Репост из: Олтин воҳа
ЁЗУВЧИ, ЖУРНАЛИСТ, РАССОМ, БЛОГЕР АМФИТЕАТРДА УЧРАШАДИ – КУН ТАРТИБИ ҚИЗИҚ
Ўзи нима гап?
Хуллас, маслаҳатли гап бор. Эртага Оҳангарон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида, аниқроғи, шу боғда жойлашган амфитеатрда ажабтовургина тадбир бўлади. Мундоқ олганда, вилоят бўйича мустақиллик байрамига бағишланган серияли тантаналарни очиб берувчи тадбир, десаям бўлади. Ташкилотчилар: Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, вилоят ҳокимлиги. Тадбир номи: "Энг улуғ, энг азиз".
Унда нима бўлади?
Йил давомида фаоллик кўрсатган ёзувчи (шоир), журналист, рассом (ёки фотограф), блогер (Тошкент вилояти миқёсида) ташкилотчилар томонидан меҳнатларига яраша тақдирланади. Бадиий дастур ҳам бўлади. Анунақа артистлар келмайди, манунақа (👍) артистлар келади.
Нега бориш керак?
Ие, нега бормаслик керак? Яхши шоир, яхши журналист, яхши рассом нима дейиши, ашаддий танқидчиларни давлат қандай тақдирлашини кўриш кайф-ку, бирад. ☺️ Бу тадбирга келиб кетгач, кейин мундоқ ўйлаб қарасангиз, маънавиятингиз ошиб-тошиб турибди-ку! 🙈
Соат неччида кўришамиз?
18:00. Чингачкук битта гапиради. 😎
Тошкент вилоятида блогер борми ўзи?
Тиқилиб ётибди. Пачка-пачка бор. Смартфонга сайраб, интернетда яйраб, одамларни қайраб турганлар ўзимизнинг қавм. 😂🙈😇 Жиддий айтганда, @olmaliqhayoti, @fitratuz, @yangiyulliklar, @haqiqatonline, @oltin_voha каби каналларнинг админлари билан шахсий учрашув ташкил қилиб бериш ниятимиз ҳам бор. Қизиққанлар бўлса, блог юритиш, унинг техник томонлари ҳақида тушунчалар берилади. Хуллас, ҳамма карталарни очаверсак, келмасликка баҳоналарингиз коридори торайиб кетади.
P.S. Эрталабдан бери кўпчилик сўради – нимага каналингизнинг расмчасини ўзгартирволдинглар, буни нима маъноси бор, деган мазмунда саволлар бўлиб жотир. Бунинг учун, бирадлар, Жорж Оруэл деган адибнинг "1984" китобини шартта ўқиб ташламоқ керак. Ўшанда советча идеологиянинг асл мантиғи, бошқарувчилар ва бошқарилувчилар, ўйинлар ва ўйинбозлар ҳақида мукаммалроқ тасаввур пайдо қилинади. Мабодо эртанги тадбирга келсангиз, доим парда ортида ўтирган блогерлар билан учрашиб, бу ҳақида сўраб оласиз.