Учта йўналишни танлаш мажбурийми?
#abituriyent
1️⃣ Аввалги йилларда битирган абитуриентлар ҳужжат топшириш учун тўлайдиган тўлов (101 минг 365 сўм) фақат бир марта олинадими? Ёки учта йўналишга топширса, учаласи учун алоҳида тўлайдими?
ЖАВОБ: Йўқ, бу бир марталик тўлов. Яъни абитуриент учта йўналишга топширса ҳам, битта йўналишга топширса ҳам 101 минг сўм тўлайди.
Фақат инобатга олиш керакки, давлат хизматлари орқали ҳужжат топшираётганда ДХМнинг хизмати учун ҳам ҳақ олиниши мумкин. Бу тахминан ЭКИҲ 10% атрофида (20 минг сўм) бўлиши режалаштирилмоқда. Бу хизмат ҳақи барчадан олиниши мумкин, яъни аввалги йилларда битирганлардан ҳам, жорий йилда энди битирадиганлардан ҳам.
Агар Сиз my.gov.uz портали орқали онлайн ҳужжат топширсангиз, унда ҳужжат топшириш учун қўшимча хизмат ҳақи олинмайди, текин бўлади (лекин аввалги йилларда битирганлардан 101 минг сўм олинади).
2️⃣ Жорий йилда учта йўналишни танлаш имконияти берилди, лекин абитуриент фақат 2 та йўналишни танламоқчи, бунга ҳаққи борми? Ёки албатта учта йўналишни танлашга мажбурми?
ЖАВОБ: Йўқ, мажбур эмас. Учта йўналишни танлаш ихтиёрий, яъни бу абитуриентларга яратилган қўшимча имконият. Агар абитуриент ўзига ишонса ёки фақат ва фақат битта ОТМда ўқишни орзу қилган бўлса, унда истаса фақат битта йўналишни танлайди, истаса иккита йўналишни танлайди. Бунга чеклов йўқ.
Таъкидлаш жоиз, айрим шундай йўналишлар борки, абитуриент шундоқ ҳам битта ўша йўналишни танлашга мажбур бўлади, чунки фанлар кетма-кетлиги унга мос келадиган бошқа вариант йўқ. Масалан, Юридик университетни олайлик. Инглиз тили (3,1), она тили (2,1), тарих (1,1) кетма-кетлигида бошқа йўналиш йўқ. Демак, жорий йилда ТДЮУга топширмоқчи бўлганлар фақат шу ОТМ билан чекланишга мажбур, бошқасини танлай олмайди.
(c) Xushnudbek
Каналга уланиш 👇
https://t.me/abituriyentinform