Ziyo.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Қайси мева, мева бўлиб дарахтда қолди? Шундай экан ўлиб қолишдан эмас, хом бўлиб қолишдан қўрқ!
©Жалолиддин Румий

Диний саволлар учун:
Savollar.islom.uz
Яхши телеграм канал:
@IkkiEshikOrasi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Сиз Қашқадарёнинг қайси шаҳар ёки туманидансиз⁉️

Қуйида ўз шаҳар ёки туманингизни танланг (илтимос сўровномада иштирок этинг)❗️👇👇👇


📌 Қашқадарёликлар учун ташкил этилган, юқори даражада фаолият юритаётган «ҚАШҚАДАРЁ АҲЛИ» телеграм каналига барча Қашқадарёликларни таклиф этамиз!

📌 Ушбу канал орқали Қашқадарё ва юртимизда рўй бераётган энг сўнги воқеа, ҳодисалардан биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз!

📌 Барча Қашқадарёликларга кузатиб боришни тавсия этамиз!

Каналга кириш учун қуйидаги линкни босинг👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ

Ўзингиз яшайдиган туман ёки шаҳарнинг устига бошинг👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Америкалик таниқли кинорежиссёр, продюссер, сценарист, "Чўқинтирган ота" ҳамда кўплаб машҳур филмлар директори Френсис Форд Коппола: "Қуръонни билсангиз эди..."

👉 @ZiyoKanali


Бир киши бир чўпоннинг ёнидан ўтиб кетаётиб, ундан сўради:

- Эй чўпон, нималарни ўргангансан?

- Беш нарсани ўрганганман, сен ҳам беш нарсани ўргатиб қўйсанг, илмим ортарди.

- Нима экан у беш нарса?

- 1) Рост турганда ёлғонни ишлатмайман;

2) Ҳалол турганда ҳаромга қадам босмайман;

3) Ўзимда айб бўла туриб, ўзгалар айбини гапирмайман;

4) Мени кўриб турган Аллоҳга осийлик қилмайман;

5) Кунимга яраб турган неъматга нонкўрлик қилмайман.


- Сен олдингилару, кейингиларнинг илмини эгаллаб бўлибсан. Шу беш илмингга амал қилиб юравер. Дунёда улардан ортиқ илм йўқ.

👉 @ZiyoKanali


Xарид қилишга пулинг бўлмаса, марҳамат, тортинмай олавер. Зеро булар Аллоҳники!

👉 @ZiyoKanali


Одамни одам қиладиган нарса сўзи ва ишидир. Қолгани ўлганда тупроқнинг ҳаққи бўладиган нарсалардир.

© Айман Ёғий

👉 @ZiyoKanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Менинг ихтиёримда бўлмайдиган ягона нарса — Аллоҳнинг иродасидир!

👉 @ZiyoKanali


МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.

2. Ҳалолдан еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.

6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.

7. Аллоҳга таваккал қилиш.

8. Қаноаткор бўлиш.

9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.

10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.

11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.

12. Гуноҳларга тавба қилиш.

13. Ихлос билан ибодат этиш.

14. Шайтонни душман билиш.

15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.

16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.

17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.

18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.

19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.

20. Қариндошларни зиёрат қилиш.

21. Омонатга хиёнат этмаслик.

22. Аллоҳдан қўрқиш.

23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.

24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.

26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.

27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.

28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.

29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.

30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.

31. Ҳаромга қарамаслик.

32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.

33. Сеҳр-жоду қилмаслик.

34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.

35. Илм таҳсил этиш.

36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.

37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.

40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.

41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.

42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.

43. Молининг закотини бериш.

44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.

45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.

46. Кибр қилмаслик.

47. Етимнинг молини сақлаш.

48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.

49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.

50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.

51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.

52. Зинодан қочиш.

53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.


👉 @ZiyoKanali


Ёзув таржимаси:

«Азиз биродарим! Агар сизда пул бўлмаса, уялиб, оилангизни емишсиз қолдирманг. Марҳамат, мендаги нарсалардан фарзандларингиз учун керакли миқдорда олаверинг. Чунки, менинг ризқим ҳам, сизнинг ризқингиз ҳам Аллоҳнинг зиммасидадир».

👉 @ZiyoKanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз ота-онамиз мусулмон бўлганлари учунгина мусулмонмиз(ми?)

👉 @ZiyoKanali


Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа - инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!

© Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан.

