Дўстлари билан доим тортишадиган, ёмон табиатли бир йигит бор экан. Бир куни дадаси унга бир қоп мих бериб:
- Дўстларинг билан тортишганингда, ҳар сафар биттадан тахтага қоқасан - дебди...
Йигит биринчи куни тахтага ўттиз еттита мих қоқибди, кейинги ҳафталарда ўзини бошқаришга ҳаракат қилибди ва ҳар куни янада оз мих қоқибди.
Ниҳоят, бир куни бирорта мих қоқмабди ва дадасига шундай бўлганини айтибди. Дадаси уни тахтани кузатар экан йигитга:
- Бугундан бошлаб тортишмаган кунларинг учун биттадан михни чиқарасан, - дебди.
Кунлар ўтибди. Бир куни михларнинг ҳаммаси чиқибди. Дадаси унга:
- Офарин, яхши иш қилдинг, - дебди. - Аммо бу тахтага диққат билан қара, илма-тешик бўлиб кетибди. Олдингидай чиройли эмас... Дўстларинг билан тортишганингда ёмон сўзлар айтилган. Ҳар ёмон сўз бир яра қолдирган. Дўстингларингдан узр сўрашинг мумкии, аммо бу тешиклар беркилиб қолмайди ...
👉
@bir_chimdim_kulgi