ДТМ тест жараёнлари билан боғлиқ ўзгаришларни изоҳлади
Ўзбекистон президентининг ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари билан олий ўқув муассасаларига қабул жараёнига бир қатор оламшумул ўзгаришлар киритилган эди. Давлат тест маркази мутахассислари ўтказган матбуот анжуманида шу ўзгаришлар билан боғлиқ баъзи мавҳумликларга изоҳ берди.
В1 имтиёзи биринчи блок инглиз тили бўлган йўналишларга ҳам ўтади
2019 йилнинг 1 январига қадар В1 сертификатини олганлар имтиҳонда биринчи блок инглиз тили бўлган йўналишларга ҳужжат топширса, бу йилги тест синовларида В1 имтиёзи сақланиб қолади. Хорижий филология, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун бўладиган тест синовларида (биринчи блоки инглиз тили) бу йил учун В1 сертификати ўтади.
2020/2021-ўқув йилидан бошлаб В1 сертификати ўрнига В2 сертификати қабул қилинади. Лекин 2019 йилгача ушбу даражани олганлар учун қарорда махсус банд бор: “2019 йилга қадар ДТМ томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи унинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолади”.
Мажбурий фанларга изоҳ берилди
2020/2021-ўқув йилидан бошлаб тест фанлари мажмуасига 3 та мажбурий фаннинг қўшилиши орқали мактабдаги фундаментал билимни ошириш мақсади кўзланган. Кейинги йилдан тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
“Биз ушбу ўзгартиришга қарор қилишдан аввал бутун жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқдик. Деярли барча ривожланган мамлакатларда кириш имтиҳонларида тил ва математикадан синов бўлади. Эътибор берилса, адабиёт йўқ, фақат она тилининг ўзи. Мажбурий фанлардан тестлар мактабдаги билимнинг синови бўлади”, – дейди ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов.
Тестлар қай тартибда тузилиши айтилди
Бу йилги тест синовларида барча абитуриентлар учун бир хил тестлар базаси шакллантирилади. Лицей, коллеж ва мактаб дарсликлари фарқ қилгани учун умумий мазмундаги саволлар танлаб олинади. Саволларнинг мураккаблик даражаси ҳар йилгидан осонроқ бўлади, 60 фоиз абитуриент еча оладиган даражадаги тестлар тузилади.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар, ногиронлар ва шу каби имтиёзли тоифаларнинг имтиёзлари уч йўналишдан фақат биттасига ўтади. Сиртқи таълимга топширганларга ҳам имтиёзлар бирдек қўлланади, бунда сиртқи таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
2019/2020-ўқув йили қабулидан бошлаб асосий ўзгаришлар
✅ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади;
✅ энг юқори баллнинг 30 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга фанлар бўйича тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат тақдим этилади ҳамда уларга учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиш имконияти берилади;
✅ абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаларини танлашда имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослиги эътиборга олинади;
✅ тест синовлари 2018 йилдаги тажрибадан келиб чиқиб, катта сиғимли бино ва иншоотларда ҳамда заруриятга қараб қўшимча биноларда ўтказилади.
Каналга уланиш 👇
https://t.me/abituriyentinform