❗️
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ❗️
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби 🔰 Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (
my.gov.uz)
орқали
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ёки
Давлат хизматлари марказлари томонидан
кўрсатилади.
📝 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаро белгиланган тартибда
ариза билан мурожаат қилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
▶️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси
назарий ва
амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга берилади.
🔰 Бунда қуйидаги миқдорда
тўловлар амалга оширилади:
🔹
назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;
🔹ҳар бир
қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи;
🔹автомототранспортларни, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини
амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;
🔹ҳар бир
қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи.
☑️ Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда
2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.
❕Агар ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмолмаса,
7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.
📌 Ариза берувчи сунъий онг орқали баҳоланадиган
фақат махсус ташкил этилган автодромда амалий имтиҳонларни топширади.
✅ Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Мазкур гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Мурожаат учун:
👇
@yuristkonsult_1👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika