика
▪️Сиёсат ва жамият
▪️Қизиқарли ва долзарб мавзулар
▪️Муҳим янгилик ва хабарлар
▪️Шахсий фикр ва кузатувлар

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: KESHNEWS
СЎРОВНОМА: Вакцина қабул қилдингизми?
Опрос
  •   Ҳа, олдим
  •   Йўқ, ҳозирча олмадим
  •   Иккиланяпман
1392 голосов


Репост из: Ziyo Zuhal
Ўзбекча таниш-билиш

Бир сўм минг сўм бўлади,
Ишинг осон бўлади,
Ҳатто душман кўнади,
Ўзбекча таниш-билиш!

Келин ҳам топилади,
Мошин ҳам олинади,
Муаммо ёпилади,
Ўзбекча таниш-билиш!

Бу йўллар очиқ-сочиқ,
Ҳеч ким қилолмас "қичиқ",
Эгилар катта-кичик,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ер сероб гектар-гектар,
Боғ сероб нектар-нектар,
Таниши йўқ, бўл баттар!
Ўзбекча таниш-билиш!

Битта душман топилмас,
Ғам-ғуссага пайт қолмас,
Пул тиққани жой қолмас,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ишинг аниқ тўрида,
Машинанг ҳам зўридан,
Кучлироқсан бўридан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Хоҳласанг уй қурасан,
Хоҳласанг уй бузасан,
Зўр планлар тузасан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Докторлар хизматингда,
Ошпазлар хизматингда,
Артистлар хизматингда,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ҳокимга ўшқирасан,
Қудасини танийсан,
Чойхонада ош ейсан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ишларинг секундда ҳал,
Ўтириб топарсан "кал",
Ҳаётинг ўтар асал,
Ўзбекча таниш-билиш!

Не билишинг қизиқмас,
Кимни танишинг қизиқ,
Танишсиз ишинг унмас
Ўзбекча таниш-билиш!

Зиё Зуҳал шеър ёзди,
Яқин танишлар учун,
Ишлари битиб қолди
Ўзбекча таниш-билиш!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Репост из: IZBOSKAN NEWS.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда от спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилибди

Боғланиш
👉 @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz


Репост из: Ziyo Zuhal
МЕНДАН ФАҚАТ ДАРС СЎРАНГ!

Ўттиз йил мен пахта тердим,
Кўк далага меҳр бердим,
Яна қанча "калтак" едим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Оқлашни зўр ўргатдингиз,
Ҳашарни зўр ўргатдингиз,
Қурувчига ўхшатдингиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Барча жойни тозаладим,
Ўтин-ахлат тиззаладим,
Обрўсиздек иззаландим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Пул йиғишга ўргатдингиз,
Безбетликка ўргатдингиз,
Билмам нима кўрсатдингиз?!
Мендан фақат дарс сўранг!

Келиб конспект сўрайсиз,
Режа-жадвал сўрайсиз,
Бир балолар сўрайсиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Бир сўм учун ухламасдан,
Дарсу-ҳашар юраман,
Пора бер деб тиламасдан -
Мендан фақат дарс сўранг!

Тўгараги ўлиб кетсин,
Юкламаси ўлиб кетсин,
Тадбирлари ўлиб кетсин -
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен устозман касбим ахир
Илм бериш, зиё бериш
Формасию давомати -
Мендан фақат дарс сўранг!

Рўмолини мен ечайми?
Соч-соқолин мен бичайми?
"Жума"сидан кечтирайми?
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен милиция, маҳаллаком
Мен агентлик, мен профком,
Мен тадбирбоз, мен родком
Мендан фақат дарс сўранг!

Ўттиз йилда кўмиб бўлдиз,
Таълимни сўйиб бўлдиз,
Қоғозга тиқиб бўлдиз
Мендан фақат дарс сўранг!

Ҳар куни йиғим-сиғим,
Ойликни ушлайди ким?
Мен устозми ёки ким?
Мендан фақат дарс сўранг!

