Исломда бордир бешта фарз
хар одамизод устина.
Иймон, намоз, рўза, закот,
ҳаж кимки озод устина.
Кимки Муҳаммад уммати
саждага қўйса бошини,
Обод этар охиратин
гар бўлса обод устина.
Топғай савоб ким беадад
суннат намоз ҳам нафл ўқир,
Пешин, аср, шом, хуфтону,
Витр ва бомдод устина.
Умринг ғанимат ўйлағил,
Айла ибодат туну кун,
Қилсанг кечиккач фойдасиз,
фарёду фарёд устина.
Ким тарк этибди тоату,
ҳамда ибодат расмини,
Юз минг балолар ёғилур,
ул зору ношод устина.
Даври қиёматга қадар
ўйла қабрда ётмоғинг,
Хар битта оят нур бўлур,
қилсангки ёд, ёд устина.
Ёшсан, мукаммал сажда қил,
қалбинг тополсин минг ҳузур,
Кечдир надомат қартайиб,
тутганда бод бод устина.
Алҳамдулиллаҳ Исмоил,
Топдинг сиротал мустақим,
Қурдинг иморат охират
чун бўлса, бунёд устина.
Исмоил Абдураҳмон
Хонобод шахри.
@xonobodziyo_uz
хар одамизод устина.
Иймон, намоз, рўза, закот,
ҳаж кимки озод устина.
Кимки Муҳаммад уммати
саждага қўйса бошини,
Обод этар охиратин
гар бўлса обод устина.
Топғай савоб ким беадад
суннат намоз ҳам нафл ўқир,
Пешин, аср, шом, хуфтону,
Витр ва бомдод устина.
Умринг ғанимат ўйлағил,
Айла ибодат туну кун,
Қилсанг кечиккач фойдасиз,
фарёду фарёд устина.
Ким тарк этибди тоату,
ҳамда ибодат расмини,
Юз минг балолар ёғилур,
ул зору ношод устина.
Даври қиёматга қадар
ўйла қабрда ётмоғинг,
Хар битта оят нур бўлур,
қилсангки ёд, ёд устина.
Ёшсан, мукаммал сажда қил,
қалбинг тополсин минг ҳузур,
Кечдир надомат қартайиб,
тутганда бод бод устина.
Алҳамдулиллаҳ Исмоил,
Топдинг сиротал мустақим,
Қурдинг иморат охират
чун бўлса, бунёд устина.
Исмоил Абдураҳмон
Хонобод шахри.
@xonobodziyo_uz