Abdulla Oripov she'riyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Кўзимдан нур кетса...
Йиллар шамоли,
Учириб кетсалар киприкларимни...
Йўқ-йўқ! Эзгу ишнинг йўқдир малоли,
Шеърим! Сенга бердим тирик боримни.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Эртага - 2018 йилнинг 14 ноябрда, Кундуз соат 14:00 да, Кашкадарё вилояти хокимлиги маданият бошкармаси, Кашкадарё мусикали драма театри ва Карши саньат коллежи укувчи ва укитувчилари иштирокида, Узб. Респ. хизмат курсатган маданият ходими Абдурахмон Абдуназаров сахналаштирган Абдулла Ориповнинг " Жаннатга йул" мусикий драмаси Тошкент шахар Мукимий номидаги мусикали драма театрида намойиши булиб утади. Кириш бепул.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram






Абдулла Орипов

ОЙИСИНИНГ ЖАМГАРМАСИ

Ишчи йигит маош пойлаб
Турар эди навбатда,
Бу биринчи моянаси,
Завқи ҳам зўр, албатта.
Бармоқларин букиб-букиб,
Режаларин тузарди.
Кўз олдида алвон-алвон
Орзулари сузарди.
Ойисига ғижим рўмол,
К,айлиғига исирға.
Пешайвонга битта илгич, —
Кийим-пийим осурга.
Эҳ, орзунинг чеки борми,
Санаб етмас баҳшиям.
Кассар аёл: "— Ҳой, овсар", — деб
Чорлаб қолди яхшиям.
Бўйдоқмисан, дея зимдан
Кулимсираб турибди,
Туғилмаган бола учун
Маошидан урибди.
Майли, деди, йигит қувноқ,
Савоби кўп оламнинг,
Жўжабирдай фарзанди бор
Ахир катта холамнинг.
Йигит яна ойлик ҳақин
Санаб кўрар бир бошдан,
Касабалар уюшмаси
Чегирибди маошдан.
Хўп ажойиб бир ҳодиса
Юз берди денг ўша он,
Алла қандай тўда уни
К,уршаб олди ногаҳон.
Жазавага тушиб улар
Аямасди ўзини.
Ва, ниҳоят чечанроғи
Бошлаб қолди сўзини:
— Маданият фондиданман,
Ука, бизни бир қўлла.
Вилоятда раҳбаримиз
Ўша, шоир Абдулла.
— Ма, ол, дея сўлкавойни
Чўзди йигит шошмасдан,
Маданият ривожлансин,
Тушунаман, ёшмасман.
Ўша заҳот бошқа бири
К,ўлга олди шитобни,
— Яхши йигит, назаримда,
Хуш кўрасан китобни.
Ҳа, китобдан кўчирасан,
Мактуб ёзсанг қизларга.
Модомики, шундоқ экан,
Ақчани чўз бизларга.
Баён этди кимдир шу он
Гоят мунгли бир ҳолни:
— Укажоним, асраш керак,
Ўлаётган Оролни.
Ишчи йигит кўзларида
Милтирайди шўртанг ёш.
Деди: — Мадад бўла қолсин
Битта эмас, ўн маош.
Унга чўзди, бунга чўзди,
Ҳамён озди озганча.
Яқин келди тағин бири
К,улочини ёзганча:
— Навоийни биласан-а,
Халққа маълум ҳар иши,
Шу кунларда сал ёрдамга
Муҳтождирлар у киши.
— Ҳазратимнинг қалам ҳаққин,
Айтинг, кимлар олади?
— Улушлари Давлат деган
Тоғасига қолади.
Ихтирочи болалару
Балиқчилар келдилар.
Яна қанча номи мавҳум
Солиқчилар келдилар.
Йигит гоят мамнун эди,
Кўтаринки кайфият,
Чўнтагида ўн беш тийин
Ортиб қолмиш, хайрият.
Ўз-ўзини юпатди у,
Ўкинмади армонда.
Олай деса, бари бир ҳам,
Ҳеч вақо йўқ дўконда.
Ойисига келиб деди:
— Хоҳ ютинг, хоҳ ютқазинг,
Ўн беш тийин маош олдим,
Фондингизга ўтказинг.

1990

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

***
Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига багишлар шуҳратин-шонин.
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.

1988

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

ГАП БИТТА

Парво қилма, бўлмаганни бўлдирамиз,
Паймонаси тўлмаганни тўлдирамиз.
Бир замонлар отар эдик, осар эдик,
Энди эса мажлис қилиб ўлдирамиз.

1988

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

ЎГЛИМ ИЛҲОМЖОНГА

Умр ўтаётир,
Ҳушёр бўл, болам,
Энди қақшаётир отанг асаби.
Малол келаётир ҳатто байтлар ҳам
Омоч тортаётган қўш ҳўкиз каби.
Ташқарида секин қораймоқда куз,
Баргларни зил ҳаво келмокда босиб.
Томай-томай деган томчидай юлдуз
Менинг руҳимга хам ғоят муносиб.
Нимани кўрдим мен ёруг дунёда,
Наҳот шунча огир тириклик иши.
Дардим етмагандай, ундан зиёда
Жажжи опаларинг чексиз ташвиши.
Ёлғизлик надомат, огриқ, хусумат
Умр йўлларимни буржга тик,дилар.
Тақирда ўстирган эдим бир дарахт
Мевамни тердилар, сўнгра йиқдилар.
Чарчоқ енгаётир, унутма болам,
Эҳтиёт боқ энди ўнгу ҳушимга.
Ором олсам агар, ният қил ҳар дам,
Ёруғ кунлар кирсин менинг тушимга.

1988

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

КЎРДИМ

Соддадил одамни жуда кам кўрдим,
Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим.
Дунёда фирибгар кўп экан, лекин,
Уларнинг барчасин шод-хуррам кўрдим.

1987

✍ Абдулла Орипов




Абдулла Орипов

САРҲАДЛАР

Кимсага баҳо бериш илинжида юрганлар,
Энг аввал ўз-ўзига боқишлари керакдир.
К,адимий боболар ҳам минг ўйлаб бир деганлар:
Ҳар кимнинг гўри бошқа, азроили бўлакдир.
К,анчалик ишинг бордир ҳаётим билан, эй ёв,
Сени Тангри теппамга посбон қилиб қўйганми?
Ўз тушим ўзимники, гоҳ отлиқман, гоҳ яёв,
Мен еган бурда нондан сенинг қорнинг тўйганми?
Муқаддас сарҳадлар бор инсоннинг ҳаётида,
Уларни босиб ўтиш одамликка ёт эрур.
К,анча-қанча сир яшар ҳар кимнинг бисотида,
Шул сабаб у инсондир, шу сабаб у зот эрур.
Кимга муҳаббат қўйиб, кимга нафрат билдирмоқ,
Нафас олиш сингари ихтиёрий жўн бир гап.
Афсонавий девлар у — қўлларида уртўқмоқ,
Ўтган-кетган бандани ўзича юрган тергаб.
Мана бу булоқ менга ғоятда ёқиб қолмиш,
Мана бу шаббода ҳам менга ғоят аломат.
Сенинг эса ҳушингни, дейлик, денгизлар олмиш,
Йўлингдан сира қолма, жонинг бўлсин саломат.
Азизим, дил қасрига бесўроқ кира кўрма,
Унда қўш-қўш илонлар, аждаҳолар ётади.
Сен бировни топтай деб беҳудага от сурма —
Ҳар кимнинг ўз қуёши ўз уфқига ботади.
Ўз уйинг, ўз тўшагинг ўз-ўзинга буюриб,
Ўз фарзандинг, ўз ёринг бўлаверсин сеники.
Хоҳла тингла хох,лама — кетавер қаддинг уриб,
Ихтиёр сеникидир, бу шеър эса меники.

1987

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

АЙТИШУВ

Аждодлар:
— Самарқанду Бухорони бизлар қурганмиз,

Авлодлар:
— Бизлар эса сиз қурганни бориб кўрганмиз,

Аждодлар:
— Шахматни биз ўйлаб топдик, шавқларга тўлдик.

Авлодлар:
— Бизлар эса уни ўйнаб чемпион бўлдик.

Аждодлар:
— Ипакни ҳам етиштирдик қадим замонлар.

А в л о д л а р :
— Бизлар эса у ипакдан эшдик арқонлар,

Аждодлар:
— Тил яратдик, ёзув туздик гўзал ҳамда бой,

Авлодлар:
— Биз уларга музейлардан топиб кўйдик жой,

Аждодлар:
— Биздан қолди шўх дарёлар, кўллар мусаффо,

Авлодлар:
— Уларни ҳам к,уритгаймиз бир кун, иншолло...

Аждодлар:
- Биз порохни хумга тикдик кашф этган они

Авлодлар:
— Хум устига ўтирғиздик бизлар дунёни.

1987

✍ Абдулла Орипов


Абдулла Орипов

АДИ-БАДИ ҲАК,ИДА РИВОЯТ

Хотин бир кун эрига:
— Манов иш қандоқ, — деди.
Эри эса жавобан:
— Ундоқмас, бундоқ, — деди.
Хотин деди: — Болани
Бундоқ қилиб боқамиз.
Эри деди: — Ундоқмас,
Мундоқ қилиб боқамиз.
Хотин деди: — Меҳмонни,
Кутмоқ керак бунақа.
Эри деди: — Йўқ, асло,
Менинг гапим мунақа.
Хотин ахир чарчади,
Ҳаётдан тўйди ҳатто.
Бола-чақа, молу мулк,
Бисотдан тўйди ҳатто,
Ўзимни осаман деб,
Эълон қилди сўзини...
Бунақа осмаслар деб,
Эри осди ўзини.

1986

✍ Абдулла Орипов




* * *

Эй дўст, муҳаббатнинг умри тузоқдир,
Орзум истагингдир, бу сўзим ҳақдир.
Қароримни олди сифоришларинг,
Сабр деганлари мендан узоқдир.

✍ Абдулла Орипов


* * *
Бир бўса бер менга қанд лабларингдан,
Бир эмас, икки, уч, тўрт, бешни бер сан.
Олти, етти, саккиз, тўққиз бўса бер,
Сўнг эса ўн бўса лутф айла бирдан.

✍ Абдулла Орипов


* * *
Аччиқланма, деди, эй ёр, бу кеча,
Тингла насиҳатни, дилдор, бу кеча.
Очарман қўйнимни сенга, сабр айла,
Қасосга шайланма зинҳор, бу кеча.

✍ Абдулла Орипов


РУБОИЙЛАР
(Махсатий Ганжавийдан)

* * *
Эй, ҳусни шафтоли гулидай жонон,
Дудоғингнинг атри дардимга дармон.
Жоно бисотида бир боғча бордир,
Шафтолусин тотиб кўрсайдим бир он.

✍ Абдулла Орипов


* * *

Йироқ бўл ҳасратдан, мунгдан, кўз ёшдан,
Шаънингга отилган таънадан, тошдан.

Мағрур турсанг агар, мағрур дегайлар,
Мутелик изларлар феъли ёввошдан.

Юпанч тополдингми, дунёга келиб,
Устоз ё шогирддан ёки тенгдошдан.

Қашқир тўдасида қолган бир отсан,
Туёғинг синмаса басдир, бардошдан.

Фақат муҳаббатга топингил, эй қалб,
Сен меҳр кўргайсан ўшал қуёшдан.

Ахир боболар ҳам демишлар қадим:
Муҳаббат яратган дунёни бошдан.

1987
✍ Абдулла Орипов

Показано 20 последних публикаций.

242

подписчиков
Статистика канала