ҒИЙБАТЧИНИНГ ЖАЗОСИ
Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб:
- Фалончи сенинг ҳақингда номаъқул гапларни гапирди,- дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Ҳасан Басрий:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғди-ю, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! - дедилар ва ғийбатчини ҳайдаб солдилар.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
👉 @Ziyouzkanali