𝐘𝐀𝐍𝐆𝐈𝐋𝐈𝐊𝐋𝐀𝐑 / 𝐍𝐄𝐖𝐒 🌏


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожаатлар учун:👉 @newsyangiliklarbot
🌍Ахборотлар тўфонидан фойдали маълумотлар топишни ўрганинг. Акс ҳолда шунчаки ушбу тўфонда қолиб кетганингиз қолади…
📱@YANGILIKLARNEWS_UZ - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Байрам_билан

⚡️💥🤝Бугун, 4 февраль — Халқаро Дўстлик-Биродарлик куни

Дўст мукаммал бўлмаслиги мумкин, лекин унинг содиқ бўлиши барчасидан муҳим. Дўст дўстига дардини айтиши шарт эмас, унинг кўзларидан барча муаммоларини билиб оладиган ҳақиқий дўстдир.

Минг йиллик қадрдонлар омон бўлсин!

Дўстлик абадий бўлсин, жигарлар!


🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


2018-2021 йилларда АКТ вазири бўлган, охирги бир йилда бош вазир котибиятининг раҳбари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Содиқов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Айтишларича, Зоир Мирзаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АНА_ХОЛОС 😳

USAIDнинг асл мақсади нима?

АҚШлик журналист барча ҳайрия ва грант бериш билан шуғулланади деб ўйлайдиган ташкилот ҳақида суриштирув ўтказибди.

Айтилишича, у аслида учта катта ташкилотни ўзида бирлаштириб туради ва бошқа давлатлардаги вазиятга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади!

Огоҳ бўлинг!

🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.

🔵@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Алишер Навоийнинг муаллифлик ҳуқуқи бор...

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Қозоғистонда итлар учун алоҳида байрам белгилаш таклиф қилинди

Байрам куни жонивор зотларининг тарихи ва хусусиятларига бағишланган тадбирлар, мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Тошкентда $20 минг эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан жиноят иши қўзғатибил тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Тошкентда метан ёқилғи қуйиш шохобчалари тўсатдан ёпилди

Пойтахт аҳолиси ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчалари ёпилгани ҳақида хабар бермоқда. Сабаблари ҳозирча номаълум.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


❗️🇸🇾🇹🇷 Эртага Сурия президенти Аҳмад аш-Шара Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан Анқарага ташриф буюради.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


🇺🇸 Қўшма Штатларнинг энг кучли қуроли доллар, армия ёки Marvel Қасоскорлари эмас балки шу кунга қадар Вашингтонни етакчи деб билган, унинг ортидан эргашган иттифоқчилари эди.

Трамп рақиб ё душманлар қолиб, дўстларга қарши уруш очди. Ёнида фақат Исроил қолди, холос. Келажакда бу йўл АҚШнинг стратегик хатоси сифатида баҳоланиши мумкин.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Жиззах вилоятининг тоғли Баландчақир қишлоғида бойчечак гуллади

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


❗️Барча давлат органлари ва ташкилотларининг веб сайтлари энди gov.uz платформасида юритилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада (gov.uz) юритилиши белгиланди.

Давлат органларининг раҳбарлари ташкилотининг расмий веб-сайти ягона платформада юритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ягона платформани ҳар олти ойда беғараз асосда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиб боради.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇬🇪🇺🇦🇷🇺 Грузия бош вазири: Украинадаги уруш бошида бизни Россияга қарши иккинчи фронт очишга чақиришган

Грузия ҳукумати яна бир бор урушнинг илк босқичида уларни Россияга қарши ҳаракат бошлашга ундашганини тасдиқлади. Украина ғалаба қозонмоқда, бу имкониятни бой бермаслигингиз керак — деб айтишган.

Кобахидзе: Ушбу чақириқ ким томонидан қилинганини очиқламади, аммо у бу гапларнинг ёпиқ эшиклар ортида айтилганини таъкидлади. Бугунги воқеалар шуни тасдиқлаяптики, бизнинг позициямиз мутлақо тўғри бўлган — деди у.

Кобахидзе, шунингдек: Трамп ва Грузия орзуси партиясининг позициялари ўхшашлигини қайд этди. Унинг фикрича, Украинага 2014-йилги ҳолатига қайтиши учун 100 йил керак бўлади.

Биз ўз мамлакатимизни ушбу фожиали тақдирдан сақлаб қолишимиз керак — дея якунлади Грузия бош вазири.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


⚡️ Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

Марказий банк 3 февраль куни Ўзбекистонда олтин қуйма ва эсдалик тангаларининг янгиланган нархини эълон қилди. Рақамлар нархлар рекорд даражада ошганидан далолат беради.

Хабарга кўра, бир грамм олтин ҳозирда 1 миллион 197 минг 760 сўмга баҳоланмоқда. Бу жума кунги нархдан 780 сўмга кўп.

Шунингдек, беш граммли олтин қуйманинг нархи эса 5 миллион 989 минг сўмни ташкил қилмоқда. 10 гр олтин қуймаси нархи эса 11 978 минг сўм этиб баҳоланган.

Маълумот учун, халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🔴🔴

Хитойда юк машинаси йўл ўпирилиши оқибатида ҳосил бўлган “туйнук”ка қулаб тушди.


📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Гринвилдаги (Жанубий Каролина) Лоcкҳеед Мартин заводида Болгария ҳаво кучлари учун янги Ф-16Д Блоcк 70 (№ 301) Болгария делегацияси иштирокида расмий тақдимот.

▪️Ушбу эгизак, шунингдек, бир ўриндиқли Ф-16C Блоcк70 (311-рақам) мижозга 2025-йил март ойи охирида етказиб берилади. Қолган 14 та самолёт 2028 йилгача етказиб берилади.

▪️Лоcкҳеед Мартин раҳбарлари тадбирда Баҳрайн, Греция, Словакия, Болгария, Тайван ва Марокашдан буюртмалар китобида 117 та Ф-16 Блоcк 70/72 самолётлари борлигини, 23 таси эса хорижлик мижозларга етказиб берилганини маълум қилди. Дастурнинг ўзи -16 АҚШда 46 000 мутахассисни иш билан таъминлайди.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Х ижтимоий платформаси янги Сурия ҳукуматига тегишли бўлган президент ҳисобини блоклади

Бу воқеа Сурия шимолий-шарқидаги Курд автоном администрацияси Жўлонийнинг президент деб эълон қилинишига сабаб бўлган учрашув ноқонуний бўлганини билдирганидан сўнг юз берди.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


🇨🇳🇺🇸 Хитой АҚШ билан савдо сиёсати бўйича музокараларни 2020 йилда эришилган келишувлар асосида бошлаш ниятида — Тhe Washington Post

Нашр манбаларига кўра, Пекин савдо урушининг олдини олиш учун Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида тузилган келишувларга қайтишни истамоқда. Ушбу келишувларда Хитойнинг АҚШдан импорти ҳажмини 200 миллиард долларга ошириш мажбурияти қайд этилган эди.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇳 XXII асрда яшаётган хитойликлар.

Хитойда янги робот ит тақдим этилди. Технологик жиҳатдан илғор ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, янги модел катталарни бемалол кўтара олади.

📱@YANGILIKLARNEWS_UZ Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг🇺🇿

Показано 20 последних публикаций.