Бугун "Озод назар" рукни остида "Озодлик" нинг бомбардимончи журналисти Сарвар Усмоннинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳамда Рафаэл Сатторовлар иштирокидаги суҳбатини кўриб, Камолиддин ака айтган қуйидаги гапларни эшитиб ва шу кунлардаги постларини ўқиб, у кишининг олган позициясидан каллам ишламай қоляпти, у кишини танимай қоляпман:
1. Энергетика вазири билан ўтказилган тор доирадаги учрашувга журалистларнинг қўл телефонигача олиб қўйиб киргизилиши оддий ҳол эмиш. Чунки Ўзбекистонда ҳар бир давлат идорасига кирганда ҳамманинг қўл телефони олиб қўйилар экан. Лекин "Кун уз" ва бошқа ахборот каналларининг журналистлари ўз хизмат вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ учрашувга киришяптику. Ўзининг шахсий ишини бажариш учун киргани йўқ-ку? Иккинчидан, Энергетика вазирлиги ДХХ ёки ИИВ эмас, нима учун у ерга ҳам журналистлар телефони билан кирмаслиги керак? Унда нима учун чақирилган улар? Телефонни олиб қўйишлари тўғри бўлмади, деса ҳам бўлаверар эдику. Нотўғри амалиётни икир-чикиригача ётиб олиб ҳимоя қилишни нима кераги бор?
2. "Озодлик" радиоси бир йилга яқин вақт давомида ўнлаб журналистлар ва мутахассислар иштирокида тўплаган, таҳлил қилган, тайёрлаган ва эълон қилган айбловлар рўйхатини, шунингдек, далил сифатида кўрсатилган 1000 бетдан ортиқ материалларини 8 та блогер ва журналист Энегетика вазири билан ўтган 3-4 соатлик учрашувда тўлиқ таҳлил қилиб, текшириб, ўрганиб чиқишибди. Ва бу ҳужжатлар ҳамда айбловлар тўғри эмаслиги ҳақида хулосага келишибди.
3. Ва камига бу блогер ва журналистлар Вазир жаноблари тақдим этган, яъни Озодлик илгари сурган айбловларни йўққа чиқарадиган юзлаб ҳужжатларни, шартномаларни, қарорларни, конларнинг карталарини, схемаларни, графиклар ва ва бошқа маълумотларни, рақамларни ўз ичига олган ҳужжатларни ҳам ўрганиб, танишиб, текшириб чиқишибди ва баҳо ҳам беришга улгуришибди. Хулосалари эса ижобий. Яъни айбловлар тўғри эмас.
4. Айниқса, Камолиддин аканинг душанба кунги постидаги (соат 13-19 даги) қуйидаги сўз ўйинларига қаранг: Ўзбекистондаги жами 294 та конларнинг 176 таси қўшма корхоналарда, фақат 2 тасигина Газпромга ва 13 таси "Лукойл" га берилган холос экан. Ва шу сабабли ҳам "Россиянинг компаниялари Ўзбекистоннинг нефт-газ соҳасини эгаллаб олди" деган тасаввур МУТЛАҚ ЎРИНСИЗ эмиш. Сарвар Усмон эса жойидан ушлади: "Озодлик" бу конларни Россияга берилди демаган, офшордаги қўшма корхоналарга бериб юборилди, деган. бу Офшор қўшма корхоналар эса Россия таъсири остидаги шахсларга қарашли ва Газпромбанк томонидан молияланган.
5. Газни 9 доллар нархда сотилгани масаласи эса вақтинчалик махсус схема эканмиш, мақсадлари ўша лойиҳани ичидаги бошқа йўналишни лойиҳалаш бўлганлигини тушунтиришибди. Ва деталлари эсларида қолмаган эмиш. Лекин бир нарсани аниқ эсларида олиб қолишибди: бу ишлар ноқонуний эмас, ҳаммаси тўғри, Озодлик нотўғри экан. Хўп, ўша 9 долларлик вақтинчалик схема неча йил давом этган? Бу схемадан давлат жами неча доллар зарар кўрган? Раббимовнинг ҳимоя нутқидаги "ўша лойиҳани ичидаги бошқа йўналишни лойиҳалаш" дегани нима дегани? Қайси лойиҳани? Қанақа қилиб лойиҳалаш? Биронтаси аниқ эмас, лекин хулосалари аниқ. Ҳаммаси тўғри қилинган. Айблов нотўғри.
6. Аслида айнан ўша 294 та конларнинг ярмидан кўпи офшор қўшма корхоналарга бериб юборилган, қолган ярмидан оз қисми Ўзбекнефтгаз балансида қолган. Ва айнан ўша давлат ихтиёрида қолган конлардан қазиб олинган газни 9 дол нархда офшордаги қўшма корхоналарга сотилгани ҳақида айтилмадими айбловда?
7. Яна бир сўз ўйини: Озодлик айбловлари рўйхатидаги энг охиргиси ва энг оғири бўлган 2017 йил 5 апрел кунги Алтмакс офшор қўшма корхонаси (вб офшор компаниялар гуруҳи) ҳамда ЎР Ҳукумати ўртасида тузилган маҳсулот тақсимоти шартномасидаги "Ўзбекистондаги барча нефть ва газ операцияларини амалга ошириш, ва уларни бошқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқни 35 йилга тақдим этди" деб ёзилган гапни атай бузиб талқин қилишмоқда. Яъни конлар 35 йилга Россия компанияларига бериб юборилди, деган айблов нотўғри, деб раддия беришмоқда.