Қизил, сариқ ва яшил,
Ранг-барангмиз биз аҳил,
Ҳар кун топшириқ ҳар хил
Мендан фақат дарс сўранг!

Ойлигимни михлаб қўйинг,
Минг долларлаб тахлаб қўйинг,
Коррупцияни яхлаб қўйинг -
Кейин мендан дарс сўранг!

Охирида битта гап,
Галстукни ечиб қўйинг,
Баҳо беришдан аввал
Шароит бериб қўйинг!

Битта боксёр битта жанг
Битта уйли бўлармиш!
Бир устозу минг шогирд -
Бўёққа пул йиғармиш...

P.S. Касбига садоқат билан ишлаб юрган ўқитувчи-мураббийларга бағишланади!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Репост из: Ziyo Zuhal
МЕН МАЖЛИСНИ СЕВАМАН!

Мен мажлисни севаман,
Менга мажлис ёқади
Гар мажлис ўтказмасам
Ичим ёниб кетади!

Мажлиснинг ҳар номи бор,
Селекторли жойи бор,
Аппаратний, планёрка
ВКСдек йўли бор!

Мажлис борки юрар иш,
Мажлиссиз бўлмайди иш,
Мажлис ўтказай кўпроқ -
Тиним билмай ёзу қиш!

Мен мажлис ўтказмасам,
Ҳодимлар ишламайди,
"Даже" оддий нарсага -
Калта ақли етмайди!

Шанба-бозор фарқи йўқ!
Эртами кеч фарқи йўқ!
Менга қолса ярим тун -
Ўтказаман фарқи йўқ!

Мажлиссиз бошланган иш,
Бошга келтирар ташвиш!
"Чора-тадбир" туздириб -
Бошлаш керак ахир иш!

Протоколга кўмаман,
Топшириққа кўмаман,
Кабинетга кирволиб -
Ижросини сўрайман!

Мана сиз ҳам кўрасиз,
Ҳали яхши бўлади
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Тараққиёт келади!

Кейин раҳмат айтасиз,
Ҳар бир мажлисларимга
Офарин шу вазирга -
Етсин ниятларига!

Борай мен, соат бешда,
Яна бир мажлисим бор
Мажлис қилмасам агар
Ишимда ташвишим бор!

Мен мажлисни севаман,
Мажлис менга ёқади!
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Қуёш кулиб боқади!

Мажлис борки, бор прогресс!
Мажлис йўқ, демак регресс!
Ўзбекистон гуллайди -
Мажлис борки, қилма стресс!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Репост из: Ziyo Zuhal
ПРЕЗИДЕНТ КЕЛАР ЭМИШ...

Ташқари ғала-ғовур,
Одамлар бидир-бидир,
Кўчалар супур-сидир,
Президент келар эмиш...

Тугамайди иш вақти,
Селектор тўлиб кетди,
Ҳаммаёқ "гуллаб" кетди
Президент келар эмиш...

Майса кўкка бўялди,
Арча кўкка бўялди,
Деворлар ҳам бўялди,
Президент келар эмиш...

Асфальт босилди йўллар,
Гулга кўмилди чўллар,
Ҳар ким мансабин ўйлар,
Президент келар эмиш...

Костюм-шимли қоринлар,
Етиб келди "барин"лар,
Бир-бирига кариллар,
Президент келар эмиш...

"Зулфиялар" терилди,
Спортчилар йиғилди,
"Установка" берилди,
Президент келар эмиш...

Миллионлик лойиҳалар,
Янги иш, фабрикалар,
Тоғ терилган олмалар,
Президент келар эмиш...

Раҳбарлар турнақатор,
Юришибди бир қатор,
Юзида жиддий хатар,
Президент келар эмиш...

"Маршрутлар" тайёрланди,
"Объектлар" тайёрланди,
"Учрашув" тайёрланди,
Президент келар эмиш...

Фақатгина оддий халқ,
Ҳеч нарсани билмайди,
Мансабдорлар фақат ҳақ,
Президент келар эмиш...

Ҳамма жойда ваҳима,
Тилларда битта нағма,
Чеккада турма, қара!
Президент келар эмиш...

