Яқинда йўллар масаласида катта баҳслар бўлди. Ундан имкон қадар тийилдим. Чунки ўқ нишонга қаратилиши керак. Асл нишон УзАвтойўлми ёки бошқа ташкилотми деган савол мени ўйлантирарди. Дўстим Нурбек Алимовнинг келтиришича,президентнинг ПФ-5890 сонли Фармони мавжуд ва унда шундай ёзилган:
"Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Қўмита ихтиёрида, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида, хўжалик автомобиль йўллари тегишли ташкилотлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлади".
Сўровномадан ҳам кўринадики, асосий муаммо маҳалла ва шу каби ички йўлларда. Мўлжални холис бўлиб маҳаллий давлат ҳокимиятларига ҳам қаратсак менимча тўғри бўлса керак. Яна бир нарса бор: мен бир саҳий бой инсонни биламан. Маҳалласини ўзи асфалтлаган. Нега сиз ҳам бошқалардек давлат асфалть қилиб беришини кутмадингиз деб сўраганимда шундай жавоб берганди:
"Биринчидан, маҳаллани асфалть қилиш катта савоб. Охиратим учун савоб йиғяпман. Иккинчидан, биздан ҳам расво ва кўп қатновли йўллар бор. Давлат энг муҳимларини қилгани дуруст. Биз эса машинани қимматига алмаштиравермай, 2 минг долларга артист олиб келавермай, уйимизни данғиллама қилиб қуравермай, ўзимиз энг кўп фойдаланадиган йўлни яхшилаб, шу жамиятга озроқ фойда келтирсак хурсанд бўламиз", деганди. Хулоса ўзингиздан.
Телеграм каналим:👇
@Zafarbek_Solijonov