Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Тил номуси
Тил масаласи кун тартибига чиққан шу кунларда айрим кузатувларимни ёзгим келди.
Голландлар, умуман, Европа халқларининг тил муҳофазаси учун қатъияти ва жонкуярлигидан ибрат олиш керак. Масалан, Гаагада мен инглиз тилида ёзилган бирон пешлавҳа ёки жой номини кўрмадим (Амстердамда бироз бор). Бўлмаса, қанча халқаро ташкилотлар штаб-квартиралари ва элчихоналар жойлашган, дунё халқлари делегациялари қадами узилмайдиган шаҳар. Инглиз тилини билмаган маҳаллий аҳолини учратмадим, ҳамма инглизча гапирсангиз, жавоб қайтаради. Лекин асосий мулоқот – голланд тилида.
Бизга ҳамроҳлик қилган элчихона ходимининг айтишича: “Голландлар янаям тил борасида демократ. Бельгияликлар ёки фрнцузлар... бай-бай-бай. Инглиз тилини билади, аммо инглизча гапирсанг ҳам, французча жавоб қайтариб тураверади. Айниқса, уларга ишинг тушиб борса. Кейин мен ёзма гаплашақолайлик деб электрон почтамни бераман. Улар эл-почтага ҳам французча ёзади, гугл-таржимондан айлантирволаман. Келганимга 2 йил бўлди, аста-аста французчани ҳам ўрганяпман”.
Европа халқлари бир иттифоқ таркибида, орасида чегараси йўқ, худди биз қўшни вилоятга боргандек бир-бирларининг мамлакатларига ўтиб-қайтиб юришади. Бундай шароитда кучли тиллар майдаларини еб юбормаётганининг, жадал иқтисодий, сиёсий интеграция манзарасида миллий индивидуаллик (ўзлик) сақланиб қолаётганининг асосий сабаби нима?
Миллатнинг характери!
Қаранг, ҳеч ким қонунлар чиқармаяпти, мажлислар ўтказмаяпти, назорат қилмаяпти, махсус органлар тузмаяпти, бюджет пулини сарфламаяпти. Шунчаки, ўз она тилисида гаплашяпти!
Бизга шундай характер етишмаяпти. Буни раҳматлик Саъдий домла "тил номуси" деганди.
@shahnozxon