Бирдан тўхтади ишлар,
Барча ёқасин тишлар,
Енгил нафас олишлар -
Президент келмас эмиш...

Чала қолди йўллар ҳам,
Қуриб кетди гуллар ҳам,
Қуриб кетди арчалар,
Президент келмас эмиш...

Эски ҳаммом, эски тоз,
Мансабдорлар жуда чоғ,
Оддий халқ яна гумроҳ,
Президент келмас эмиш...

Президентдан шундай қўрқув,
Аллоҳни лек билмайсан,
Ўнгу чапга боқмасдан,
Халқни тинмай талайсан!

Агар Аллоҳ дилингда,
Бўлганида қанийди.
Президент келишидан -
Қўрқмасдинг аниқ эди!

Тўғри ишлаган инсон,
Юртини гуллатармиш!
Эгрида фақат бир гап -
Президент келар эмиш...

Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Репост из: IZBOSKAN NEWS.UZ
​​Якшанбада дам беринг!

Дунё иши тугамас,
Давлат иши тугамас,
Тинкам қурир, етар бас!
Якшанбада дам беринг!
Болам кутар дада деб,
Хотин сўрар қайда деб,
Онам йиғлар болам деб,
Якшанбада дам беринг!
Тоғам ўтди бормадим,
Тўйлар бўлди бормадим,
Лек мажлис қолдирмадим,
Якшанбада дам беринг!
Дўсту ошна йўқ ҳисоб,
"Дастур"ларим беҳисоб,
"Йўл харита" бир китоб,
Якшанбада дам беринг!
Умр ўтар шиддатла,
Болам ўсди бир пастда,
Ўтирволиб кабинетда,
Якшанбада дам беринг!
Айбим битта бюджетдан,
Маош келар давлатдан,
Тўйиб кетдим бу ишдан,
Якшанбада дам беринг!
Хашарлар бозор куни,
Шанбалик бозор куни,
Мажлислар бозор куни,
Якшанбада дам беринг!
Ишимнинг йўқ охири,
Тонгдан тунга, кунгача!
Ёрилмасдан бу бошим,
Якшанбада дам беринг!
Ҳоким бўлсанг ўзингга,
Прокурор бўлсанг ўзингга,
ИИБ бўлса ўзингга,
Якшанбада дам беринг!
"Кодекс" ҳам чириб кетди,
Миям ҳам ачиб кетди,
Соат тунги 12,
Якшанбада дам беринг!
Мажлис қилсанг бормайман,
8 соат ишлайман,
Шанба-бозор ётаман,
Шундай хаёл қиламан,
Якшанбада дам беринг!

Боғланиш 👉 @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz


Репост из: IZBOSKAN NEWS.UZ
Қачон ўзгарамиз?

Юқоридаги постни умуман бундай тарзда давом эттирмоқчи эмасдим, лекин чидаб тура олмадим! Қачонгача болаларимизни қийнаб келамиз? Ўқувчиларнинг ҳамда ҳоким бошчилигидаги меҳмонларнинг кийимларига эътибор беринг!

Нима, болалардан совуқ ўтмайдими?!

Каналга уланиш
👉 @Izboskan_uz


Telegram раздает призы! В честь своего 10 летия - iPhone 11 Pro, PlayStation 4, денежные призы и многое другое! Только до 01.01.2021! Успевай: https://telegram10.club/


Репост из: Movarounnahr
"Устоз-2020" Миллий мукофоти финал босқичига ушбу тўртликдан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилибди.

Ҳаммаси зўр, фақатгина бу ҳакамлар ўқитувчиларни баҳолашини инобатга оладиган бўлсак, менимча, ҳакамлар орасида бир дона ўқитувчи бўлиши керак эди.

Ўқитувчи бўлмаган одам, ўқитувчиликни қандай баҳолайди?!

@Movarounnahr_uz


Тошкент шаҳрида А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали ташкил этилади. Ушбу олий таълим муассасасида мактабгача таълим йўналишида мутахассислар тайёрланади.

