🩺
Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдиТошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
300 нафарга яқин маҳкумалар қамраб олинган тиббий кўрикка акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди.
❗️Тиббий кўрик 27 февралга қадар давом этади.
📎
батафсил lotin yozuviga o'tishCайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube