АББОСХОН-ҚОЗИ масжиди (ЖАР) 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Косонсой тумани Аббосхон-қози жоме масжидининг расмий канали

Шиоримиз:
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
https://t.me/+pW5iUpO2qTw5ZTYy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Оила ва фарзандларни Аллоҳнинг зикрига ўргатиш

Отамнинг оила ва фарзандларини тарбиялашдаги ўзига хос жиҳатлари, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга Аллоҳни эслатиши эди. Отам бизнинг бирор ҳолатга тушишимиз ёки ўзгаришимизни Аллоҳнинг қудрати, раҳмати ёки карами ва инъомини эслатишга қулай вазият деб билар эди. Таом келиб, отам билан дастурхон олдида жам бўлсак, ҳаммамизни одоб билан ўтиришга буюрар эдилар. Гўёки биз дастурхон атрофида Аллоҳнинг олдида тургандек бўлар, бизга олдимизда турган турли-туман таомларни иштиёқ билан санаб беришдан қанчалик ҳузурланишларини сезар эдик: "Қаранг, бу бир хил, мана буниси иккинчи хил, буниси эса учинчиси, бу тўртинчиси... "Биз Аллоҳ учун нима қилдик-ки, шунча нарсани яратиб қўйибди? Биз ўзи киммиз? Аллоҳ бу неъматларнинг ҳаммаси билан икром этар даражада бизнинг нима қадримиз бор?" деб сўрамайсизларми?" - дер эдилар. Сўнг Аллоҳ азза ва жалланинг қуйидаги сўзларини такрорлар эдилар:

"Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўралурсизлар" (Такосур сураси, 8-оят).

Бу эслатмалардан катта-ю кичик бирдек таъсирланар эдик. Овқатланаётган вақтимизда биз энг улуғ ибодатларнинг бирини
қилмоқдамиз, деб неча марта ўйлаганман. Нафақат мен, балки ҳаммамиз бирдек неча марта шундай шуурда бўлганмиз. Ўн йиллардан бери отам раҳматли бизни ҳар душанба ва пайшанба кунлари, бомдоддан кейин, Аллоҳни зикри учун бир вирдга тўплар эди. Бомдод намозидан кейин катта-ю кичик ҳаммамиз олдиларида ўтириб, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни юз марта айтишдан бошлар эдик. Сўнг биргаликда юз марта "Аллоҳ" лафзини такрорлар, ундан кейин эса биргаликда Имом Нававийнинг ҳизбларини ўқир эдик. Бу ҳизб маъсур (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган) дуолар, Аллоҳга сано ва илтижолар мажмуасидир. Охирида ўтирганларга рамзий маънода бўлса ҳам майда пул ёки ширинлик тарқатилар эди. Отам ҳаммамизга ушбу вазифани мазкур шакл ва вақтда жамоа бўлиб қилиб юришимизни васият қилган. Отамни таниб, у кишини яхши кўрган, у киши ҳақида эшитган ёки қўлингиздаги мазкур китоб орқали таниган ҳар бир кишини бажариш қийин бўлмаган, амрлари эса кўп бериладиган ушбу енгил вазифани лозим тутишга чақиришдан хурсанд бўламан. Бу ишни қилиб юрган инсонлар тез орада ўзларида, оилаларида ва фарзандларида бунинг баракасини кўришади. Бунинг натижаси сифатида улар уйларида саодат ва шодликни кўрадилар. Шу ўринда омонатни адо этиш ўлароқ ўқувчига бир воқеани ҳеч нарса қўшмасдан ва камайтирмасдан ҳикоя қилиб бермоқчиман: "Отам раҳматли вафотларидан тақрибан бир ярим йил олдин, касалликдан соғайган кунлари, Балудондаги дўстининг ҳовлисида эди. Душанба ёки пайшанба кунларидан бири бўлгани учун бомдод намозидан кейин, у киши билан бирга ўтирдик ва озгина олдин айтган ўша вирдларни ўқидик. Биз ўтирган хона, пастдаги ҳовлининг кенг айвонига қараган эди. Маълум бўлишича, ўша вақтда айвон саҳнига қизлар тўпланган бўлишган. Биз вазифамизни тугатган вақтда офтоб чиққан ва кун ёришиб бўлганди. Шунда кимдир эшигимизни тақиллатди. Қарасак, келган одам ўша қўшнининг қизлари бўлиб, ўша тонгда ўзлари кўрган ва даҳшатга тушган нарсалари ҳақида сўрагани чиқишган экан. Улар бомдод намозидан кейин, тонг отишига яқин ғира-шираликда оқ ёки қора (мен аниқ эслолмайман) ранг кўпгина қушларни кўришган. Ўша вақтда у қушлар биз зикр қилиб турган хонадан тўхтовсиз чиқиб туришган. Уларнинг ҳайратини қўзғаган савол шу эди: "Олдингиздан чиқиб келаётган бу қушларни сиз кўрдингизми?" Биз эса: "Йўқ, ҳеч нарса кўрмадик. Лекин биз ўша пайтда ҳаммамиз йиғилиб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилаётган эдик", деб жавоб бердик.

"Бу менинг - отам" китобидан.

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Фиръавн Мусо келмаслиги учун минглаб болаларни ўлдирди. Ниҳоят Фиръавн Мусони ўз уйида тарбиялади.
Аллоҳ таолонинг тақдирлари башарият тадбирларидан кучлидир.


@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#дуо
Фарзанд кўрган кишини табриклаш

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир.
Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقت بِرُّهُ
“Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал воҳиба ва балаға ашуддаҳу ва рузиқта бирруҳ”.
Маъноси: “Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин”.

Табрикка бундай жавоб қайтарилади:

بَارَكَ اللهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَزَاكَ اللهُ خَيْرًا وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ أَوْ أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ
“Барокаллоҳу лака ва барока ъалайка ва жазокаллоҳу хойрон ва розақакаллоҳу мислаҳу ав ажзакаллоҳу савобак”.
Маъноси: “Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар ила мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин”.

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қорилар ва тун соҳиблари (яъни таҳажжуд ўқийдиганлар) умматимнинг шарафлиларидир", - дедилар".
(Имом Байҳақий ривояти).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً.

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», - дедилар.
Абу Довуд ривоят қилганлар.

Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

"Фалончи сизни ёмонлади" дейишди.
"Заҳматсиз келган ажр қандай яхши" дедилар.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.

1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

Ё олим бўл, ё ўрганувчи, ё тингловчи бўл. Асло тўртинчиси бўлма, ҳалок бўласан. Ҳасан ал-Басрий "Тўртинчиси фитначи бўлганидир", — дейди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дуо

Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АГАР ЭНГ БАХТЛИ ИНСОН БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

#video #baxtli #inson
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

🌙 ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ


«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», - дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ибрат_вақти

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
☝️ “Аллоҳдан қўрқишнинг саккиз белгиси бор:

1) Tилни ғийбатдан тийиш керак. Тилни Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати билан, илм ўрганиш билан машҳғул қилиш керак;

2) қоринга ҳаром луқма киритишдан тийилиш зарур. Эҳтиёжига кўра ҳалол таом тановул қилиш шарт;

3) кўзини ҳаромдан тийиш лозим. Дунёга ҳирс билан эмас, ибрат кўзи билан боқиш керак;

4) Қўлини ҳаромга узатмаслик шарт;

5) оёқлари билан ман этилган ишларга эмас, балки Аллоҳ таолонинг тоатига бориш зарур;

6) қалбидан ҳасад, адоват, ғазаб каби иллатларни чиқариб ташлаш, уларнинг ўрнига насиҳат, мусулмонларга шафқатни киритиш керак;

7) Аллоҳнинг амрларига итоат этишда эҳтиёт бўлиш, ибодатларни Аллоҳ розилиги учун қилиш, риё ва нифоқдан сақланиш даркор;

8) фақат яхшиликларни эшитиш лозим.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_хикмати

Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланди!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Ким таҳорат қилиб бўлиб,
«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади, дедилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Кун_ҳикмати

"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй!
Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин.
Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!".

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
@Kosonsoy_masjidi






Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

Шарҳ:

Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37

https://t.me/Kosonsoy_masjidi

Показано 20 последних публикаций.