ТАНДИР, НОВВОЙ ВА ХАМИР...
“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...
“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!
Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!
Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!
“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!
Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...
“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...
“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!
Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!
Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!
“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!
Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...
“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян