Жалолиддин Машарипов билан
SPORTS.uz сайти учун ёзма интервью қилдик. Ундан бир парча келтираман.
———————————————
- "Нефтчи" сизни таркибига қўшиб олмоқчи эди. Етакчилик ролини ҳам таклиф этган эди. Нега рози бўлмадингиз?
"Тўғри, "Нефтчи" клуби мени ўз таркибига қўшиб олиш борасида таклиф билан чиқди. Ўша пайт уларга Эрон клуби янги контракт таклиф этмоқчи эканлигини айтган эдим.
Тўғриси, Ўзбекистонга ҳозир қайтгим келмади. Агар қайтадиган бўлсам ҳам, биринчи навбатда "Пахтакор" билан музокара ўтказсам керак.
Ундан сўнг, бошқа клублардан келган таклифларни кўриб чиқамиз."