👉 @ZiyoKanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жумъа куни дуо ижобат бўладиган вақт тўғрисида.

👉 @ZiyoKanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума билан табриклаш ҳақида.

👉 @ZiyoKanali


УСТУНЛИК КИМ ТАРАФДА?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди:
- Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?
- Сизни нечта фарзандингиз бор?
- Учта ўғлим бор.
- Аллоҳ таоло сизни бир эркакга итоат қилишингизга буюриб, учта эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз. Улар учта эркак сизга итоат этишмаса жаннатга киришмайди. Қани айтингчи! Ортиқлик ким тарафда? - деб жавоб берди Шайх. Шунда аёл:
- Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, - деб гапини тамомлади.

👉 @ZiyoKanali


Инсон ўз касаллигидан, чипқонидан уялмас. У ярали қўлини бемалол овқатга узатади, ялайди. Бундан унинг кўнгли айнимайди.
Аммо бировнинг қўлида кичик бир чипқон ёхуд яра кўрса, бас, овқат ейишдан тўхтайди, жирканади.

Инсондаги ёмон феъллар ҳам касалликлар ва чипқонларга ўхшайди. Ўзида бўлганида ҳеч ирганмайди, ўзгада бўлсачи, жирканади, нафратланади.

👉 @ZiyoKanali


Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)

👉 @ZiyoKanali


Ота-онага ҳурмат...

Мухим мавзу!

👉 @ZiyoKanali


Тилакка зор тиланчи...

Кунлардан бир куни тиланчи бир йигитчанинг йўлини тўсди. У ҳеч бир сўз демай, йигитчага қоқшоқ қўлини чўзиб, тиланди.
Йигитча шошиб қолди, дарҳол чўнтакларини кавлаштирди. Аксига олиб, унинг ёнида на ҳамёни, на бирон қимматга эга буюми бор эди. “Асл шойидан тикилган дастрўмолимни бераман”, деган ўйда яна чўнтакларини ағдарди. У бугун уйидан жуда шошиб чиққан, ҳаттоки, дастрўмолини олишни ҳам унутган экан. Йигитча бу ҳолдан қаттиқ хижолат бўлди, беихтиёр ҳамон ўша алфозда турган тиланчига қўл узатди, унинг қуришиб, чангакдек қотган панжасини икки кафти орасига олиб маҳкам сиқди ва маҳзун жилмайиб, шундай деди:

— Айбга буюрмайсиз, биродар, ёнимда ҳеч вақо йўқ эди. Мен садақа ўрнига сизга яхши тилак айтмоқчиман: илоҳим, бундай забунликни тарк этиб, хайр-садақа эмас, меҳнат эвазига яшаш сизга тезроқ насиб этсину, кейинги сафар учрашганимизда сизни ўктам ва кўркам бир ҳолда кўрай.
Тиланчи нурсиз кўзларини йигитчага тикди, унинг қиёфасидаги самимийликни кўриб ёрилган лабларида ним табассум зоҳир бўлди. Тиланчи ҳам йигитчанинг қўлларини сиқиб қўйди ва шундай жавобқайтарди:

— Раҳмат сенга, дўстим. Муродингга ет! Бу дунёда икки калом ширин сўз, самимий тилак, даъват ҳаммага керак. Аслида буям бир хайр-садақа!

Шундан сўнг ҳар иккиси ҳам ўз йўлига равона бўлишди...

👉 @ZiyoKanali


Садриддин Айний ӯғли билан қизи Москвада ӯқиганида ӯғлига оз пул юборар экан, қизига кӯп юборар экан. Буни сабабини сӯрашганида , шундай тушунтириб берибди:
Ӯғил болани тӯқчилик бузади, қиз болани йӯқчилик.


👉 @ZiyoKanali


ДУНЁНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН СЎЗЛАР!

Суриялик бу уч боланинг сўзлари тарихга муҳрланиб қолади.

• Бола ўлимидан олдин: "Мен сизларни Аллоҳга айтиб бераман..."

• Девор тагида қолган қизалоқ: “Амаки ҳижобим йўқ, илтимос мени ҳеч ким расмга олмасин...”

• Очликдан силласи қуриган бола: “Ё Аллоҳ, мен жуда ҳам очман. Бизни жаннатингга олгин. Биз у ерда таомланайлик...”

👉 @ZiyoKanali

Показано 20 последних публикаций.

344

подписчиков
Статистика канала