Президент қарори

@about_Uzbekistan


Репост из: IZBOSKAN NEWS.UZ
​​Юрсанг саёқ, ейсан таёқ! Ўлсанг хиёнат билан, етмай қолар сенга кафан!

Воқеа Сирдарёда бўлган, лекин ўқиб чиқиш лозим! Ўқинг!

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б.Мамадаминов оиласига хиёнат қилган эркакнинг вақтичоғлиги ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берди.

Маълум бўлишича, Ховос туманида яшовчи Барно Алиева (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исми-шарифи ўзгартирилган, иккаласининг ҳар турмуши ва фарзандлари бор) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида А.Зарипов юрак хуружи туфайли хушидан кетган.

Сўнг Б.Алиева А.Зарипов билан ишқий муносабатини яшириш мақсадида ва шарманда бўлишдан қўрқиб, А.Зариповни ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолганлигини англаган ҳолда, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез ёрдам бўлимига хабар бериш имкониятига эга бўлса-да, А.Зариповни хушидан кетганлиги ҳақида тез тиббий ёрдам бўлимига хабар бермаган. А.Зариповни шу куни соат 24:00 га қадар ётоқхонада сақлаб, унинг биологик ўлимини билиб, ҳовлисида бўлган эшак аравага А.Зариповни мурдасини ортиб, кўчада хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, даладаги йўлининг четига олиб бориб, ташлаб келган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Алиевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга қонунда белгиланган чорани қўллади.

P.S. Эркак зотию аёл зотига Аллоҳ таоло насиб этган ҳалоли буюрсин! Чапга юрадиганлар учун намуна бўлсин, кафансиз эшак араваларда қолиб кетмасинлар...

Каналга уланиш
👇@Izboskan_uz


Аёллар кўпроқми, эркаклар кўпроқми дейдиганлар учун...

Ўзбекистонда 17 млн. 195,9 минг нафар эркак ва 16 млн. 995,8 минг нафар аёллар истиқомат қилмоқда.

Дунёда 3 млрд. 850 млн. нафар эркак ва 3 млрд. 780 млн. нафар аёллар истиқомат қилмоқда.

Дунё аҳолисининг 50,4% эркак ва 49,6% аёллар экан.

@about_Uzbekistan


⚡️ Ёш ўзбек олими Чехия Республикаси Физика жамияти мукофоти билан тақдирланди

Опавадаги Силезия университети доценти, физика-математика фанлари доктори Турсунов Арман Милан Одегнал номидаги Чехия Республикаси Физика жамияти биринчи даражали мукофоти билан тақдирланди.

@about_Uzbekistan


2019 йилда энг кўп даромад топган корхоналар

Нефть, инвестициялар, IT ва банклар - энг даромадли соҳалар ҳисобланмоқда.

@about_Uzbekistan


⚡️Тошкент давлат юридик университети талабалари Америкада ўқийди

Пенсильвания давлат университети билан имзоланган меморандум доирасида таълим сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган бир қатор муҳим масалалар юзасидан ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

@about_Uzbekistan


Ўзбекистон яна қарз олди...

Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Франция тараққиёт агентлигидан 150 млн. евро миқдорида навбатдаги кредит олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 августдаги 465-сонли қарори

@about_Uzbekistan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ливанда кучли портлаш ортидан мотам эълон қилинди

Ливан пойтахти Байрутда кеча юз берган кучли портлаш оқибатида камида 70 дан зиёд киши ҳалок бўлган, 3700 киши турли даражада тан жароҳати олган.

@about_Uzbekistan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Америка ва Хитой нимани бўлишолмаяпти?

Дунё коронавирус пандемияси билан олишаркан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар таранглашгандан таранглашиб бормоқда.

Келишмовчилик фақат савдо туфайли эмас.

Дунёнинг икки йирик иқтисоди ўртасида нималар бўлаётганини билиш учун видеони томоша қилинг.

BBC

@about_Uzbekistan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
В Японии создали вакцину от коронавируса для введения через нос

РБК

@about_Uzbekistan

Показано 20 последних публикаций.

19

подписчиков
Статистика канала