📣🔈 “ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ ТОМОНИДАН
“ЎЗБEКИСТОН — 2030” СТРАТEГИЯСИ РАМЗИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
🇺🇿“Ўзбекистон – 2030” стратегияси рамзининг асосини “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” тимсоли сифатида “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади.
📈Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи малакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган.
💯 Шунингдек, юқорига интилган чизиқлар динамикасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешта устувор йўналиши ва унда белгиланган 100 та мақсадни тўлиқ ҳамда муваффақиятли амалга ошириш эзгу ғояси мавжуд.
📌Батафсил ➡️
https://strategy.uz/index.php?news=1904✉️ Kanalimizga obuna bo'ling 🌐
t.me/YangiTaraqqiyotStrategiyasi