РАСУЛУЛЛОҲ ҚАЙТАРГАНЛАР
⏳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар хонтахтада овқатланмадилар ва юмшоқ нон тановул қилмадилар». (Имом Бухорий ривоятлари)
⏳ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар жанги кунида хонаки эшак, хачир, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар ва чангак тирноқли (йиртқич) қушлар гўштини истеъмол қилишдан қайтардилар». (Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари)
⏳ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга от гўштини едирдилар ва эшак гўштини ейишдан қайтардилар». (Имом Термизий ривоятлари)
⏳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабир (алоэ) каби заҳарли гиёҳларни кўп истеъмол қилиб, хоҳ инсон, хоҳ ҳайвонларнинг ўлиб кетишини ман этганлар. (Абу Довуд ривоятлари)
⏳ Жибилла розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Биз Мадинада бир гуруҳ ироқликлар орасида эдик. Ибн Зубайр бизни хурмо билан меҳмон қилаётган эди. Шу аснода Ибн Умар ёнимиздан ўтиб кетаётиб: «Жаноби Расулуллоҳ жуфтлаб ейишдан қайтарганлар, аммо бунга эгаси рухсат этса - жоиздир», дедилар». (Имом Бухорий ривоятлари)
⏳ Ибн Имрон ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом Хайбар куни саримсоқ пиёз ва эшак гўшти ейишдан қайтардилар». (Имом Бухорий ривоятлари)
⏳ Зуҳрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қозиқ тишли барча ҳайвонлар (шер, бўри, тулки, айиқ, йўлбарс, фил, маймун ва бошқалар) гўштини емоқдан қайтардилар». (Имом Бухорий ривоятлари)
👉 @ZiyouzKanali