Украина ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Россия ҳудудига бостириб кирса ҚАҲРАМОН.
Нима учун? АҚШ ва Европа уни қўллаб-қувватлагани учунми?
Фаластин (мен Фаластин билан ҲАМАСни бир-биридан ажратмайман) ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Исроилга ҳужум қилса АҲМОҚ.
Нима учун? Ҳеч ким уни қўлламагани учунми?
Наҳотки катта акаларига орқа қилиб ҳовлиқадиганлар қаҳрамон саналиб, "ўзинг учун ўл етим" қабилида иш тутиб, ўзи учун мардонавор туриб берадиганлар аҳмоқ саналса! Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!
"Юз йил қул бўлиб яшагандан кўра бир кун озод яшаганим яхшироқ", деган гапни қайсидир ўрис айтса ҚАҲРАМОН. Худди шу гапни бир муштипар халқ айтса АҲМОҚ. Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!
Мана шу мантиқ билан ёндошиладиган бўлса, ўрисга қарши гаплар айтиш аҳмоқлик бўлиб қолмайдми? Чунки унинг жаҳли чиқса, бизнинг ҳам бошимизга Фаластиннинг бошига тушган савдоларни сола олади. У пайтда бизни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Чеченистонни ким ҳимоя қилди?!
Модомики, мантиқ ҳақида сўз очган эканман, бир савол сўрай. Мусибат ўзи нима? Ўлимми?
Айтинглар-чи, бир халқнинг қирилиб кетгани каттароқ мусибатми ёки ҳар қандай қулликка, хорликка, хўрликка чидаб яшайвергани каттароқ мусибатми? Қайси бири каттароқ мусибат?!
Ўлим, жумладан, қирилиб кетиш бизни жаннат ё дўзахга олиб ўтиб қўядиган бир кўприкдан бошқа нарса эмаслигини унутмайлик.
@mahmudiylar