Репост из: G'iyosiddin Yusuf | blog
#Уйда_қолиб_Қуръон_ўқинг
Хоҳишим йўқ сира лағв, фасодга,
Сўнгра қолмай дейман афсус, иснодга.
Бир тижорат бордир кетмас касодга...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Роббимнинг муқаддас каломидир бу,
Башарият-чун зўр инъомидир бу.
Тақводор бандалар имомидир бу...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Кулгини бас қилинг, йиғлагим келди,
Роббимнинг сўзин тинглагим келди.
Нафсимни ҳақ йўлга ундагим келди,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ўқийин «Бақара», «Оли Имрон»ни,
Ҳаловатин туйиб ўтган ҳар онни.
Зиёда қилади ҳатто иймонни,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ҳар ҳарфига олиб ўнтадан савоб,
Охиратга тўплай захира қоп-қоп.
Борми айтинг яна шундайин китоб?..
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Роббимнинг ҳукмлари этилган баён,
Ҳақ ила ботил кўриниб аён.
Ўзгармаган нозил бўлгандан буён,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ибрат эрур бизга ўтмиш қиссаси,
Тўғри йўл топишга бўлар ҳиссаси.
Ўқиган кўп фойда олар қисқаси,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Чалғитиб дунёнинг уч пул матоҳи,
Чангу ғубор қўнди Мусҳафга гоҳи.
Тавба қилдим, кенгдир Эгам даргоҳи,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман...
Ғиёсиддин Юсуф
23.03.2020
Хоҳишим йўқ сира лағв, фасодга,
Сўнгра қолмай дейман афсус, иснодга.
Бир тижорат бордир кетмас касодга...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Роббимнинг муқаддас каломидир бу,
Башарият-чун зўр инъомидир бу.
Тақводор бандалар имомидир бу...
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Кулгини бас қилинг, йиғлагим келди,
Роббимнинг сўзин тинглагим келди.
Нафсимни ҳақ йўлга ундагим келди,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ўқийин «Бақара», «Оли Имрон»ни,
Ҳаловатин туйиб ўтган ҳар онни.
Зиёда қилади ҳатто иймонни,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ҳар ҳарфига олиб ўнтадан савоб,
Охиратга тўплай захира қоп-қоп.
Борми айтинг яна шундайин китоб?..
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Роббимнинг ҳукмлари этилган баён,
Ҳақ ила ботил кўриниб аён.
Ўзгармаган нозил бўлгандан буён,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Ибрат эрур бизга ўтмиш қиссаси,
Тўғри йўл топишга бўлар ҳиссаси.
Ўқиган кўп фойда олар қисқаси,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман.
Чалғитиб дунёнинг уч пул матоҳи,
Чангу ғубор қўнди Мусҳафга гоҳи.
Тавба қилдим, кенгдир Эгам даргоҳи,
Тек қўйинглар мени, Қуръон ўқийман...
Ғиёсиддин Юсуф
23.03.2020