Репост из: Davr24
Октябр ойининг машҳурлари
Октябр ойининг биринчи ярмида қайси блогерлар энг кўп муваффақиятга эришди? Бу ҳақдаги маълумотларни сиз билан бўлишамиз. Биз 4-17 октябр даврида оммабоп бўлган 22 та машҳур каналларни кўриб чиқдик ва қуйидаги кўрсаткичларга кўра таҳлил этдик.
Фойдаланувчилар ва улар билан бир қаторда рекламачилар эътибор қаратадиган энг бирламчи жиҳат обуначилар сони ҳисобланади. Бу ерда шак-шубҳасиз, машҳур блогер ҳамда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг @xushnudbek канали 169 277 нафар обуначиси бидан якка пешқадамлик қилаётганини кўриш мумкин. Унинг билан бир қаторда ТОП бешликдан сара ҳазилларни ичига олган @trolluz (51 минг), @raisbuva кўнгилочар канали (48,2 минг), @davletovuz ижтимоий-сиёсий канали (39,5 минг) ва машҳур диншунос Мубашшир Аҳмаднинг — @MubashshirAhmad (17,6 минг) каналлари киритилган.
Телеграм каналнинг яна бир жуда муҳим кўрсаткичларидан бири битта постнинг қамрови ҳисобланади.
Айни тоифа кўриб чиқилаётган давр ичида каналдаги барча постларнинг бошқа каналларда иқтибос ёки репост тарзида улашилганини истисно қилиб, умумий постлар сонига бўлиниши орқали ҳисобланади. Шу жойида қизиқарли ҳолатнинг гувохи бўлиш мумкин.
Ўз-ўзидан тушунарлики, @xushnudbek канали фойдаланувчилари сони – 116,8 минг ҳисобига бошқалардан кўра илдамроқ. Аммо айрим вазиятларда фойдаланувчилардан кўра постнинг қамрови кўпроқ бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, @raisbuva — 55,5 минг қамров 48,2 минг обуначи, @nurbekalimov 20 минг қамров 16 минг обуначи, @iqtiboslar — 11,2 минг қамров 8,9 минг обуначи, @muhrim — 11,2 қамров 10,7 минг обуначи ва ҳоказо. Айрим постларнинг қамрови эса деярли 100%га етадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, @Qoshni_mahalla да — 14,5 минг 14,7 минг обуначига қарши, @nobody_cares_but да — 7 минг 7,2 обуначига қарши.
Навбатдаги тоифа – кунлик кўришлар сони. Бир кунлик ўртача кўришлар сони постларнинг умумий сонига бўлинади. Бу ерда ҳам аудитория сони, эски постлар ҳамда кўришлар сонининг тўғридан-тўғри боғлиқлигини кузатиш мумкин. Бу ерда тез-тез пост қўядиган ва обуначиларнинг сезиларли сонига эга каналлар етакчилигини кўрамиз — @xushnudbek, @trolluz, @raisbuva, @davletovuz, @MubashshirAhmad. Аммо кейинчалик мазкур кўрсаткич блогернинг айни пайтдаги машҳурлигини намоён эта олмаслигини кузатиш мумкин. @xushnudbek каналининг аудиторияси кўрилган давр ичида 3,5 мингтага қисқарган.
Яна бир салмоқли кўрсаткич — ERR. Бошқачасига айтганда Телеграм каналдаги постларни кўрадиган обуначиларнинг фоизи. Агар ERR кўрсаткичи 100%дан ортиқ бўлса, канал аудиториясидан ҳам кўпроқ одам постларни кўраётганини билиш мумкин. Бу постларнинг катта қизиқиш уйғотаётганини англатади.
Қизиқ томони, кучли бешликда нисбатан обуначилари камроқ каналлар турибди: @nurbekalimov (125%), @iqtiboslar (126,%), @shokirjonov (210,2%), @aqurbonova (119,6%), @MadinaNurman (212,6%).
Иқтибос индекси ҳам бундан аввалги кўрсаткичга боғлиқ (ИИ) —Telegram-каналнинг мақоми кўрсаткичи. Канал қанча кўп тилга олинса ва ундан қанча кўп иқтибос келтирилса, айни кўрсаткчи шунча юқори бўлади. Фикр етакчилари — @xushnudbek (608,14), @davletovuz (322,12), @Qoshni_mahalla (171,39), @trolluz (139,21) ва @muhrim (94,68).
Айни дамда Телеграм каналнинг машҳурлигини кўрсатиб берувчи сўнгги ҳамда энг асосий кўрсаткич бу – обуначилар сони ўсиши ёки камайиши. Октябр ойида обуначилар сони ошиши бўйича мутлақ етакчи @bayonoff.uz каналидир. Шу даврда унинг аудиторияси 4,2 минг нафарга ўсди. Бу 40% дегани! @raisbuva (+2000 ва 48,2 минг обуначи), @MadinaNurman (1,8 минг умумий обуначилар сонида +240), @kurbanoffnet (+175 ва 6,8 минг обуначи) ва @muhrim (+155 ва 10,7 минг обуначи).